Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 БАЛКИ У АЛЛОҲНИНГ ДЎСТИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


#xabar #haj
🕋 Ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси фаол қатнашмоқда 

🟢Шу йил 13-16 январь кунлари Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд шафеълигида ўтказилаётган Ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этмоқда.

📍Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган конференция-кўргазмада 100 га яқин давлатдан вазирлар, муфтийлар, олимлар, фан докторлари, академиклар, экспертлар, тадқиқотчилар, дипломатлар ҳамда ҳаж тадбирларини ташкил этишга мутасадди идора ва компаниялар қатнашмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ташкил этиш мақсадида, анжуман доирасида Саудия Арабистонидаги вазирликлар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва соҳа мутахассислари билан музокаралар ўтказиб, атрофлича ўрганишлар ва қиёсий таҳлиллар олиб бормоқда.


🗣Шунингдек, ҳаж мавсумига тайёргарлик ишлари ва янги тартиб-қоидалар тўғрисида маълумотларга эга бўлинмоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширлаётган ҳаж ва умра сафарлари йўналишидаги ташкилий-ҳуқуқий асослар ва рақамлаштириш жараёнлари ҳақида маълумотлар тақдим этилмоқда.

💬Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан ўтказилаётган конференция доирасидаги шўъбалар, ҳаж суҳбатлари, экспертлар тавсиялари, турли соҳа мутахассислари семинар-тренинглари, хорижий делегатлар билан тажриба алмашиш ва замонавий хизматлар тақдимотлари фойдали бўлмоқда.

Маълумот учун, Ҳаж конференцияси тўртинчи марта йирик масштабда бўлиб ўтмоқда. Инновацион дастурлар, илғор ташаббуслар, тажриба алмашиш, ҳаж сафарини юқори савияда ўтказишга оид билимларни ошириш ва муборак зиёратларни чиройли бажариш учун мустаҳкам пойдевор ҳозирлаши билан ушбу тадбир улкан муваффақиятларга эришади. Энг йирик кўргазма эса томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада равнақ топтириш орқали хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси барча ватандошларимизни она юртга садоқат, мардлик ва жасурлик байрами бўлган – “Ватан ҳимоячилари куни” билан муборакбод этади.

Аллоҳ таоло юртимизни тинч, халқимиз ҳаётини янада фаровон ва осмонимизни мусаффо айласин!

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


​​УМРА ЁКИ ҲАЖДАГИ ХАТОЛАР УЧУН БЕРИЛАДИГАН САДАҚА ФАҚАТ МАККАДА БЕРИЛИШИ КЕРАКМИ?
#Ҳаж_умра

❓1515-CАВОЛ: Умра ёки ҳаж амалларида йўл қўйилган айрим хатолар учун садақа бериш лозим бўлар экан. Шу садақани Маккадан бошқа жойда, масалан, юртимизга келиб берса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳожи ёки умра қилувчининг зиммасига садақа қилиш лозим бўлган бўлса, уни ҳарам ҳудудида ҳам, бошқа жойларда ҳам қилиш дуруст. Бундай садақалар ҳарам ҳудудига хосланган бўлмасада, Маккалик муҳтожларга бериш афзал саналади.
Лекин ҳожи ёки умра қилувчининг зиммасига жонлиқ сўйиш лозим бўлган бўлса, у фақат ҳарам ҳудудида сўйилади. Бошқа жойда сўйилса, зиммадан соқит бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


#xabar #muloqot #ziyorat
😎 Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, меҳмонхонадаги шароитлар кўздан кечирилди

✈️ Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги делегация Макка шаҳридаги меҳмонхонада зиёратчиларимиз учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Соҳа раҳбарлари билан мулоқотда бўлган юртдошларимиз муборак амалларни бекаму кўст адо этиш учун қилинган шароитлардан бениҳоя мамнунликларини изҳор этиб, мана шундай эзгу ишларга раҳнамолик қилаётган муҳтарам Президентимиз ва мутасаддилардан чексиз миннатдор эканларини билдирдилар.

Ҳақиқатан, ҳамюртларимиз учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Мазкур меҳмонхонанинг фойелари кенг бўлиб, қулай ўриндиқлар жойлаштирилган ва зиёратчи ўз хонасига кўтарилмоқчи бўлса, етарли ададда лифтлар ишламоқда. Шу жойнинг ўзидан ишчи гуруҳ вакиллари зиёратчиларимиз талаб-истакларига доимо ҳозиржавоб бўлишмоқда.

☑Ҳар бир хонада ювиниш хонаси мавжудлиги, совуткич, музлаткич, стол-стул, журнал столи, телефон, телевизор ва замонавий мебеллар билан жиҳозланганини таъкидлаш керак. Шунингдек, қибла кўрсаткичи, жойнамоз, Қуръони карим ва телевизор ҳам мавжуд.

🍲 Бир неча юз кишилик ошхонада ибодатга қувват бўладиган уч маҳал лазиз таомлар, сархил мевалар, салатлар, ширинликлару шарбатлар тортиқ қилинмоқда.

🏨 Меҳмонхонада тиббиёт хонаси ва ишчи гуруҳи штаби ташкил этилган бўлиб, малакали шифокорлар ва тажрибали мутахассислар узлуксиз зиёратчилар хизматида бўлмоқда. Ҳарами шарифга 24 соат давомида автобус қатновлари йўлга қўйилган.

🗣Мана шундай саъй-ҳаракатлар юртимиздаги “Инсон қадри – улуғ”, деган юксак тамойил фуқароларимиз дунёнинг қайси бурчагида бўлса ҳам амалда эканини яққол намоён этади. Шу боис ҳам муқаддас заминларда улуғ ибодат учун яратилган қулайлик, эътибор ва эҳтиромдан бениҳоя руҳланган зиёратчиларимиз муҳтарам Президентимизга самимий ташаккурларини етказишни соҳа раҳбарларидан илтимос қилдилар.

🤲Муфтий ҳазратлари зиёратчиларимиз билан бирга пешин намозини адо этиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги, ҳаж ва умра ибодатлари бардавом бўлиши ва бу борада давлатимиз Раҳбарининг олиб бораётган ишларига хайру барака сўраб дуолар қилдилар.


Маълумот учун:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-умра маркази
📞+998-99-882-18-58;
📞+998-77-085-18-58.

🍏@Hajumrauzbot

😎ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ

😎Haj va umra markazi:
📷Instagram 🚀Telegram 🔵Facebook


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 "КУФР" лафзига эҳтиёт бўлинг!

🎙Соатмурод домла Примов

Тошкент ислом институти проректори

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жума_суҳбати #Ватан
🗣 Мавзу: ИСЛОМДА ВАТАНГА МУҲАББАТ

🎙 Жасурбек домла РАУПОВ
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ТЎРТ НАФАРНИКИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook



9 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.