Кеча ижтимоий тармоқларда "Мустақилликнинг 25 йиллиги" (М25) конида авария рўй бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Афсуски, авария фожиага олиб келган — тўрт киши вафот этган, яна бир неча киши жароҳатланган.
Воқеага аниқлик киритиш ва расмий муносабат бериш учун энергетика ва ФВВ вазирлари иштирокида ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказди. У ерда айтилган фикрлардан тезислар келтираман.
- "Мустақилликнинг 25 йиллиги" аслида 83 та кондан иборат мажмуа, шу конлардан биттасида авария бўлган;
- кондан сизиб чиққан модда аслида водород сульфид эмас, табиий газ бўлган. Табиий газнинг таркибида водород сульфид моддаси 7 фоизни ташкил этган;
- 15 сентябрь куни қудуқда юзага келган водород сульфид гази чиқиши тўхтатилган.
- энергетика вазирининг сўзларига қараганда, ҳолатга коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари сабаб. Географик жиҳатдан ҳудуд тоғолди-адир рельефидир. Рельефнинг мутлақ баландлиги денгиз сатҳидан минг метрни ташкил этади.
Расмий муносабат бўлгани, чоралар кўрилгани яхши, лекин брифингдан сўнг менда барибир саволлар қолди. Авария рельеф билан боғлиқ бўлса, нега бу бошидан инобатга олинмаган? Инобатга олинган бўлса, нега авария барибир юзага келди?
Соҳани тушунмаганим учун, очиғи, саволларни ҳам тўғри қўя олмаслигим мумкин. Шунга экспертлар ва тегишли ташкилотларнинг муносабатини кутаман. Гап одамлар ҳаёти ҳақида бораётгани учун жабрдийдаларга ёрдам кўрсатилиши, воқеа жиддий ўрганилиб, сабаблар аниқланиши, айбдорлар аниқланиб, жазоланиши керак деб ҳисоблайман.
@AsanovEldar