AdolatFarzandi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Канал асосчиси:
Ғуломжон Турғунпулатович Хакимов.
Юридик фанлар номзоди, доцент.
I-даражали юрист.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


ЗЎРДАН ЗЎР ЧИҚСА

Хитойликларнинг бизнинг ерларимизда «ўралашиб» юришини аслида нормал ҳолат деб баҳолаш керак. Ва кўпчиликнинг хавотирлари вақтинча, ўрганиб кетгунча. Кейин кўникиб кетилади. Бу аслида бошланиши. Ҳали қараб турасиз, нафақат хитойликлар, балки бошқа хорижликлар ҳам ҳали росса кўпаяди.

Биз аввалги сиёсат даврида жуда узоқ вақт ташқаридан ҳам, ичкаридан ҳам ёпиқ эшиклар сиёсатини юритганимиз учун эшиклар очилган айни дамда хорижликларнинг бизнинг юртда оммавийлашиб кетишини ҳазм қила олмаяпмиз. Кўзимиз ўрганмаган. Аслида эса замонавий халқаро муносабатлар ривожланган ҳаётда шунақа бўлади, миграция кучаяди.

Бошқа тарафдан эса, аслида муайян хорижий халқнинг, унинг бизнесининг бизнинг юртда кўпайиб кетиши биринчи марта юз бериши ҳам эмас. Биз бир пайтлар хитойликлардан ҳам кўпроқ турклар ҳамма ёқни босиб кетганини эсдан чиқариб қўйдик.

Ҳамма ёқни турк бизнеси, завод-фабрикалари, «Belde» номли автобуслари, «Dogan» номли мошинаси, «Yumosh», «Turbo», «Love is...» сақичлари ва ҳатто лицей ва мактаблари босиб кетганини бир эсланг. ТВларимиз ҳам туркча сериаллардан бўшамас эди. Катта-катта ерлар турклар учун завод-фабрика қуришга бериб юборилди. Лекин нега ўша пайтда ҳеч ким аюҳаннос солмадию ҳозир ҳамма бақир-чақир қилаётгани кишини ҳайрон қолдиради.

Кейин аста-секин туркларнинг бизнеси бу ерларни тарк этиб кетди. Бунинг бир неча сабаблари, хусусан, сиёсий ва иқтисодий сабаблари бор эди. Сиёсий сабаблари алоҳида мавзу. Лекин иқтисодий сабаблари бир тарафдан кишини қувонтиради. Биз иқтисодий тарафдан аслида туркларни юртимиздан сиқиб чиқара олдик. Бошида биз уларнинг маҳсулотига қойил қолган бўлсак, аста-секин улардан ҳам ўтказиб маҳсулот тайёрлай олишни ўргандик. «Dogan» мошинасини Нексиямиз сиқиб чиқарди, костюмларини Наманганнинг «Ideal»и қувиб солди ва ҳоказо. Мустақил бўлган пайтимизда ҳатто игна ҳам ишлаб чиқарилмаган юртимизда энди мошина ҳам чиқар эди.

Иккинчи тарафдан Туркия ҳам ўзининг маҳсулот жозибадорлигини бутун дунёда бой бериб қўяёзди. Шу ва шунга ўхшаш факторлар Туркиянинг бизнинг бозордаги улушини оз бўлса-да камайтирди.

Худди шунингдек хитойликларнинг ҳам бизнинг юртда қўним топиши ваҳимали ҳолат эмас. Хитойлик ва унинг маҳсулоти йўқ жойнинг ўзи Ер юзида йўқ. Улар ҳамма жойда бор ва азалдан улар бўлган. АҚШдаги «китайский квартал»ларнинг ҳудуди бутун бир бошли вилоятларга тенг келади. АҚШда расман 4 млн, норасман эса 14 миллион хитойлик бор. Хитой бизнеси ҳатто Голливуддаги киностудияларни ҳам сотиб олмоқда.

Тан олиш керак, улардаги иқтисодий ўсиш темпи жуда юқори. Биргина Хитой автопроми бутун дунёга хавф солмоқда. Шунинг учун ҳам ҳозир АҚШ ва Европа Хитойнинг иқтисодий экспанциясига қарши отланган. Улар Хитой товарларига нисбатан жуда катта божларни жорий қилмоқдалар. Лекин улар буни қила олади, улар буни эплайди. Чунки уларда бунга имконият етарли. Улар Хитой товарларисиз ҳам яшай олади. Лекин бизчи? Биз Хитойсиз яшай оламизми? Иқтисодиётимиз Хитойсиз нафас ололадими? Шу саволга баралла ҳа, деб жавоб бера оламизми? Менимча, қийинов, а?

Шунинг учун хитойликлардан қочиб ваҳима қилишнинг ўрнига қайтанга яқинлашиб улардан кўп нарсани баҳонада ўрганволиш керак. Буни бемалол эплаймиз. Фақат биз унутувчан бўлиб қолганмиз. Ахир бир пайтлар турклардан кўп нарсани ўрганиб олган эдик-ку, эсланг.

Ҳозир ҳам хитойлик қайси бозоримизда юрган бўлса минғирлаб танқид қилиб, товарларига анқайиб юравермасдан бемалол ўшалар билан тиллашиб, гаплашиб унинг тилини, тажрибасини, менталитетини, қандай нафас олишини, миясини қандай ишлатишини, жисмонан қандай ҳаракатланишини, тадбиркорлигини, ишбилармонлигини, нимани ўйлаб, нимани тафаккур қилишини, қўйингчи, бутун бир бошли ДНКсини ўрганволишимиз керак.

Ана шундагина биз уларга нафақат қарши қарши тура оламиз, балки улардан ўзиб ҳам кетамиз. Ишонинг, бу қўлимиздан келади!!!

@AdolatFarzandi


⚡️"Нотариус"нинг айрим ваколатлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига берилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилди.

Хабарга кўра, айрим нотариал ҳаракатлар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига берилиши таклиф этилмоқда.

Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг ижтимоий ёрдам ва хизматлардан фойдаланиш тўғрисидаги аризалардаги имзоларини, агар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ҳақиқийлиги текширилган бўлса, нотариал шаҳодатлаш талаб этилмаслиги назарда тутилмоқда.

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ариза берувчиларнинг уларнинг розилиги асосида банк сирини ташкил этувчи маълумотларини ахборот тизими орқали электрон тарзда олишга ва ишлов беришга ҳақли эканлиги белгиланмоқда.

@AdolatFarzandi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хиллари Клинтоннинг бир пайтлар бизнинг ерларга ташрифини ўрислар ўзининг ТВсида росса алам ва киноя билан шарҳлаган экан...

@AdolatFarzandi


Нотариус фуқаролар билан ишлар экан, улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлайди.

Масалан, кимдир уй олди-сотдиси бўйича уй ҳужжатларини тақдим қилади, кимдир эса меросни расмийлаштириш учун.

Инсонлар турли-туман бўлганидек, улар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳам ҳар хил. Орасида балким ўхшаб қолар деган ниятда қалбаки ҳужжат тақдим этадиганлар ҳам учраб туради. Агар ҳужжатнинг қалбаки эканлигига шубҳа туғилса бу ҳақда тегишли органларга хабар беришимиз лозим бўлади.

Бундан ташқари, агар ҳужжат матнидаги ёзувлар умуман ўқиб бўлмайдиган даражага келиб қолган бўлса нотариус бундай ҳужжатни қабул қилишни рад этиш ҳуқуқига эгадир.

Лекин баъзан шунақа ҳужжатлар ҳам бўладики, унинг аҳволига чидаб бўлмайди. Ҳозир битта ёши катта соч-соқоли ўсган европа миллатига мансуб фуқаро меросни расмийлаштириш учун мурожаат қилди.

Махорка чекар экан (камига махоркани қовуриб еса ҳам керак), ундан тамакининг жуда ўткир ҳиди уфуриб турибди. Камига бу ҳид икки кунлик алкоголнинг ҳиди билан аралашиб келса-чи?..

Лекин бу ҳали ҳолва экан. Тақдим қилган ҳужжатларидан шунақа даражада сассиқ ҳид келмоқда-ки, умуман чидаб бўлмайди. Кўрпачага бир ҳафта босссиб сийиб қўйган шиптирнинг ҳиди келиб турибди. Бу ҳужжат билан ишлаш учун битта противогаз камлик қилади, камида иккитасини устма-уст кийиш керак.

Кўпинча ётган каравотидаги кўрпачанинг орасида сақланган ҳужжатлар шунақа аҳволга келиб қолади, шимиииб ётаверади.

Лекин шунақа сассиқ бўлишига қарамай ҳужжатни ўзининг ҳолати яхши, ҳужжат матни минг афсуски ўчиб кетмаган. Бунақа ҳужжат билан ишламаймиз, деб фуқарога рад жавобини бера олмаймиз. Бундай ҳолатлар қонунчиликда назарда тутилмаган. На илож, ишлашга мажбурмиз...

@AdolatFarzandi


Аввал Вануату. Энди бўлса Корея.

Лекин бу ҳолваси. Ҳали АҚШнинг Трамп эълон қилган 5 миллион долларлик «олтин карталарини» ҳам сотиб олган ўзбеклар ҳақида ҳадемай ўқиймиз.

Фақат хитойликлар эмас экан-ку дунёни босиб олаётган...

@AdolatFarzandi


Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега бизда бирон сафарга чиқишдан аввал «оқ йўл», деб ният қилинади? Нега айнан оқ ранг танланган? Бу сўзнинг бирон бир этимологик келиб чиқиши борми? Ким биринчи бўлиб шу сўзни муомалага киритган? Менимча бу саволларга жавоб йўқ. Буни изоҳлаб бўлмайди.

Мени назаримда қорақалпоқлардаги айнан «HAQ JOL» сўзининг маъноси, мазмунини изоҳласа бўлади ва улар шу сўзни ишлатиб мантиқан тўғри йўл тутишган. Аслида ҳам «оқ йўл» эмас, «Ҳақ йўл» бўлиши керак. Мен фикрларимни янада тиниқлаштириш учун балким қорақалпоқларда оқ ранг «ҳақ» деб айтилар деб сўрадим. Йўқ, улар оқ рангни «ақ» дейишар экан. Демак, тўғри ўйлабман.

Ҳақ йўл бу Яратганнинг йўли, Тангрининг йўли, Ҳақ-Таолонинг йўли, тўғри йўл, маъносини беради. Бизлар ишлатадиган «Оқ йўл» сўзини тарихда кимлар биринчилардан бўлиб ишлатганини, бу сўз қайси тарихий китобларда илк марта ишлатилганини билмайман. Лекин «Ҳақ йўл» сўзининг тарихий манбаси бор. Биргина Алишер Навоий бобомизнинг «Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила» мисраларини эсланг.

Ҳатто хорижий тилларда ҳам «оқ йўл» сўзини билдирадиган жумла йўқ, менимча. Масалан, ўрислар ҳам сафарга ният билдирса «белая дорога» демайди, «с Богом», яъни, «Худо ёр бўлсин», дейди. Хуллас, мени назаримда аслида «Ҳақ йўл» дейилиши тўғри...

Юқорида сафаримиз тиғиз графикдан иборат эканлигини айтиб эдим. Шунинг учун Қорақалпоғистоннинг диққатга сазовор жойларини бемалол айланишга деярли вақт бўлмади. «Кемага тушганнинг жони бир», «кимнинг аравасига минсанг, ўшанинг қўшиғини айтасан» деганларидек, тўдабошимиз қаёққа етакласа ўша ёққа саланглаб кетавердим.

Шунинг учун масалан, тарифини тилларда достон қилиб эшитган, унга пинҳона ошиқ бўлган Савицкий музейини ҳам бориб кўра олмадим. Лекин музейнинг шундоққина ёнгинасидан ўтиб кетдим. Ўтиб кетганда ҳам худди ўлардек оч, лекин пули йўқ одамнинг ошхона ёнидан ўтганидек кўзимда ғилт-ғилт ёш билан тамшана-тамшана ўтиб кетдим.

Ҳар бир юртнинг ўзини «визитный карточка»си бўлади. Францияга бориб Эйфел ёки Луврни кўрмай, Петербургдаги Эрмитажга кирмай, Мисрдаги эҳромларни томоша қилмаслик бу худди Навоий бобомизнинг таъбири билан айтганда, «Жаҳондин нотамом ўтмак биайни, Эрур ҳаммомдин нопок чиқмоқ», яъниким, хаммомга кириб чўмилмай чиқишдек гап.

Нукус шаҳри ҳам ўзининг айнан Савицкий музейи билан оламга танилган. Ва минг афсуски шу музейга ташриф буюра олмадим. Кап-катта киши бўлсам, ёш болага ўхшаб оёқларимни ерга тапиллатиб уриб «морожний еймааа-ан», деб бақиргандек «музейга борамаа-аан», деб хархаша қила олмасам, на илож...

Лекин ҳамроҳларим барака топишсин, мен ўзимни ёш боладек тута олмасам-да, улар менга худди ёш боладек меҳрибонлик кўрсатиб, қўлимга хўрозқанд тутқизиб келгуси сафар албатта шу музейга мени олиб боришга ваъда беришди. Мен ҳам уларнинг оталардек меҳрибонлигидан кўнглим эриб кетиб ғиқ дея олмадим.

Ким билсин, яхши ният - ярим мол деганларидек, насиб бўлса келгуси сафар албатта борармиз. Шунақами, муҳтарам Сардор Баҳодирович?...

Ғ.Хакимов.«Ёзилмаган асар»📚

@AdolatFarzandi


ҚОРАҚАЛПОҚ САФАРИ

қандай бўлди энди, деб сўрамасангиз ҳам ўзим айтиб берақолай.

Ҳайрон қолганим Тошкентдан учишда аэропортдаги текширувдан бошланди. Металлодетектордан ўтаётганда устимиздаги қалин кийимларни, шимдаги камарни ва ҳатто оёқ кийимимизни ечиб ўтдик. Бу қанақа ялангоёқлар бўлди, деб ҳайрон қолишмасин деб оёқларимизга бахила беришди.

Камаримни ҳам ечганим учун шимим тушиб кетмасин, деб оғзимдан тўлдириб ичимга ҳаво юбориб қорнимни қаппайтириб турдим. Шунақа пайтда катта қорин росса қўл келар экан.

Негадир қайтишда бунақа текширув таомилига дуч келмадик. Текширувга навбатда турган пайт олдиндан тайёр турай деган ниятда «ё, бисмилло», деб камарларимни, оёқ кийимимни ечишга шайланаётган эдим нима бало, жинними бу деб ҳой-ҳойлаб тўхтатиб қолишди (тез ечиниб-кийинишга бирам устаман-ей).

Тахминан бир ярим соатча Airbus самолётида учиб Нукус заминига қўндик (олдиндан айтиб қўяй, бу менинг ҳаётимдаги илк «хорижий» сафарим эди). У ёқлар биздан кўра анча совуқ бўлса керак, деб ичимдан лоссиналар кийиб олган эканман, терлаб-пишиб ўлай дедим. Ҳаво илиқ, +4-5 ҳароратдан кам эмас, қуёш кун бўйи нур сочиб турди.

Сафаримиз илмий-амалий бўлгани учун вақтимиз тиғиз эди. Дастлаб адлия вазирлиги ташаббуси билан бутун республика бўйлаб ташкил этилган мактаблардаги ҳуқуқ синфлари билан танишдик. Бизни маҳаллий адлия идоралари масъуллари кутиб олишди. Қарасам ҳаммаси бир пайтлар ўқитган ўзимизнинг юрист шогирдлар, бегонаси йўқ.

