#НАСИҲАТ
ЁШЛАР ИНТЕРНЕТГА ҚУЛ БЎЛИБ ҚОЛМАСИН !!!
Фарзанд Аллоҳ таоло томонидан ато этилган улуғ неъмат бўлиши билан бирга у ота-онага берилган омонат ҳамдир. Шунинг учун ота-оналар фарзанд олдидаги бурчларини чиройли адо қилишлари, Аллоҳни розилигини топадиган, ўз миллатига, Ватанига садоқатли, ота-онасига муносиб фарзанд қилиб тарбиялашлари лозим бўлади. Бугун аксарият ёшларимиз бўш қолди дегунча дарров қўл телефони билан машғул бўлиши одатий ҳолга айланиб қолди. Қандайдир ўйин ўйнайди, қўшиқ эшитади, фильм томоша қилади, ижтимоий тармоқлардаги турли-туман маълумотлар билан танишади. Бир томондан қараганда бироз яхши кўринсада, бироқ
ёшларимизнинг уяли телефонга асир бўлиб қолаётгани, интернет ва ижтимоий тармоқлардан кўр-кўрона фойдаланишлари барчамизни жиддий ховотирга солмоқда.
Зотан, ёшларнинг мобиль телефон, интернетга бу қадар боғланиб қолишларини асло оқлаб бўлмайди. Бу энг аввало, уларнинг саломатлигига, маънавиятига салбий таъсир кўрсатади.
Интернет тармоқларида алдов ва ғаразли мақсадлар йўлида тарқатилаётган турли маълумотларга айрим ёшларимиз осонгина ишониб қолишлари, дард устига чипқон бўлмоқда. Натижада оқни қорадан, ҳақни ноҳақдан ва яхшини ёмондан ажрата олмай, кимларнингдир қурбонига айланаётгани ачинарли ҳолдир.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилиб шундай дейди: “Эй, иймон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошдан бўлган дўзахдан сақлангки, унда дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар (хизмат қилур)”.(Таҳрим 6)
Бу ояти карима билан Аллоҳ таоло бизга хитоб қилиб, фақат ўзимизни ўйламасликка, балки бизга омонатга берилган фарзандларимизнинг тарбияси билан ҳам қаттиқ шуғулланиб, уларни ахлоқсиз, итоатсиз, бебош бўлиб ўсиб, охир оқибат дўзахийлардан бўлиб қолмасликлари учун доимо ҳаракатда бўлишимиз кераклигини уқтирмоқда. Ҳикоя қилинишича, қадимда бир кибор одамнинг такасалтанг ўғли бор эди. У ўғлини бир донишманд ҳузурига элтиб: "Шуни тарбия қил, шояд, ақли кириб одам бўлса", деди. Донишманд унинг ўғлини узоқ тарбия қилди, фойдаси бўлмади. Боланинг отасига бир одам орқали: "Ўғлинг одам бўмади, мени ҳам ақлдан оздирди", деб хабар қилди.
Дарҳақиқат, кўп йиллик илмий кузатиш ва тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсон ўз умри давомида оладиган барча маълумотларнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврида олар экан. Кейин эса, кеч бўлар экан. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар”деб марҳамат қилганлар.
Демак, биз ота-оналар ва устозлар фарзандларимизни ёшлик чоғларидан бошлаб одоб-ахлоқли ва касб-ҳунарли қилиб тарбиялаш ҳамда уларни бекор қолдирмаслик билан бирга, ўзимиз ҳам айтганларимизга амал қилиб уларга шахсий намуна бўлишимиз лозим бўлади.
"Холид ибн Валид" жоме масжиди имом хатиби О. Рахимов
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@Olimvamutaallimuz
Каналга уланиш учун линк устига босинг 🔽 🔽 🔽
@Asaka_xolid