ЯКШАНБА МУТОЛААСИ
МОЙКАЧИ БОЛА
Кўпинча мошинамни ўзим юваман. Бу менинг асабларимга дам беради, оёқ-қўлимнинг чигилини ёзади.
Қиш фаслида, ўта совуқ кунлардагина мойкага олиб киришим мумкин. Бугун эрталабдан мойкага келдим. Якшанба бўлгани учун мойкада меникидан бошқа мошина йўқ эди. Мойкачи болани у ўтирган жойдан чақириб чиқдим.
Қуёш чароғон бўлса ҳам совуқ ҳаво иззиллатяпти. Ёш мойкачи боланинг ишини кузатар эканман унга ҳам ачиниб, ҳам ҳайрон қолдим.
Ачинганимнинг сабаби - болакай шу совуқда қўлини совуққа уриб ишлаб, зах жойда танасини азобга бериб соғлиғини кетказяпти. Яна кун бўйи шу аҳвол. Шу мойканинг биқинидаги каталакдек уйчада ўзига ўхшаган 5-6 та мойкачи бола билан яшаб ишлайди.
Бола ҳозир ёш, қони қайноқ, соғлом. Лекин бу хислатлар вақт ўтиб бунақа шароитда адо бўлиши аниқ. Совуқ сувга тиқилаётган бармоқлар қачонлардир ўзининг асоратини билдиради..
Ҳайрон қолганимнинг боиси - наҳотки шу боланинг миясига бундан бошқа иш қилиш келмаса? Зарилми? Ҳеч бўлмаса, ҳозир росса урф бўлган курьерлик қилса бўлади-ку?! Даромади ҳам, соғлиғи ҳам жойида бўлар эдими, дейман-да. Чунки бу иши билан топаётган пули ҳам жаям рисоладагидек бўлмаса керак?
Масалан, Россияда 2024 йилда энг кўп даромад топган хизмат вакиллари бу айнан курьерлар экан. Бу тасдиқланган расмий статистика.
Шундай фикрлар билан мошинамнинг олдида куймаланаётган мойкачи ўспиринни саволга тутдим, топадиган даромади, қизиқадиган соҳаси, илм олишга бўлган муносабати, келажакдаги режалари билан қизиқдим.
Йўқ, адашган эканман. Ўзининг айтишича, топиши ёмонмасмиш. Бир кунда ўрта ҳисобда 200 минг сўм атрофида ишлаб топар экан. Ўтган йили топган пулига Нексия-2 сотиб олибди (эски ва арзонлиги аниқ).
Айтишича, математикага қизиқар экан. Ўтган йили шу йўналишдаги қайсидир давлат олийгоҳига ўқишга топширган экан йиқилибди. Бу йил энди хусусий олийгоҳга топширмоқчи экан (хммм, тушунарли...).
Ўзи ким бўлмоқчилигини сўрадим. Ўқитувчи бўлмоқчи экан (математика ўқитувчиси бўлса керак)...
Суҳбатдан сўнг бир оз кўнглим ёришди, болага нисбатан юқоридаги хавотирларим бир оз аригандек бўлди. Майли, билими мақтангулик эмасдир, имтиҳондан йиқилгандир. Лекин болада интилиш бор, мақсад бор. Орзу қилган касби бор. Мошина ювиб Нексия олдим, ишим яхши, деган ўй-ҳаёлда қотиб қолмаган. Демак, бир умрга қўлини совуқ сувга уриб яшаш нияти йўқ. Шунинг ўзи ҳам катта гап.
Мошинамга ўтириб кетар эканман, мойкачи ўспиринга «ўқигин, илм олгин», деб уқтириб кетар эканман, у менга хўп дегандек бошини ирғади-да, мендан кейин турган мошинага қараб йўрғалади...
©Ғ.Хакимов.«Ёзилмаган асар»📚
@AdolatFarzandi