"Ўзбекистондаги энг оммавий динлар" деган видео кўриб қолдим. Очиғи, унча ҳақиқатни акс эттирмайдиган видео экан.
Энг қадимги давр учун маълумотлар қаердан олинди, деган савол туғилди. Минтақа бўйича илк аниқроқ статистик маълумот XIX аср бошига оид, ундан олдинги давр бўйича тахминлар бор, ёзма манбалардаги рақамлар эса ошириб юборилган, ҳақиқатдан узоқ ҳисобланади кўпинча. Бу видеода эса икки минг йил олдин минтақада қанча зардуштий, қанча буддист бўлгани аниқ кўрсатиляпти.
Кўзимга ташланган яна бошқа камчиликлар:
- минтақада турли даврларда яшаган аҳоли сони унча тўғри кўрсатилмаган. Масалан, XI асрда Ўзбекистон ҳудудида 400 минг атрофида одам яшаган бўлиб чиқяпти. Видео ижодкорлари тарихда баъзан аҳоли кўпайиб, уруш, очарчилик, солғинлар туфайли камайиб кетганини инобатга олмаган, аҳоли тарихан бир маромда ўсиб борган деб ўйлаган;
- рақамни бир четга йиғиштириб, динларнинг улуш нисбатини кўрсак, ундаям унча тўғри келмаяпти. Масалан, исломгача даврда яҳудийлар буддистлардан икки баравар кўпроқ бўлган деб кўрсатиляпти, ваҳоланки, буддавийлик салкам зардуштийликдан кейинги ўриндаги дин бўлган у даврларда;
- динларнинг кириб келиш даврлари хато кўрсатилган. Масалан, VI асрдан бирдан "ҳиндавийлик" пайдо бўлиб қоляпти. Бу маълумот қаердан? Яҳудийлик жуда қадимдан бор деб кўрсатиляпти, лекин яҳудийлар борлиги ҳақидаги аниқ маълумот VIII асрга оид;
- "анъанавий" деб кўрсатилган динлар қайси экан? Нега зардуштийлик бу видеода унча узоқ яшаган (реалликда тез йўқолиб кетган)? Шомонлик, тангричилик нега акс этмаяпти? Монийлик нега йўқ? Улар "бошқа динлар" категориясида десак, бу категорияда жуда кам рақам кўрсатилган, ваҳоланки, монийлар, тангричилар жудаям кўп, ўн, балки юз минглаб бўлган вақтида.
Хулоса: бундай видеоларга ишониб кетаверманглар, фактчек қилинглар.
@AsanovEldar