ENGLISH WITH OLLOBERDI dan repost
Ўқув марказлари сабабми ёки бошқа бир нарса туртки бўлдими ўқитувчиларнинг оммавий бозорчилар кепатасига тортилиши кучайиб кетди-да. Ўқувчиларнинг ўқитувчиларга нисбатан хизмат кўрсатувчи мутахассис деб қарашни бошлаганига анча бўлиб қолди. Билган билади буни ҳам. (Агар ўқитувчи бўлсангиз ҳеч бўлмаса бир марта бўлса ҳам қайсидир ўқувчидан ўзи мен фалон домлани истаб юргандим , таътилда экан, қайтгунча бекор юрмаслик учун дарсингизда ўтириб турсам майлими қабилидаги гапларини эшитгандирсиз?) Аввал дарсга кириб кўрсам бўладими қабилидаги гапларгаку ўрганиб қолдик (ҳақиқий инқироз шу аслида, бечора дарсга кириб нимани кўрмоқчи экани маълум). Инсон ҳаёти ни маълум маънода айланага ўхшатса бўлади. Агарда билимдон бўлсангиз бир зумда бирор фалокат сабаб ақли ноқис одамга айланишингиз ҳеч гап эмас. Демоқчиманки, яқин-яқинларгача инсонлар ўзарига таълим-тарбия берган устозларини мана шу бахтга сабабчи бўлганлари учун ҳам қадрлар эди. Шогирдлар устозларидан қанчалик ўзиб кетмасин устозлар воситаси билан берилган илм неъмати қадри баландлиги учун бу масалага бозордаги товар нархидек қарамас эдилар. Ҳозир бу ўлчовлар деярли ўзгариб кетди (Қўлимда ўқиган студентим бўларди. Юқори IELTS балл олиб нуфузли университетга кирди. Кейин ҳеч қанча ўтмай IELTS курслари учун қатор материаллардан ясаб бир қўлланма ёзиб сотиш учун олдимга кўтариб келганди. Молиявий мазмунда уни тушунаман - контракт тўлаш керак. Лекин "собиқ" устозга менинг китобимдан дарс ўтинг деб кўтариб келишга журъат этиш менга бош оғриғи берарди).
P.S. Post ustoz Boburmirzo Mahkamboyev Facebook sahifasidan olindi.
P.S. Post ustoz Boburmirzo Mahkamboyev Facebook sahifasidan olindi.