AdolatFarzandi dan repost
БАХТ ЎЗИ НИМАДИР?
(ёки дўкондор юрист ҳикояси)
Ҳеч касбингиз ёки ишингизни ўзгартириш ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Йўқ? Демак, бахтли инсон экансиз.
Афсуски кўпчилик касбининг ёмонлигидан, иш шароитларининг оғирлигидан азият чекади, нолийди. Бу жуда оғир ҳолат бўлиб, у инсонга, унинг соғлиғи ва кайфиятига ёмон таъсир кўрсатади.
Бундан ҳам ёмони инсонда ана шу ўзи қамалиб қолган ишхонасидан воз кечишга бўлган журъатнинг йўқлигидир. Гоҳида айрим танишларимнинг маошнинг камлиги, иш режимининг оғирлиги, эрта тонгдан ярим кечгача ишлаб уйга кеч қайтиши, оиласининг бағрида бўла олмаётганидан шикоят қилишига гувоҳ бўламан.
Шунда мен улардан ишингни ўзгартирсанг бўлмайдими, деб сўрасам, «қани, яна бир оз ишлаб турайчи, балким ўзгариш бўлиб қолар, иккинчидан, пенсияга ҳам оз қолди», деб қўяди. Аммо орадан анча вақт ўтиб у билан учрашганимизда ҳам яна ўша эски пластинка айланишни бошлайди, демак ҳеч нарса ўзгармаган.
Қайсидир куни пиёда сартарошга кетаётсам йўл четидаги хозмагдан бир пайтлар ўқитган студентим чиқиб қолди. Салом-аликдан сўнг нима иш қилаётганлиги билан қизиқдим. Кўп жойларда ишлабди, охирги ишлаган жойи прокуратура экан. У ердан ҳам ўз хоҳишига кўра бўшабди. Мен ундан ҳадеб иш жойини ўзгартиришининг сабабини сўрадим. Айтишича биронтаси унга тўғри келмабди.
- Юридическийни битириб нотариусга ишга кирдим, бир оз ёрдамчи бўлиб ишладим. Ўйлаб қарасам, нотариус бўлиш учун имтиҳондан ўта олмас эканман. Бўшадим. Кейин адлия бўлимлари очилиб туман адлия бўлимига ишга кирдим. Лекин у ерда ҳам кўнглим тўлмади, маоши жуда кам эди.
Шу пайт адлия бўлимидан прокуратурага ишга ўтиб кетишга имкон туғилиб қолди. Қизиқиб у ёққа ишга кирдим. Бир йилча ишладим, ёқмади. Режими қаттиқ экан, кетдим.
- Унда ҳозир бекорчимисан? - деб сўрадим. У орқасидаги хозмагга ишора қилди. Дўкон тўрт қаватли домнинг биринчи қаватида жойлашган эди.
- Мана шу дўкон меники. Шу домнинг биринчи қаватидан икки хонали эски квартирани сотиб олиб нотурар жойга айлантириб хозмаг очдим. Дўконнинг нариги тарафидаги гўзаллик салонини кўряпсизми? - деб дўконнинг қаршисидаги домда жойлашган салонни қўли билан кўрсатди. Кўряпман, дегандек бош ирғадим.
- Шу салон ҳам меники. У ҳам аввал эски квартира эди. Таъмирлаб салон учун ижарага бериб қўйганман. Ёзда дўконимнинг ёнида тарвуз ҳам сотаман. Ўтган йили тарвуздан яхшигина даромад қилдим.
Мен:
- Эҳҳе, яхшигина тадбиркор экансан-ку, адашиб юридическийга кирган экансан-да, - деб ҳазиллашиб энди ишнингни бошқа ўзгартирмайсанми? - деб яна ҳазил аралаш сўрадим.
- Йўқ. Энди ҳақиқий ишимни топдим, десам бўлади. Бемалолман, эркинман, хоҳлаганда дўконни очаман, хоҳлаган ёпаман. Даромадим ҳам яхши, зўр десам ҳам бўлади, ҳарқалай маошга кун кечирмайман. Ҳеч ким бошимни қотирмайди, ўзимга ўзим хўжайинман. Укам мен билан ишлайди, салонга синглим қарайди. Ҳаммасини иш билан таъминлаганман. Ҳамма рози ва мамнун.
Чиндан ҳам унинг ҳаётидан мамнунлиги шундоқ кўриниб турар эди. Гаплари самимий эди. Мен унга омад тилаб йўлимда давом этар эканман, адашган кимсанинг ҳаётда ўзининг ҳақиқий касби, машғулотига эга бўлиб хурсанд яшаётганлигидан кўнглим кўтарилди.
©Ғ.Хакимов.«Ёзилмаган асар»📚
@AdolatFarzandi