"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰 dan repost
"Ким олади-ё, шугинани-ё 2025" танловига!
ЧУМОЛИ
Масал
Чиройига маҳлиё Қўнғиз,
Товушига маҳлиё Қарға.
Итбалиқ дер: Кит менга эгиз,
Мушук санар Арслонни оға.
Илон қўмсар беҳиштни ҳануз,
Қон муқаддас – тўкмас Капалак.
Бойқуш бурар юз тарафга юз,
Ўзин ҳофиз санайди Эшак.
Қўйни мазах қилар Чўчқалар,
Эшак шўрлик яшар бечора.
Жирафалар тепадан бўйлар,
Мансабидан мағрур минг бора.
Чинқиради ҳақталаб Ҳаққуш,
Балиқларнинг нафаси ичда.
Тили осиқ Итлар илжайиб,
Байрам қилар От қолса кучдан.
Йўлбошчилик қилар Эчкилар,
Тулкиларга теккан тарози.
Ўша-ўша, Хўроз қичқирса,
Босилади Булбул овози.
Сорқушлару Сариқмашаклар...
Ҳануз ўзни санашар – олий.
Меҳнат қилиб, шудгор таталар –
Оёқости ҳануз Чумоли...
Анвар ЭШНАЗАР.
Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
ЧУМОЛИ
Масал
Чиройига маҳлиё Қўнғиз,
Товушига маҳлиё Қарға.
Итбалиқ дер: Кит менга эгиз,
Мушук санар Арслонни оға.
Илон қўмсар беҳиштни ҳануз,
Қон муқаддас – тўкмас Капалак.
Бойқуш бурар юз тарафга юз,
Ўзин ҳофиз санайди Эшак.
Қўйни мазах қилар Чўчқалар,
Эшак шўрлик яшар бечора.
Жирафалар тепадан бўйлар,
Мансабидан мағрур минг бора.
Чинқиради ҳақталаб Ҳаққуш,
Балиқларнинг нафаси ичда.
Тили осиқ Итлар илжайиб,
Байрам қилар От қолса кучдан.
Йўлбошчилик қилар Эчкилар,
Тулкиларга теккан тарози.
Ўша-ўша, Хўроз қичқирса,
Босилади Булбул овози.
Сорқушлару Сариқмашаклар...
Ҳануз ўзни санашар – олий.
Меҳнат қилиб, шудгор таталар –
Оёқости ҳануз Чумоли...
Анвар ЭШНАЗАР.
Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali