Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ассалому алайкум!
Журналист Аҳмадали Шерназаров саҳифасига хуш келибсиз!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#бойчечак

"ОМОНЛИК, ОМОНЛИК,
ҲЕЧ КЎРМАЙЛИК ЁМОНЛИК"


Қадимдан янги Ой кўринганда, бирор мева пишганда бир-биримизга ана шу тилакни билдириш одатимиз бор. Шу жумладан, бойчечаклар бўй кўрсатганда ҳам.

📸 Ушбу суратларни бироз олдин тележурналист Файзулло БОБОДЎСТОВ Бахмалдан жўнатди.

Каналга уланиш👇
@Ahmadali_Shernazarov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АЁЛ ЎТИБ БОРАР

Сен сўрама, мен ҳам айтмайин 
Курагимнинг синганини қарс. 
Шовқин солма, мен уйғотмайин, 
Юрагимда ётар бир йўлбарс.

Баланд бир ўт ёнган ичимни 
Мен совутиб яшашим керак. 
Ўз-ўзимга сарфлаб кучимни, 
Мен овутиб яшашим керак.

Аёл ўтиб борар... шўх юриб, 
Шамолларда соч ёйган аёл. 
Ич-ичида йўлбарс ўкириб, 
Сиртдан майин жилмайган аёл.
Сен сўрама, мен ҳам айтмайин... 

✍️Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА

🎤 Ситора НАИМЖОНОВА

Каналга уланиш👇
@Ahmadali_Shernazarov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Байрам_таронаси

Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси Мадинабону МАМИРОВАдан онажонлар,опа-сингиллар ва барча аёлларга аталган машҳур тарона.

Маълумот учун: Мадинабону Мамирова Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида туғилиб ўсган. Ҳозирда Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти магистранти.

Каналга уланиш👇
@Ahmadali_Shernazarov


🌸 🌸🌸 8 МАРТ

Букун ўзгачадир жилваи олам,
Букун ўзгачадир борлиқда ханда.
Букун кўзларимга гўё қуёш ҳам
Шафақ гулханида таранг чирманда.

Букун тонг эгнида атласдан кўйлак,
Шафаққа ўралган қизлардай гулгун.
Илк бора кўз очиб чиққан бойчечак
Санамлар қўлига интизор букун.

Букун гўзалликнинг қутлуғ айёми,
Қизларнинг кўкламга мослигидир бу.
Юраклар лиммо-лим муҳаббат жоми,
Баҳор келганининг ростлигидир бу.

Ҳа, букун элда ҳам, дилда ҳам баҳор,
Шодлик хандалари фалакка туташ.
Букун эрталабдан йигитлар қатор,
Аттор дўконида атирлар талаш.

Отахон чоллар ҳам тавозе билан,
Етмиш йиллик ёрин сизлаб турибди.
Букун шоирлар ҳам ўз бисотидан
Энг яхши байтларни излаб турибди.

Овора бўлманг, эй ҳасос шоирлар,
Аёл тасвирига ожиз эрур шеър.
Чунки ёр зулфининг бир толасига
Ташбиҳ топа олмай ўтган Алишер.

Севги асрорини изламай қўйинг,
Топилмас нарсани қидирмоқ нечун?
Муҳаббат сирини билолмай ўтган
Карбало даштида овора Мажнун.

Минг йилча муқаддам Ҳофизи Шероз,
Бир гўзал холига бўлганда банда.
Тасаввур қилолмам, не дер эди у
Букун анжуманда ўзи бўлганда.

Балки айтар эди у бир лойиқ сўз,
Балки ташбиҳлари бўлар эди фош.
Чунки кўзингизга тенг қайси юлдуз,
Юзингиз олдида нимадир қуёш?

Сиз ахир сийнаси самони қучган,
Сизнинг измингизда замину замон.
Сиз ой кемасида ой бўлиб учган,
Ёруғ чеҳрангиздан олам чарағон.

