Кибрга берилган судьялар.
Ғаззолий кибрни: «У ўзини улуғ санаш ва қадрини бошқанинг қадридан устун қўйиш», деб таърифлаган.
Куни кеча пойтахтдаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларнинг бирида содир бўлган бир ҳолат мени жуда ранжитди.
Хуллас, ушбу судда соат 14-30га суд процессимиз тайинланган эди. Судья шу суднинг раиси. Тайинланганига ҳали кўп бўлмаган. Мен ва ҳимоямдаги даъвогар эртароқ, соат 14-10да судда ҳозир бўлдик. Бир неча дақиқалардан сўнг Жавобгар томон судга етиб келди. Соат 14-30 бўлди, лекин суд бошланишидан дарак йўқ.
Билсак, шу судьяда соат 14-15да суди бўлиши керак бўлган шахслар ҳам судьяни кутиб туришган экан. Суд раиси бирон бир суд процессида иш кўраётган бўлса керак деб кутишни давом эттирдик.
Соат 14-47да раис ўз хонасидан икки нафар “меҳмон” билан чиқди ва ўринбосари билан меҳмонларни суд биноси ташқарисига турган машинага қадар кузатиб қўйди. “Меҳмон”лардан бири машинага ўтириб кетди. Биз “ана энди судимиз бошланади” деб хурсанд бўлиб турган эдик, чучварани ҳом санабмиз. Раис ўз ўринбосари ва кейинги “меҳмон” билан ташқарида кулишиб ва нималарнидир ўзаро гаплашиб туравердилар, туравердилар, туравердилар. Бу ёқда эса биз ва бизга ўхшаган қанча одамлар булар учун худдики йўқ одамдек кутиб ўтиравердик.
Шунда ногаҳон Ғаззолийнинг юқоридаги гапи эсимга тушиб кетди. “Кибрга берилган судья” деб қўйдим ичимда. Ўша судда бўлган тақрибан 30 нафар фуқароларнинг кўнглидан шунга ўхшаш фикр ўтган бўлса керак.
Хуллас, судья 15-10ларда хонасига қайтиб кириб, мантиясини кийиб чиқди. Бизни ишни кўришни бошласа керак деб турган эдик, адашибмиз. Биздан олдин яна бошқа иш бор экан, ўша ишни кўрди. Бизни иш эса 15-40да бошланди.
Элёр Абдуллаев
👉@yuristkadr