Қонун ва тенгхуқуқлик.UZ/Закон и равноправие.UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, Ruscha
Toifa: Bloglar


Фикр билдириш ва мулоқот учун /пообщаться и выразить свое мнение👇
https://t.me/Angren_NK_gruppa
Мурожаат учун/ для обращений 👇 @Pomoshnikadm1nabot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, Ruscha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Рамазон тақвими

Рамазон ойи 1 мартдан бошланиши кутилмоқда.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Расмий курси 12900 сўмдан тушди

Эртадан – 25 февраль санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 899,91 сўм (–16,27 сўм) этиб белгиланди.

14 февраль куни доллар курси 13 000 сўмдан ошган эди.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Уй-жой учун субсидияга ариза бериш 3 мартдан бошланади

Субсидия олиш учун ариза берувчилар ўз даромадларига яқин қариндошларининг даромадларини ҳам қўшиши мумкин.

Ўртача даромад миқдори қуйидаги даражада бўлиши лозим:

Тошкент шаҳрида: 3,11-10,62 млн сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: 3,11-9,24 млн сўм.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) портали орқали топшириш мумкин.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


❗️Чет тили ўқитувчилари учун 50 миллион сўмлик субсидия ажратилади

Аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 25 февралга қадар топшириш лозим. Рўйхатдан ўтиш ва зарур ҳужжатларни тақдим этиш учун махсус ҳавола орқали мурожаат қилиш мумкин.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


❗️«Тўхтанглар! Бу қип-қизил ўғирлик, Ўзбек халқининг нонини туя қилмайлик дейдиган йўқ...»

Ўзбекнинг газини "импорт қилинди дея талаш схемаси" статистикада ҳам очилиб қолмоқда.

2024 йил январь ойи статистикасига кўра, Ўзбекистонга 35,6 млн.долларлик газ импорт қилинган.

2025 йил январь ойи статистикасидан келиб чиқилса, 2024 йил январь ойида 35,6 млн.долларлик эмас, аслида 5.1 млн.долларлик газ импорт бўлган.

Яъни, 2024 йил январда шимолдан импорт қилинди дейилган 30,5 млн.долларлик газ аслида ўзбекнинг, ўзимизнинг газимиз бўлган. Статистика агентлиги тили билан айтганда, 2024 йил январда божхона юк декларацияси расмийлаштирилган камида 30,5 млн.долларлик газ импорт бўлиб чиқмаган. Ўтган куни газ импорти ҳисоботидаги улкан фарқлар ҳақида изоҳ беришни сўраган эдик. Статагентликка шарҳ учун раҳмат.

Ëпиқ бассейнга айланган UzGastrade гонконглик ўртамчи Topcon limited'дан аслида ўзимизнинг газни импорт газ дея сотиб олаётгани ва пули офшорларга ҳайдалаётгани тўғрисида ёзган, тепадаги биронта инсофли реакция кўрсатар дея ўртакаш Topcon limited ва Газлидаги газ омборимизни эгаллаб олган Daxon holdings офислари Гонконгда битта манзилда жойлашгани ҳақида Lolazor'даям гапирган эдик.

Лекин реакция ноль. Ўқитувчига пул йўқ, пенсионерга пул йўқ, триллионлаб бюджет субсидиялари "газ импорт қилинди дея" офшорга оқмоқда. Тасаввур қилинг, бу схемани жуда кўпчилик, бенефициар шонли энергетиклар тугул Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳам билади. Ҳаттоки дастёр депутатларга ҳам газга акциз солиғини пасайтириб олиш учун бир учини чиқаришган (моҳиятни тушунадиган биронта депутат бормикан). Биронта инсофлиси, тўхтанглар, бу қип-қизил ўғирлик, ўзбек халқининг нонини туя қилмайлик дегани йўқ.

Шундай экан қайсидир энергохўроз шимолдан фалонча млрд.лик газ импорт қилдик, дея кекирса, ишонманг, бу аслида ўғирланган ва пули офшорларга ҳайдалган ўзбек гази бўлади.

Отабек Бакиров,
иқтисодчи




ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов ЎФА президенти этиб сайланди

Ташкилот раҳбари Абдусалом Азизов январ ойида лавозимидан кетди. Шу пайтга қадар унинг вазифалари ЎФА биринчи вице-президенти — Равшан Эрматов зиммасига юклатилган эди.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Кейинги ҳафтада ҳарорат –9 даражагача пасаяди

24–27 феврал кунлари Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечалари –9 даражагача, кундуз кунлари 0 даражагача пасаяди, - "Ўзгидромет"

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Файзуллаходжаев Жасур Хакимович тайинланди.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг 244−2-моддаси билан эмас, балки 244−3-моддаси бўйича иш қўзғатилган. «Қидирув эълон қилингани хақидаги ахборотни жойлаш жараёнида техник хатога йўл қўйилган», — дейди ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади

Қонун билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:

Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;

Бунда:

⁃ Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

⁃ Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

⁃ Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.


https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


#Жума_муборак

🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!

✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Машина ҳаракатланиш воситаси ҳолос, инсонни жамиятдаги мавқеъини белгиловчи омил эмас

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Сенат мажлисида қатнашчилардан бири ухлаб ўтирибди

Айни дақиқаларда давом этаётган Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси жонли эфирга узатилмоқда. Мажлисда диний концепцияга оид қонун бўйича Сурхондарёдаги студиядан сенатор Дилбар Сувонова савол бермоқда.

Сенатор ортида ўтирган мажлис қатнашчилардан бири саволнинг бошидан охиригача стулдан бошини кўтармади.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Хотин-қизлар куни байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 март — Хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шунга кўра, байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

8 март, шанба – байрам куни, дам олиш куни;
9 март, якшанба – дам олиш куни;
10 март, душанба қўшимча дам олиш куни.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Алдагани ўзбеклар яхшими?

Beeline тарифларини камида 20 фоизга қимматлаштирди. Дейлик, 40 минг сўмлик абонент тўловини 49 900 сўмга оширди.

Нимага асосланиб мобиль компаниялари нархни ошираётганини Рақобат қўмитаси жиддий ўрганиши лозим.

Бакиро ҳам хақли савол қўйган эди:

"Алдагани ўзбеклар яхшими? Акциз солиғи бекор қилинган бўлса, мобиль алоқа компаниялари тарифларини нега оширмоқда?

2025 йилдан мобиль алоқа учун 10%лик акциз солиғи бекор қилинди. 2020 йилгача бу солиқ 20% эди, кейин 15%га, кейин 10%га туширишди ва жорий йилдан бу солиқ умуман олиб ташланди. Майли, мобиль алоқа учун акциз солиғининг бекор қилиниши кимларнинг лоббиси ва қандай манфаатлар йиғиндиси эканини айтиб ўтирмаймиз. Нима бўлгандаям, Ўзбекистон бюджети камида 1,2 трлн.сўмга яқин даромаддан қуруқ қолди.Шартли айтганда камида 50 та мактаб қурилмайди. Оналар суюнчи пули олмайди.

Хўп, акциз солиғи бекор қилингани эвазига ўзбекистонликлар нима олишмоқда? Тарифлар арзонлашдими? Ëки ўсишдан тўхтадими?"


Мубашшир Аҳмад қидирувга берилди

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, Алишер Аҳмадович Турсунов  (тахаллуси “Мубашшир Аҳмад”) Жиноят кодексининг 244 прим 2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми бўйича қидирувга берилган.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Огоҳ бўлинг: Фейк!

Ёлғон ахборотга ишонманг! Бу тасвирлардаги МЕН ЭМАС!

Ички ишлар вазирлигининг Киберхавсизлик бўлими огоҳлантирмоқда.

Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!

Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


❗️Унутманг

▪️Йиғилишлар, митинглар ўтказиш тартибини бузиш маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
▪️Оммавий тартибсизликларга даъват қилиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
▪️Тиғли жисмлардан тартибни бузган ҳолда фойдаланиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
▪️Ёнида совуқ қурол (пичоқ) олиб юриш маъмурий тартибда чора кўришга сабаб бўлади.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Банкдаги омонатлар ҳимояси: янги қонун нимани ўзгартиради?

Янги қонунга кўра, банк омонатларини қайтариш муддати сезиларли даражада қисқартирилади. 2027 йилдан эътиборан банклар омонатларни 7 кун ичида мижозларга қайтариши мажбурий бўлади. Шу билан бирга, энди тадбиркорлик субъектлари ва юридик шахслар ҳам омонатларини кафолатланган ҳолда сақлашлари мумкин.

«Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги қонун — аввал ва ҳозир: нималар ўзгарди

Аввал қандай бўлган эди?

Шу пайтгача банклардаги омонатлар сақланиши ва кафолатлари масалалари 2002 йилда қабул қилинган қонун билан тартибга солиб келинди. Бу қонунни Жаҳон банки экспертлари халқаро мезонлар билан таққослаб, қатор камчиликларни кўрсатиб ўтган:

биринчидан, қонунда фақат фуқаролар (жисмоний шахслар) омонатлари кафолатланиши назарда тутилган бўлиб, бу амалиёт бизнес учун татбиқ қилинмаган;

иккинчидан, омонатларни қайтариш муддати уч ойдан сўнг бошланиши белгиланган;

учинчидан, фуқаролар омонатлари тўлиқ ҳажмда кафолатланган. Бу тизим амалда ҳеч қачон тўлиқ ишламаган. Аслида ушбу амалиёт омонатлар кафолати тизимига салбий таъсир кўрсатиб келган.


https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.