ЗЎРДАН ЗЎР ЧИҚСА
Хитойликларнинг бизнинг ерларимизда «ўралашиб» юришини аслида нормал ҳолат деб баҳолаш керак. Ва кўпчиликнинг хавотирлари вақтинча, ўрганиб кетгунча. Кейин кўникиб кетилади. Бу аслида бошланиши. Ҳали қараб турасиз, нафақат хитойликлар, балки бошқа хорижликлар ҳам ҳали росса кўпаяди.
Биз аввалги сиёсат даврида жуда узоқ вақт ташқаридан ҳам, ичкаридан ҳам ёпиқ эшиклар сиёсатини юритганимиз учун эшиклар очилган айни дамда хорижликларнинг бизнинг юртда оммавийлашиб кетишини ҳазм қила олмаяпмиз. Кўзимиз ўрганмаган. Аслида эса замонавий халқаро муносабатлар ривожланган ҳаётда шунақа бўлади, миграция кучаяди.
Бошқа тарафдан эса, аслида муайян хорижий халқнинг, унинг бизнесининг бизнинг юртда кўпайиб кетиши биринчи марта юз бериши ҳам эмас. Биз бир пайтлар хитойликлардан ҳам кўпроқ турклар ҳамма ёқни босиб кетганини эсдан чиқариб қўйдик.
Ҳамма ёқни турк бизнеси, завод-фабрикалари, «Belde» номли автобуслари, «Dogan» номли мошинаси, «Yumosh», «Turbo», «Love is...» сақичлари ва ҳатто лицей ва мактаблари босиб кетганини бир эсланг. ТВларимиз ҳам туркча сериаллардан бўшамас эди. Катта-катта ерлар турклар учун завод-фабрика қуришга бериб юборилди. Лекин нега ўша пайтда ҳеч ким аюҳаннос солмадию ҳозир ҳамма бақир-чақир қилаётгани кишини ҳайрон қолдиради.
Кейин аста-секин туркларнинг бизнеси бу ерларни тарк этиб кетди. Бунинг бир неча сабаблари, хусусан, сиёсий ва иқтисодий сабаблари бор эди. Сиёсий сабаблари алоҳида мавзу. Лекин иқтисодий сабаблари бир тарафдан кишини қувонтиради. Биз иқтисодий тарафдан аслида туркларни юртимиздан сиқиб чиқара олдик. Бошида биз уларнинг маҳсулотига қойил қолган бўлсак, аста-секин улардан ҳам ўтказиб маҳсулот тайёрлай олишни ўргандик. «Dogan» мошинасини Нексиямиз сиқиб чиқарди, костюмларини Наманганнинг «Ideal»и қувиб солди ва ҳоказо. Мустақил бўлган пайтимизда ҳатто игна ҳам ишлаб чиқарилмаган юртимизда энди мошина ҳам чиқар эди.
Иккинчи тарафдан Туркия ҳам ўзининг маҳсулот жозибадорлигини бутун дунёда бой бериб қўяёзди. Шу ва шунга ўхшаш факторлар Туркиянинг бизнинг бозордаги улушини оз бўлса-да камайтирди.
Худди шунингдек хитойликларнинг ҳам бизнинг юртда қўним топиши ваҳимали ҳолат эмас. Хитойлик ва унинг маҳсулоти йўқ жойнинг ўзи Ер юзида йўқ. Улар ҳамма жойда бор ва азалдан улар бўлган. АҚШдаги «китайский квартал»ларнинг ҳудуди бутун бир бошли вилоятларга тенг келади. АҚШда расман 4 млн, норасман эса 14 миллион хитойлик бор. Хитой бизнеси ҳатто Голливуддаги киностудияларни ҳам сотиб олмоқда.
Тан олиш керак, улардаги иқтисодий ўсиш темпи жуда юқори. Биргина Хитой автопроми бутун дунёга хавф солмоқда. Шунинг учун ҳам ҳозир АҚШ ва Европа Хитойнинг иқтисодий экспанциясига қарши отланган. Улар Хитой товарларига нисбатан жуда катта божларни жорий қилмоқдалар. Лекин улар буни қила олади, улар буни эплайди. Чунки уларда бунга имконият етарли. Улар Хитой товарларисиз ҳам яшай олади. Лекин бизчи? Биз Хитойсиз яшай оламизми? Иқтисодиётимиз Хитойсиз нафас ололадими? Шу саволга баралла ҳа, деб жавоб бера оламизми? Менимча, қийинов, а?
Шунинг учун хитойликлардан қочиб ваҳима қилишнинг ўрнига қайтанга яқинлашиб улардан кўп нарсани баҳонада ўрганволиш керак. Буни бемалол эплаймиз. Фақат биз унутувчан бўлиб қолганмиз. Ахир бир пайтлар турклардан кўп нарсани ўрганиб олган эдик-ку, эсланг.
Ҳозир ҳам хитойлик қайси бозоримизда юрган бўлса минғирлаб танқид қилиб, товарларига анқайиб юравермасдан бемалол ўшалар билан тиллашиб, гаплашиб унинг тилини, тажрибасини, менталитетини, қандай нафас олишини, миясини қандай ишлатишини, жисмонан қандай ҳаракатланишини, тадбиркорлигини, ишбилармонлигини, нимани ўйлаб, нимани тафаккур қилишини, қўйингчи, бутун бир бошли ДНКсини ўрганволишимиз керак.
Ана шундагина биз уларга нафақат қарши қарши тура оламиз, балки улардан ўзиб ҳам кетамиз. Ишонинг, бу қўлимиздан келади!!!
@AdolatFarzandi