Ҳуқуқ синфлари ўз йўлига, мени ҳайрон қолдиргани ҳамма мактабларда отопление ишлаб турибди. Ҳатто энг чекка ҳудудда ҳам мактаб хоналари нормал ҳароратда, трубалари иссиқ. Қойил.

Авваллари қиш фаслида вилоятма-вилоят, туманма-туман командировкада юрганимизда бунақа иссиқ синф хоналарни учратмас эдик. Минг ремонти чиройли бўлгани билан хоналар ўта совуқ бўлар, хонадаги ўқувчилар қув-қув йўталиб, шилқиллатиб бурнини тортиб ўтирар эди.

Домласининг ҳам бир қўлида китоб, иккинчи қўлида рўмолча бўлар эди. Ҳозир бўлса ўқувчилар уст-бошини ечиб қўйиб бемалол ўтиришибди. Энг муҳими шу эмасми?

Сафаримиз давомида Нукус шаҳар юридик техникумида ҳам бўлдик. Ҳайҳотдек каттагина бино экан. Лекин ўқувчилари сони жудам камлиги мени ҳайрон қолдирди. Атиги 88 та ўқувчиси бор экан, ҳатто 100 та ҳам эмас. Бутун бир бошли пойтахтдаги ягона юридик техникумда бунақа озчилик чиндан ҳам ҳайрон қоларли. Оддий мактаб ёки боғчада бундан кўп бола бор.

Нукус кўчалари бўйлаб мошинада кетар эканмиз, мамлакатнинг деярли барча маъмурий бинолар битта марказий кўча бўйлаб жойлашганига гувоҳ бўлдим. Жўқорғи Кенгес, Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Олий суди, миллий хавфсизлик хизмати бинолари кетма-кет жойлашган. Ундан сал қуйироқда Қорақалпоқ миллий киностудия биноси келади. Мен яхши кўрадиган «Танка» филми шу ерда олинган бўлса керак.

Самолётдалик чоғимизда миллий гвардияда бирга ишлаган офицер ҳамкасбимни учратиб қолдим, командировкага кетаётган экан. Бир пас гаплашиб кетдик. Гап орасида мен ва ҳамроҳларимга қарата «мабодо имкон топсангиз, қорақалпоқ миллий таомларидан бўлган «қарма»ни бир татиб кўринглар, балиқдан тайёрланади, зўр таом», деб мақтаб қўйди. Бунақа таомни кўриш у ёқда турсин, номини ҳам энди эшитиб турибман.

Қорақалпоққа бориб балиқ емай бўладими? Қовурилган балиқ билан бирга ўша мақталган «қарма»дан ҳам озгина буюртма қилдик. Лаганда олиб келишди, ёнида косада бульон-шўрваси ҳам бор. Кўринишидан худди манний каша, ширгуруч, овсянка бўтқасига ўхшайди, ранги оппоқда чунки. Таъми ҳам каша, лекин балиқ таъмли каша.

Балиқ гўшти ҳамма қилтаноқдан эринмай тозаланиб, гўшт худди қиймалагичдан ўтказилгандек майдаланиб озгина ун қўшиб токи каша шаклига келмагунича аралаштирилиб пиширилар экан. Мени тушунишимча, бу худди ўзимизнинг ҳалим таомга ўхшайди, фақат бу ҳалим мол гўштидан эмас, балиқ гўштидан тайёрланади. Хуллас, тушундингиз...

Йўл бўйидаги знаклар орасида лотин ҳарфлар билан ёзилган «HAQ JOL» сўзига кўзим тушди. Лекин бу ўзимизнинг «Оқ йўл»нинг айнан ўзи эмас. Дастлаб мен ҳам бу иккаласи бир хил деб ўйладим. Лекин диққат билан мулоҳаза қилиб бу иккаласи тамомила бошқа сўзлар эканини англаб етдим.

