#Табрик
Ассалому алайкум, азиз тумандошлар!
Сизларни Ватанимиз тараққиётининг ҳуқуқий асоси бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман!
Конституция – бу давлатчилигимиз пойдевори, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамловчи муҳим ҳужжатдир. Бугунги кунда асосий қонунимизга асосланиб, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётганидан ғурурланамиз.
Туманда ҳам аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашга қаратилган ишлар давом этмоқда. Жорий йилда Пискентда қатор ободонлаштириш, йўл таъмири ва ижтимоий инфратузилма лойиҳалари амалга оширилди. Бу ишлар замирида “Инсон қадри учун” тамойили ётади.
Ҳурматли тумандошлар!
Биз Бош қонунимизда белгиланган адолат, инсонпарварлик ва ижтимоий ҳамкорлик тамойилларини ҳаётга изчил тадбиқ этиш орқали, Янги Ўзбекистоннинг равнақи учун хизмат қиляпмиз. Бу йўлда ҳар бирингизнинг ҳиссангиз муҳим.
Конституция куни муносабати билан барчангизга тинчлик, фаровонлик, оилавий бахт тилайман! Байрамингиз муборак бўлсин!
Музаффар Арипов,
Пискент тумани ҳокими.
✅Telegram✅Facebook 🌐Instagram