ЧЎКИШ
Ким ҳам хоҳлар эди кулфатни,
Кимга керак, энг оғир дард, энг...
Қисмат яна ҳунар кўрсатди:
Чўкишимни билмас эдим мен!
Эпкинланди ичимда елкан,
Қаватимда тўлқинлар жўшди.
Гир айланиб ҳайратнинг улкан
Гирдобига манглайим тушди!
Чайқаламан – ўйнайди фикрим,
Кўзларимга сапчиб дамодам.
Ўзи бир бор кемага чиқдим –
“Жануб” ўчди қибланамодан!
Оёғида туролмас тошқин,
Ҳис урилиб руҳни тўнтарди.
Юрак шамол сингари шошиб,
Вужуд деган итни қантарди.
Рўпарамда борлиқ ранглари
Чирмаб сизди даҳри гўёга...
Тумор янглиғ бир жуфт лангарни
Ташлаш мумкин фақат самога!
Чўкишмиди қадар мазмуни,
Шафқатми бу, алпозми, мерос?..
Ич-ичимдан сезаман шуни:
Омон қолиш қўлимдан келмас!
Умрим ногоҳ туйди қаноат,
Тамом деган сўздан олдинроқ.
Не бўлса ҳам қилмам надомат,
Денгизчиман! Шарафдир чўкмоқ!
Бор вужудни тутади андуҳ,
Чекинмайман! Кўнглим кабиман! –
Сузиб чиқолмасам-да мангу,
Кўзларингнинг олис тубидан!
@Alibek_Anvariy
Ким ҳам хоҳлар эди кулфатни,
Кимга керак, энг оғир дард, энг...
Қисмат яна ҳунар кўрсатди:
Чўкишимни билмас эдим мен!
Эпкинланди ичимда елкан,
Қаватимда тўлқинлар жўшди.
Гир айланиб ҳайратнинг улкан
Гирдобига манглайим тушди!
Чайқаламан – ўйнайди фикрим,
Кўзларимга сапчиб дамодам.
Ўзи бир бор кемага чиқдим –
“Жануб” ўчди қибланамодан!
Оёғида туролмас тошқин,
Ҳис урилиб руҳни тўнтарди.
Юрак шамол сингари шошиб,
Вужуд деган итни қантарди.
Рўпарамда борлиқ ранглари
Чирмаб сизди даҳри гўёга...
Тумор янглиғ бир жуфт лангарни
Ташлаш мумкин фақат самога!
Чўкишмиди қадар мазмуни,
Шафқатми бу, алпозми, мерос?..
Ич-ичимдан сезаман шуни:
Омон қолиш қўлимдан келмас!
Умрим ногоҳ туйди қаноат,
Тамом деган сўздан олдинроқ.
Не бўлса ҳам қилмам надомат,
Денгизчиман! Шарафдир чўкмоқ!
Бор вужудни тутади андуҳ,
Чекинмайман! Кўнглим кабиман! –
Сузиб чиқолмасам-да мангу,
Кўзларингнинг олис тубидан!
@Alibek_Anvariy