давоми 👇


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кунлардан бир кун....

@AdolatFarzandi


Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди.

Кучли шамол аланганинг тезроқ тарқалишига сабаб бўлмоқда. Лонг-Айлендни Ню-Йоркнинг бошқа ҳудудлари билан боғлаб турувчи NY 27 шоссеси ёпиб қўйилди.

@AdolatFarzandi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қашқадарёдаги қайсидир савдо марказида 8 мартга бағишлаб тепадан туриб минглаб шарларни харидорларнинг устига ёғдиришган ва харидорлар шарларни ўша заҳотиёқ пақиллатиб ёриб ташлашган.

Вооой, мунча маззааа... Газ-электр лимити, бозорни эгаллаётган хитойлар, ошмаётган ойликлару тушмаётган долларлардан росса чарчаган асабга дам берадиган оммавий муолажа бўлибдию ўзиям.

Буларни мазза қилиб пақиллатишларини қаранг. Хуморни босадия-хуморни. Тез-тез шунақа терапияни ўтказиб туриш керак...

@AdolatFarzandi


Яқин орада мамлакатимизда аёл машинистларнинг метро поездини бошқаришга ишга қабул қилиниши кутилмоқда.

Агар шундай бўлса, Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ичида метро поездини аёллар ҳам бошқарадиган Россиядан кейин иккинчи мамлакатга айланади.

@AdolatFarzandi


АҚШ суди Хитойдан Covid-19 тарқалгани учун 24 миллиард доллар талаб қилди.

Суд Хитой «пандемия хавфи ва кўлами тўғрисида дунёни чалғитгани» ва «шахсий ҳимоя воситаларини йиғиш бўйича монополистик амалиётлар билан шуғулланганини» тан олган.

Зўр прецедент бўлибди! Буни фақат олқишлаш керак! Шу прецедентдан келиб чиқиб биз ҳам даъво қилсак бўлади (керак бўлса, бутун дунё давлатлари Хитойга даъво қилиб чиқсин).

Нима, АҚШга мумкин, бизга мумкинмасми? Биз ҳам даъво қилайлик. Ахир қанчадан-қанча инсонларимиз Хитойнинг Ухандаги лаънати лабораториясидаги вирусдан ўлиб кетди. Бунинг устига Хитой шу вирусдан миллиардлаб пул ҳам ишлаб топди. Нега энди Хитойнинг бундай сурбетлигига дунё ҳамжамияти жим қараб туриши керак?!

Бир пайтлар АҚШ давлат котиби Колин Пауэл жаноблари БМТда қўлида пробиркани ушлаб олиб «мана бу Ироқ яратган ядровий порошок», деб ҳаммани лақиллатиб Ироққа ҳужум қилган эди. Кейинчалик бу мутлақо сафсата эканлиги исботланди. Нега энди бутун бир бошли дунё аҳолисини қириб ташлаёзган ковид вирусини яратган Хитойга чора кўрилмаслиги керак.

Хитойни жиловлаш вақти келди...

@AdolatFarzandi


Бугун Ўзбекистон байрам гулдастаси энг қиммат бўлган давлатлар 10 талигидан жой олибди.

Рейтинг натижаларига кўра, бир гулдаста ўртача 20$ ни ташкил этган.

Энг қиммат гулдаста ичида 7 та гул билан Жанубий Кореяда қайд қилинган ($28,6). Ундан кейин Арманистон ($24,7) ва Аргентина ($22,2) жой олган.

@AdolatFarzandi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тиниб-тинчимас Оксана хола Боку шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритибди...

@AdolatFarzandi


Ҳар куни ишга бориб мазза қилиб айланиб келасиз, мен бўлса уйда ўтириб зерикиб кетаман, деяверадиган хотинимни ишхонамга экскурсияга олиб борган пайтим...

@AdolatFarzandi


Жиззах аккумулятор заводи россиялик тадбиркор Артем Палийчукнинг заводга нисбатан қарийб 3 миллион долларлик товон пули ундириш юзасидан киритган даъво процессида ютиб чиқибди.

@AdolatFarzandi


Суратдаги аёл Лилли Ледбеттер.
«GoodYear» шина заводининг менеджери бўлиб ишлаган.


Унинг маоши ойига 3727$ ни ташкил қилар эди. Лекин орадан 19 йил ўтиб Лилли аноним хат олади.
Унга кўра, заводдаги худди шу лавозимда ишлаб келаётган эркак ходимларга унга нисбатан кўпроқ маош тўлашар экан.

Лилли ўз ҳуқуқларини тиклашни сўраб Меҳнат комиссиясига мурожаат қилади ва комиссия Лиллига 3,5 млн $ компенсация тўлаш тўғрисида қарор чиқаради.

Лекин 2007 йилда мазкур қарор устидан бўлиб ўтган суд Лилли меҳнатда йўл қўйилган бундай дискриминация учун 180 кун ичида шикоят бериши керак эди, ҳозирда даъво муддати ўтиб кетган, деган важ билан Меҳнат комиссиясининг қарорини бекор қилади.

Шунда судьялардан бири Рут Гинзбург «Ўша пайтда Лилли ўз ҳуқуқлари бузилаётганлиги билмас эди», деган фикр билан суднинг қарорига нисбатан норозилик билдиради.

Ва ниҳоят 2009 йилда АҚШ Конгресси Лилли Ледбеттернинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва унинг меҳнатига одилона ҳақ тўлаш тўғрисида махсус Қонун қабул қилади.

@AdolatFarzandi


СЕН БАРИБИР КУЧЛИСАН, МЎЪТАБАР АЁЛ!

Биз эркаклар доим «биз кучлимиз», деб уқтиришни яхши кўрамиз, ўзимизнинг аёллардан устун туришимизни доим пеш қилишга устамиз. Аслида ҳам шундайми?


Келинг, бир мулоҳаза қилайлик.
Уйга ишдан келганимизда эшикни очган фарзандимизга биз эркакларнинг берган биринчи саволи нима? «Онанг қани?» Нега шундай? Чунки эркакнинг психологиясида бу ҳаётда аёлидан айрилиб қолишдан қўрқиб яшаш яширинган. Биз эркаклар аёлимизга бақир-чақир қилишимиз, дўқ уришимиз мумкин, лекин аёлсиз яшай олмаймиз. Чунки аслида заиф жинсмиз.

Эри вафот этган аёл болаларини бекаму кўст ўстириши, ўқитиб ишга жойлаши мумкин, лекин хотини вафот этган эр буни уддалай олмайди. Аслида онаси ўлиб отасининг қўлида қолиб кетган фарзандларга қийин. Бекорга халқимизда «Отангнинг боғу роғи билан қолгунча, онангнинг четан савати билан қол», деган нақл битилмаган. Она ота ўрнини босиши мумкин, лекин ота она ўрнини боса олмайди. Бу заифлик бўлмай нима?

Аёл киши эркаклар қилган ишни қилиши мумкин, аёл ҳатто космосга ҳам учиши мумкин, лекин эркаклар аёлнинг ишини эплай олмайди. Ишонмасангиз бир кунда аёлингиз уйда бажарадиган ҳамма юмушларини инсоф билан, чегириб ташламасдан ҳаммасини ҳисоблаб чиқинг. Ва ўзингизга савол беринг. Унинг ўрнида сиз буларни бажара олармидингиз?

Агар бир ҳафтага эркак билан аёл ўзининг кундалик вазифаларини алмашиб гаров ўйнаса ким ютказадию ким ғолиб бўлади? Нима деб ўйлайсиз? Мен аёлларга ҳеч иккиланмай катта ютуқ эвазига гаров ўйнашни таклиф қиламан.

Эркаклар эрталаб ишга кетиб соат 6-7 да уйга қайтиб дамини олиши мумкин, аммо аёлининг иши ўшанда ҳам тугамайди. Аслида айрим эркаклар ишга кетиб дам олиб қайтадилар, уларнинг иши унчалик ҳам оғир эмас, бу аёлларнинг тизгинини ушлаб туриш учун ўйлаб топилган миф, холос.

Эркак киши шунчалик заифки, бошига сал ташвиш тушса сигарет, нос, ичкилик сингари зарарли одатларга ружу қўяди. Гўёки бу билан у асабларига дам беради. Аёл кишида ҳам ғам бўлади, ташвиш бўлади, лекин у эркаклардек кашандалик қилмайди. Келган ташвиш ва аламни жимгина енгади. Кучли-да у чунки.

Аёл киши ҳам жисмонан, ҳам маънан кучли. Яхшиямки, туғруқ азобини биз эркакларга бермаган. Биз буни кўтара олмасдик. Инсоният ўша пайтнинг ўзидаёқ йўқликка маҳкум бўларди, бунчалик ер юзида кўпаймаган бўларди.

Эркак киши касал бўлмасин. Сал нарсага оҳ-воҳ қилиб кўрпа-тўшак қилиб ётволади. Аёл касал бўлиб чалажон бўлса ҳам уйдагиларга овқат тайёрлайди, кирини ювади.

Айрим эркаклар шу даражада эркатой ёки заифлигидан уйда ўзини худди ёш болалардек тутади. Болаларига қўшилиб ўзи ҳам хотинига бола бўлволади.

Эркакларнинг ҳаёти чойхона, гап, туғилган кун, ўлган кун, корпоратив яна алламбало кун деган кайфу сафо ичида ўтиб кетади, биз ўзимизга шунақа енгил ҳаёт тарзини яратволганмиз. Аёлларга эса кир ювиш куни, дазмол қилиш куни, ош пишириш куни, манти қилиш куни деб меҳнат кунларини тақсимлаб берганмиз ёки уларнинг ўзи шунга мажбур бўлган. Меҳнат учун яралган улар. Меҳнаткаш-да у чунки.

Аёлларнинг тепакали бўлмайди. Биз эркаклар ҳатто сочимизни ҳам бошимизда эплаб ушлаб қололмаймиз.

Аёллар эркакларга қараганда узоқ умр кўрадилар. Биз эркаклар шунча яхши шароитда яшаган бўлишимизга қарамай эрта ўлиб кетамиз. Яшашни ҳам қойиллатмаймиз. Ҳатто дунёда жонига қасд қилувчилар орасида эркаклар биринчи ўринда туради. Эркак-да у чунки...

Хуллас, хулоса ўзингиздан. Бу мен бир эркакнинг шахсий мулоҳазалари холос. Шу постни ёзяпману юрагим орқага тортиб қўрқиб-қўрқиб ёздим. Яхшиямки, эркак бўлиб туғилган эканман. Бўлмасам шунча ишни эплай олмасдим, қўлимдан келмасди.

Биз эркакларни дунёга келтирган, етаклаб юрган ва ҳозир ҳам коримизга-боримизга яраётган ОНАЛАРИМИЗ, ОПА-СИНГИЛ, АЁЛЛАРИМИЗ, ҚИЗЛАРИМИЗ ОМОН БЎЛИШСИН!

@AdolatFarzandi


Бир неча соатдан сўнг АҚШда тарихда илк марта криптосаммит бўлиб ўтади ва унда Доналд Трамп нутқ сўзлайди.

Криптосаммит шу кунларда биткоиннинг нархи пасайиб бораётган фонда бўлиб ўтмоқда. Кўпчилик криптовалюта соҳиблари ушбу саммитдан умид қилиб туришибди.

Трампнинг саммитда айтадиган гаплари криптовалюта курсига катта таъсир кўрсатиши мумкин.

Бундан аввал Трамп АҚШ Федерал заҳирасининг бир қисмини криптовалютада шакллантиришини айтган эди.

@AdolatFarzandi


Ушбу инфографикани россиялик Telegram каналдан топиб олдим...

@AdolatFarzandi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.