Музаффар Арипов


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha



Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Сўнгги_қўнғироқ

Туманимизнинг барча мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди. 5-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўқитувчи ва мураббийлар билан бирга битирувчиларни катта ҳаётга кузатдик.

Уларга қараб ўзимнинг ёшлик дамларим ёдимга тушди. Бизнинг ҳам дилимиздан мана шундай ҳаяжонлар ўтган. Мактабни умрбодга тарк этаётганига кимдир йиғлаган, яна кимдир қувончли лаҳзалардан завқланган, нима бўлганда ҳам барча битирувчи йигит-қизлар дилига улкан режаларни мақсад қилгани сезилади. Ана шу мақсад ва зафарларга етишишларига тилакдошман.

🌐
Facebook | 🌐 Instagram| 🌐 Telegram


#Tabrik

Туманимизнинг ҳурматли мактаб битирувчилари!

Сиз учун бугун ўта ҳаяжонли бўлган кун – мактаб таълимини муваффақиятли битириб, катта, мустақил ҳаётга қадам қўяётганингиз билан самимий табриклайман.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Сиз – биз учун қадрли бўлган ўқувчи-ёшларга бугунги битирув куни муборак бўлишига тилакдошман.

Мактабдаги ўқув жараёнларида Сиз учун қадрдон бўлиб қолган таълим даргоҳингизда қўлга киритган билим, меҳрибон устоз ва мураббийларингиздан олган таълим-тарбия ва ўгиту-насиҳатлар шубҳасиз умрингизнинг янги, масъулиятли босқичларида улкан ютуқ ва омадлар олиб келади.

Шунинг баробарида юртимизда ёшлар учун яратилаётган кенг кўламли имконият ва қулайликлар, таълим тизимидаги замонавий шароитлардан самарали фойдаланиб, келгусида ҳақиқий ватанпарвар ва фидойи инсон бўлиб етишишингизга ишонамиз.

2023-2024-ўқув йилида туманимиздаги 41 та умумтаълим мактабларида 11-синфни жами 1 минг 63 нафар битирувчи, шундан 52 нафари олтин, 10 нафари кумуш медалларга тамомламоқда.

Битирувчилардан 856 нафари олий таълим муассасаларида, 207 нафари эса касб-ҳунар мактабларида таълим олиш истагини билдирган. Аминманки, Сизлар етук мутахассислар бўлиб, келгусида Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшасиз.

Азиз ва қадрли ўқувчилар!

Келажакда Сизларни янада улкан ва масъулиятли марралар кутмоқда. Олдингизга аниқ мақсад қўйиб, бор куч-ғайратингиз, билим ва салоҳиятингиз билан ҳаракат қилсангиз, кўзлаган чўққиларингизга албатта эришасиз. Барчангизга иш ва ўқишларингизда, шунингдек, шахсий ҳаётингизда катта ютуқ ва омадлар тилайман. Интилиб, изланиб яшашдан асло тўхтаманг!

Ҳурмат билан, Пискент тумани ҳокими Арипов Музаффар Акбарович.

🌐 Facebook | 🌐 Instagram| 🌐 Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Халқ_қабули

Аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида навбатдаги халқ қабулини "Майлабод" маҳалласида ўтказдик.

Мулоқотда аҳоли томонидан билдирилган муаммо ва таклифларга сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор бўлган мутасаддилар билан биргаликда ечим изладик.

Келиб тушган 20 га яқин мурожаатнинг ҳар бири юзасидан масъуллар ўз олдига ижобий ечим топишликни мақсад қилиб олди
.

Батафсил видео👈

Facebook  🌐Instagram   ✅Telegram


#Табрик

Азиз фуқаролар, туманимизнинг ҳавас қилса арзигулик оилалари!

Барчангизни бугунги 15-май – Халқаро оила куни билан чин қалбдан табриклайман.

Ҳар йили юртимизда 15-май санаси – Халқаро оила куни сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. Шунингдек, жамиятимиздаги мустаҳкам ва кўп йиллар биргаликда умргузаронлик қилиб келаётган оилалар барча учун ибрат сифатида кўрсатилмоқда.

Зеро, юртимизда, қолаверса, Шарқ дунёсида оила қадимдан муқаддас даргоҳ сифатида қадрланган. Оилада Ватанга садоқат, ота-онага оқибат, оила аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват омиллари ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдирилиб, оиладаги маънавий муҳитни барқарорлаштиришга, уларнинг жамият олдидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Шу фурсатдан фойдаланиб, туманимиздаги барча оилаларни бугунги сана билан муборакбод этаман. Сизларга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, умр давомида жуфтингиз билан бирга бахтли ҳаёт кечиришликни ҳамда фарзандларингиз бахту-камолини кўришликни тилайман.


Ҳурмат билан, Пискент тумани ҳокими Арипов Музаффар Акбарович.

Facebook  🌐Instagram   ✅Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Халқ_қабули

Навбатдаги халқ қабули "Дўстлик" маҳалласида ўтди. Унда сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот мутасаддилари ҳамда тегишли масъуллар иштирок этди. Қабул давомида келиб тушган мурожаатларга жойида ечим топишга ҳаракат қилдик. Зеро, Давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда, жамият давлат учун эмас, давлат жамият манфаатлари йўлида хизмат қилиши керак.

Инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак.

Кўрдикки, одамларда муаммо етарли, айтиладиган гаплар бисёр. Бундан англаш мумкинки, халқ билан мулоқотни янгича тизимини ташкил этишимиз кераклигини кўрсатмоқда
.

