ТАРБИЯ
12 ёшли ўғлим онасига ўта қўпол гапирганидан онаси ҳатто йиғлаб юборди.
Мен индамадим. Лекин орадан бир ҳафта ўтиб воқеа эсдан чиққач мен ўғлимни айланиб келишга таклиф қилдим.
Йўл-йўлакай мен унга маслаҳат солгандек бўлдим. «Биласанми, қачонлардир мен бир аёлни қаттиқ севиб қолган ва агар менга турмушга чиқса, мен уни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймасликка онт ичган эдим. Нима деб ўйлайсан, бу тўғрими?». «Албатта, тўғри», — жавоб қилди ўғлим.
«Энди менга бир масалада ёрдам берсанг. Мен севимли аёлимга қўпол гапириб уни йиғлатган ўғлимни нима қилишни билмаяпман».
«Шок терапияси», дегани шу бўлади. Анча вақтгача тилга кира олмай қоласан. Ичингда нимадир вулқондек қайнаб отилмоқчи бўлади — айнан шу вулқон инсонни тарбиялайди.
«Мени жазоланг, ота», — ниҳоят тилга кирди ўғлим. «Нега? Мен бунинг учун сени чақирганим йўқ. Биз иккаламиз уйдаги аёлимизни ҳимоя қилишимиз керак. Бунда менга ёрдам берасанми?» – «Албатта!».
Шалва Амонашвили, педагог, психология фанлари доктори.
@AdolatFarzandi