Букун ўзгачадир жилваи олам,
Букун ўзгачадир борлиқда ханда.
Букун кўзларимга ҳатто қуёш ҳам
Шафақ гулханида таранг чирманда.

Букун айёмингиз муборак қилиб,
Зумуррад сепини ёйибди баҳор.
Баҳорий қизларнинг ҳуснидай тўлиб
Олам гўзаллиги бўлсин барқарор.

✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1971 йил.

Каналга уланиш👇
@Ahmadali_Shernazarov


#Байрамингиз_муборак!

Каналимиз аъзоси бўлган барча онахонлар, опа-сингил ва қизларимизни нафосат байрами—Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклайман. Сизларга ўзимнинг кўпдан кўп энг эзгу тилакларимни йўллайман!
Омон бўлингизлар!

Каналга уланиш👇
@Ahmadali_Shernazarov


Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади

Март ойининг дастлабки кунларида мамлакатимизда ҳаво ҳарорати кескин тушиб, табиий газ истеъмолининг ортиши ва газ қувурларида босимнинг пасайишига сабаб бўлди. Мазкур ҳолатда биринчи навбатда аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлашга устуворлик қаратилди ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.

Ўтган кунлар мобайнида олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қувурларда газ босими нормаллаштирилди. Бу эса метан заправкалар иш фаолиятини тиклаш имконини яратди.

Эртага, 6 март куни соат 09:00 дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз

Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш👇
@Ahmadali_Shernazarov


Мактаб ўқувчилигидан каминага шогирд тушган Занжилой Абдусаломованинг интилиш ва изланишлари ҳақида ёзганларимиздан бирини мана шу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин. Ва мана бу манбада ҳам.


Шогирдим— Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети талабаси Занжилой АБДУСАЛОМОВА Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси!

Каналга уланиш👇
@Ahmadali_Shernazarov

670 0 11 15 34

Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О награждении Государственной премией имени Зульфии"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


❄️бугунги_шеър

БАҲОРГИ ҚИШ

Мартда яна қор ёғди,
Қишдаги наҳорми бу?
Фасллар эсдан оғди,
Қишми бу, баҳорми бу?

Билмам, бу қиш бедорми,
Баҳордан қасди борми,
Куртаклар ҳоли войми,
Қишми бу, баҳорми бу?

Недан дарак бу қорлар,
Яна аёзли онлар,
Бу не ҳол, эй ёронлар,
Қишми бу, баҳорми бу?

Қуддус АСАД
Самарқанд вилояти Ургут тумани Бешкапа қишлоғи.
3 март, 2025 йил.

Каналга уланиш👇
@Ahmadali_Shernazarov

430 0 11 3 21

#Оби_ҳаво

ТАҚВИМДАН ТАШҚАРИДАГИ ҚИШ

Гулистон шаҳрида айни дақиқаларда қор ёғмоқда.

🎥 Кузатувчимиз Сарвар Каримов олган видеотасвирлар.

Каналга уланиш👇
@Ahmadali_Shernazarov


#Ифторлик

Ифторликкача кўнгил кўп нарса истайди. Дастурхонга бор неъмат қўйилади...Аммо не ажабки, бир коса таом билан қорин тўяди.

❇️Ҳа, рўза нафс ва қаноат борасида ҳам мукаммал сабоқ бергувчи улуғ ибодатдир!

🍽 Тутган рўзаларингиз қабул бўлсин,илоҳим, азизлар!

Каналга уланиш👇
@Ahmadali_Shernazarov


ДЕРАЗАНИ ОЧИНГ ЭНДИ...

Деразани очинг энди,
Очинг кўнгил қулфини ҳам.
Кўча эшик очилсин ланг,
Келиб қолди, яшил кўклам!

Ана қаранг- қирда майса,
Олча гули, сумалак у.
Нилуфаржон, Мухлисахон,
Толпопукли — жамалак у.

Баланд-баланд учар варрак,
Қалдирғочдан ўзарман дер.
Баҳор — рассом. Томларнида,
Қизғалдоқла безарман дер.

Саксон ёшли онахонга,
“Юринг кетдик, — дейди еллар.
Анов ёқда сайли Наврўз!
Дупур-дупур отлар елар”.

Ўн саккиз ёш Баҳоройни,
Суйиб момо пичирлайди:
“Сеникидек юзим ширмой ,
Ҳам сочларим толим эди”.

Етаклашиб чопар қирда,
Баҳор — бола. Бола — баҳор.
Эгизакдек иккисида
Бирга ўтар — умри наҳор.

Шошқалоқдир энди тонглар,
Зуҳро гўё Қуёш бўлар.
Осмон етмай Ер васлига.
Ҳижронлари кўз ёш бўлар.

Деразани очинг энди,
Очинг кўнгил қулфини ҳам.
Кўча эшик очилсин ланг,
Келиб қолди, меҳмон кўклам!

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ.
                         20.03.2020


📸 Фотасар муаллифи фотосанъаткор Султонбой ДЕҲҚОНОВ

Каналга уланиш👇
@Ahmadali_Shernazarov


Ассалом Рамазон, ассалом Баҳор!

МОҲИ РАМАЗОН ВА БЕТАКРОР БАҲОР МУБОРАК, АЗИЗЛАР!

Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Наргиза Холбаеванинг ўқувчиларнинг спорт билан қамровини ошириш бўйича тажрибаси Президентимиз томонидан юқори баҳоланди

Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Айнанай_болажон!

ҚЎЗИЧОҒИ КЎП БОЛАЖОН ҚОРДАН ЗАВҚЛАНМОҚДА


Ушбу видеолавҳани каналимизни Жиззах вилояти Зомин туманидаги Бўржиғон қишлоғидан  кузатаётган юртдошимиз йўллади.


Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov


#Ассалому_алайкум

ГУЛИСТОНДА ҚОР

Гулистон давлат университети. 11.02.2025.


Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ибрат_учун

Офарин, деҳқон бобо!

✅ Мана шу видеолавҳани тайёрлаганларга ҳам, тасанно.!

❇️ Мингбой ака билан икки ярим йил олдин мазкур каналда видеолавҳа берган эди.

Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Айнанай_болажон!

Қўзичоғи кўп бой бола. Тўнчаси ярашганини қаранг!


Ушбу видеолавҳани каналимизни Жиззах вилояти Зомин туманидаги Бўржиғон қишлоғидан  кузатаётган юртдошимиз йўллади.


Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov


Бугун —улуғ шоиримиз ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг таваллуд куни


НАВОИЙНИ БИЛМАГАНЛАРГА...

Гуржистонда шундай удум бор:
Қизга келса йигитдан совчи,
Кимлигига қилмай эътибор
Косибми у, деҳқонми, овчи…

Илк саволи фақат шу бўлар,
Ўқиганми Руставелини?
Шу важдати шоирин билар
Гуржиларнинг куёв-келини.

Ҳар ўзбекнинг уйига бирров
Буюрганда совчилар ташриф.
Навоийни биларми куёв?
Деб сўрашни қилурман таклиф.

Шундай талаб қўйилса, алҳол
Қўрқманг, қолмас қизларимиз тоқ.
Буюк шоир шеърларин дарҳол
Ёд оларди, ҳар ошиқ бўйдоқ.

Назми – миллат
Юраги Ватан,
Навоийдан покланар иймон.
Навоийни дунё олар тан,
Бизга насиб наволи чаман.

Улуғликка тимсол, андоза,
Ҳар бир сўзи илоҳий ва ҳақ.
Виждони бут, юраги тоза,
Навоийдан мадад олган халқ.

Қалбини ишқ тилмаганларга,
Насиб этмас фахрли ўзлик.
Навоийни билмаганларга,
Қиз бермасин биронта ўзбек!

Қамбар ота(Ўтаев)


Каналга уланиш:
@Ahmadali_Shernazarov

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.