Батафсил видео👈

Facebook  🌐Instagram   ✅Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Халқ_қабули

Аҳоли билан мулоқотларимизни давом эттирар эканмиз, уларнинг дарду-ташвишларини тинглаш, оғирини енгил қилиш, одамларга муносиб турмуш шароити яратиб бериш биз каби раҳбарларнинг асосий вазифасига айланмоқда.

"Ғайрат" маҳалласида фуқаролар билан ўтказган қабулда аҳоли мурожаатлари ўрганилди, уларни қийнаб келаётган муаммоларга мутасадди раҳбарлар билан биргаликда ечим изладик.

Қабул давомида 60 га яқин таклиф ва муаммо тингланди. Айримларига шу ернинг ўзида ечим излаган бўлсак, аксарияти масъулларга вазифа сифатида белгилаб берилди
.

Батафсил видео👈

Facebook  🌐Instagram   ✅Telegram


Piskent tuman hokimligi dan repost
#Hamkorlik

Piskent tumanida qurilish materiallari ishlab chiqaruvchi zavod quriladi

Tuman hokimi Muzaffar Aripov Xitoy Xalq Respublikasining "China Dadi" MChJ vakillari bilan uchrashuv oʻtkazdi.

Batafsil👈

Кириллда ўқиш👈

😀Telegram  😀Instagram  📹YouTube  🌐Website


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Сайёр_қабул

Аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида навбатдаги учрашувларни "Оқтепа" ва "Зоминовил" маҳаллаларида ташкил этдик.

Жойларда давом этган мулоқотларда маҳалла раислари ва аҳоли томонидан билдирилган муаммо ва таклифларга сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор бўлган мутасаддилар билан биргаликда ечим изладик.

Ҳар бир масъул ўз олдига энг аввало аҳоли муаммосига ижобий ечим топишни мақсад қилди.

Facebook  🌐Instagram   ✅Telegram


Даврон Ҳидоятов dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Шукуҳ

Президентимиз бугун Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталида бўлиб, бир гуруҳ иккинчи жаҳон уруши фахрийлари билан мулоқот қилдилар, байрам билан муборакбод этдилар. Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи Муҳиддин ота Дўсанбоев бугун давлатимиз раҳбари билан кўришдилар. Отахоннинг орзуси амалга ошди. Набиралари олий таълим даргоҳига ўқишга қабул қилинди. Олий таълим вазири Конгратбай Шарипов бу ҳақидаги сертификатни Муҳиддин отага ўз қўли билан топширди.

Айтиш жоизки, бугун вилоятимизда 16 нафар уруш фахрийлари истиқомат қилади. Давлатимиз раҳбарининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармонларига асосан, уруш фахрийларига муҳтарам Юртбошимизнинг байрам табриги ва совғаларини топшириш учун тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Бугун вилоят сектор раҳбарлари томонидан мазкур совғалар фахрийларга етказилди.

Хусусан, бугун Ангрен шаҳрида истиқомат қилаётган уруш фахрийлари – Николай Прокошкин, Мария Овасапова, Роза Жаназарова ва Элвира Якименконинг хонадонларида бўлиб, Юртбошимизнинг байрам табриклари ва совғаларини етказдим, самимий суҳбатлашдик.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube 📱 Facebook  | 🕊Telegram


#Табрик

Хотира ва қадрлаш куни билан барчангизни чин қалбдан табриклайман.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Сизларга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, дастурхонингизга қут-барака, оилангизга тинчлик ва янада сермазмун ҳаёт тилайман.

Ватан йўлида шаҳид кетган аждодларимизни Аллоҳ раҳматига олсин, руҳлари шод бўлсин! Меҳнат фахрийлари, нуронийлар, ҳамиша Сизларга бўлган эҳтиром ва ҳурматимиз чексиз.

Ҳурмат билан, Музаффар Арипов.

Facebook  🌐Instagram   ✅Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Xotira

Вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов билан бирга, 9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан, II жаҳон уруши қатнашчиси Анорқул ота Хотамов хонадонида бўлдик.

Вилоят прокурори уруш фахрийсига Юртбошимизнинг байрам табрикларини ўқиб эшиттирди ва совғаларини етказдик.

Фахрийимиз билан ўтган мулоқотда отаҳон бизга урушнинг суронли йилларию, тинчликдек улуғ неъматнинг қадри тўғрисида сўзлаб берди. Улардан ҳар қанча ибрат олсак, ҳаётий тажрибаларини ўргансак арзийди.

Facebook  🌐Instagram   ✅Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Xotira

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан, Пискент тумани марказидаги Хотира майдонида маросим бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда корхона ва ташкилот раҳбар-ходимлари билан биргаликда Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйдик.

Жанг майдонларида мардлик, жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ва бугун орамизда соғ-омон юрган фахрийларимизга таъзим қиламиз. Ҳозирги тинч-осойишта ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга қанча миннатдорчилик билдирсак шунча оз.

Facebook  🌐Instagram   ✅Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ҳамкорлик

Бугун Хитой Халқ Республикасининг "Fujian Shancun Group" va "Huani Industrial Co. Ltd" компания вакиллари билан учрашув ўтказдик.

Унда ишлаб чиқаришга оид бир қанча таклифлар илгари сурилди. Ўйлайманки,навбатдаги ҳамкорлик туманимиз саноати ривожига фойдали бўлади.

Facebook  🌐Instagram   ✅Telegram


Toshkent viloyati hokimligi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Faoliyat

Xalq bilan muloqot manzaralari | Piskent tumaning hokimi Muzaffar Aripov oʻz faoliyatini joylarda aholi murojaatlarini oʻrganishdan boshladi.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitte‌‌

14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.