Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин
Раҳбар-кадрларни тўғри танлаш – давлат учун энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Яхши танланганлар идора фаолиятини самарали бошқариш, янгиликлар киритиш ва умумий ривожланишга ҳисса қўшишда асосий омилдир.
Аммо сўнгги йилларда раҳбар-кадрлар танлаш жараёнида бир қанча муаммолар юзага келган. Одатда аксар соҳаларга ҳатто ўз мутахассислигига тааллуқли бўлмаган шахслар жойлаштирилаётгани, шунингдек, бошқарув тизимида нўноқ вазирлар ва раҳбарлар қолиб кетаётгани давлатнинг, идораларнинг ишини сифатли ва самарали ташкил этишга тўсқинлик қилмоқда.
Соҳасини тушунмайдиган бундай раҳбарлар ўзини ҳимоя қилиш, айбини хаспўшлаш учун "мен бу соҳанинг одами бўлмаслигим мумкин, аммо кучли менежерман" деган атамани тумор қилиб бўйнига тақиб олишни одат қилганини ҳам кўпчилигимиз сеза бошлаганимизга анча бўлди.
Албатта, бунинг оқибатлари ҳам йўқ эмас. Яъни ишини яхши билмайдиган, соҳа эгаларига гапини ўтказа олмаётган раҳбарлар тизимга ўзига ўхшаган нўноқ ходимларни жалб этмоқда, ишни таниш-билишчилик асосида ташкил қилмоқда ва соҳаларни бутунлай издан чиқармоқда.
Ўтган ҳафта парламент янгиланганидан кейин вазирлар тайиновида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмагани ҳам жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинмагани сабаби шунда.
Нўноқ вазирлар ва раҳбарлар ўз уқувсизлигини яшириш учун барча “имкониятлар”дан фойдаланиб келмоқда. Масалан, уларнинг ОАВ вакиллари билан доимий мулоқотдан “қочиши” шулардан бири.
2017-2021 йилларда очиқлик талаб қилинди, халқ вазир ким, ҳоким ким ва бошқа раҳбарлар кимлигини билди. Орада кўп қовун туширишлар бўлди. Бу раҳбар-кадрлар савиясини кўрсатиб турди. Бу жараён раҳбарларнинг ўзини ислоҳ қилишига, тўғри айтганда ўтирган жойига лойиқ-нолойиқлигини кўрсатиб турадиган бир кўзгу эди. Аммо айни “кўзгу” бугун четга суриб қўйилди. Бу эса табиийки “менежерлар”нинг кўздан панада қолишига яхшигина имкон бераётир, назаримизда...
https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal