ЎЛУВ
Ночор тошустунда чироқ мўлтирар,
Ўчишга улгурмай қолган... боши хам.
Парда орасидан боқар дийдираб,
Тунга асир тушган мен каби у ҳам.
Шовқинни музлатар совуқ жаранги,
Деразада мажҳул тасвир қолдириб.
Юзимга урилар бир ҳис – қаланғи,
Ҳорғин ҳароратда руҳни ёндириб.
Ғижим чойшабдаги гуллар пичирлар,
Шуъла сирпанади экранда ўчиқ.
Гирдобли темир сим чўзиқ ғичирлар,
Сўнг оҳанг ўтади сўнгакка кўчиб.
Деразада синган машина нури,
Бир лаҳза қандилни тилиб кетади.
Тонг отар. Ҳадемай юрагим уриб,
Кўксимда қайтадан ўлиб кетади.
Алибек Анварий
Ночор тошустунда чироқ мўлтирар,
Ўчишга улгурмай қолган... боши хам.
Парда орасидан боқар дийдираб,
Тунга асир тушган мен каби у ҳам.
Шовқинни музлатар совуқ жаранги,
Деразада мажҳул тасвир қолдириб.
Юзимга урилар бир ҳис – қаланғи,
Ҳорғин ҳароратда руҳни ёндириб.
Ғижим чойшабдаги гуллар пичирлар,
Шуъла сирпанади экранда ўчиқ.
Гирдобли темир сим чўзиқ ғичирлар,
Сўнг оҳанг ўтади сўнгакка кўчиб.
Деразада синган машина нури,
Бир лаҳза қандилни тилиб кетади.
Тонг отар. Ҳадемай юрагим уриб,
Кўксимда қайтадан ўлиб кетади.
Алибек Анварий