#касбдошимдан
ЯНГИ ЙИЛ ГУЛДАСТАСИ
Янги йил келар экан,
Дилларда кулар офтоб.
Лек ўйга солар экан,
Ўтган йиллик сарҳисоб...
...Ором нелигин билмай,
Гоҳ кутдик, гоҳ югурдик.
Кузлаган режа битмай.
Нималарга улгурдик?
Ҳафталаб келмай ишдан.
Тиним эшигин ёпмай,
Ота-она, дўст-хешдан,
Ҳол сўрашга вақт топмай.
Уй қуриб, улов олиб,
Бойликни қилиб кўз-кўз.
Қўшни беморга бориб,
Айтолмабмиз илиқ суз.
Баъзида таҳлил маҳал,
Афсус эгар бошимиз.
Нечун нурин аямиш,
Қалбдаги қуёшимиз?
Янги йилда ҳар кемтик,
Жойларга дил пайваста.
Меҳримиз пояндози,
Сизга бўлсин гулдаста.
Янги орзу, ўй билан,
Чўққиларга интилиб,
Шодон қўшиқ-куй билан,
Ҳар дамни азиз билиб.
Дўсту ёр иноқ ҳар он,
Яшайлик ҳур замонда.
Элу юрт бўлсин омон,
Кўз тегмай кенг жаҳонда!
Анорбой ҚАҲҲОРОВ
Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov
ЯНГИ ЙИЛ ГУЛДАСТАСИ
Янги йил келар экан,
Дилларда кулар офтоб.
Лек ўйга солар экан,
Ўтган йиллик сарҳисоб...
...Ором нелигин билмай,
Гоҳ кутдик, гоҳ югурдик.
Кузлаган режа битмай.
Нималарга улгурдик?
Ҳафталаб келмай ишдан.
Тиним эшигин ёпмай,
Ота-она, дўст-хешдан,
Ҳол сўрашга вақт топмай.
Уй қуриб, улов олиб,
Бойликни қилиб кўз-кўз.
Қўшни беморга бориб,
Айтолмабмиз илиқ суз.
Баъзида таҳлил маҳал,
Афсус эгар бошимиз.
Нечун нурин аямиш,
Қалбдаги қуёшимиз?
Янги йилда ҳар кемтик,
Жойларга дил пайваста.
Меҳримиз пояндози,
Сизга бўлсин гулдаста.
Янги орзу, ўй билан,
Чўққиларга интилиб,
Шодон қўшиқ-куй билан,
Ҳар дамни азиз билиб.
Дўсту ёр иноқ ҳар он,
Яшайлик ҳур замонда.
Элу юрт бўлсин омон,
Кўз тегмай кенг жаҳонда!
Анорбой ҚАҲҲОРОВ
Каналга уланиш:👇
@Ahmadali_Shernazarov