Қизиқ ишлар бўляпти "тепа"да
Озодлик радиосида чиққан суриштирувлардан кейин "Комил Алламжонов суиқасди"га алоқадор бир қатор юқори лавозим эгалари ва бошқалар қўлга олиниши бошланди. Булар узун занжирнинг бошланиши холос шекилли. Терговлар энди бошланади. Улар ва уларнинг яқинлари кимларга қарши ва нима ишлар қилгани секин-секин ошкор бўлаверса керак.
Иккинчидан, Озодлик радиоси ҳануз халқ учунам, "тепадагилар"нинг ўзи учунам ишончли ОАВ сифатида қолмоқда. Бу кейсдан кейин уларга ишонч янада ортаверади. Ўтган вақт давомида ҳукумат мустақил тўртинчи ҳокимият қурмагани вазиятни бугунги воқеаларгача олиб келди. ПА ходимига қуролдан ўқ отилди. Бу жуда ҳавотирли ҳолат.
Учинчидан, шу вақтгача бу иш билан боғлиқ бир қанча муносабатлар берилган бўлсада, лекин Комил Алламжонов исми бирор марта тилга олинмаётганди. Бугун илк бор Бош прокуратура муносабатида тилга олинди. Таҳмин қилинадики, улар ишни ёпди-ёпди қилишга уринган бўлиши, вазиятдан силлиқ чиқиб кетишни режалаган бўлиши мумкин.
Вазиятни кузатамиз. Қани иш қаергача, кимгача бораркин? Лекин бир нарсани тушунинглар. Бизга расмийлар умумий ва ҳақиқий картинани кўрсатишмайди. Лавозимлар алмашишигина бизга айтилиши мумкин. Кейинчалик қариган ва истеъфога чиққан давлат мансабдорлари эртак сифатида айтиб бермаса)
https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal