ЭЛГА БАХТ-НАЖОТ
Президентимизнинг ташаббуси билан Ўзбекистонга 100 нафар фаластинлик болалар ва аёллар олиб келинибди.
Ўзбекистонга келган бемор болалар ва аёллар, уларга ҳамроҳлик қилувчилар эндиликда давлат томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади ва соғломлаштириш сиҳатгоҳларига жойлаштирилиб, уларнинг ҳаётга тўлақонли мослашувига кўмак берилади.
Тан оламан, умрим давомида менга фахр ва ғурур бағишлаган, кўзимни ёшлатган хабарлардан энг сараси шу бўлди. Баъзан менинг тафаккурим юртимизда бўлаётган айрим ҳолатларни танқид остига олади, норозилигимни айрим постларимда ҳам баён қилиб тураман. Лекин шу билан бирга холис бўлишга ҳам ҳаракат қиламан. Оқни - оқ, қорани - қора деб, эгри турсам ҳам тўғри сўзлашим керак. Ҳозирги айтмоқчи бўлганларим асло лаганбардорлик эмас, қалбимнинг чин садоларидир.
Мен бугунги муборак кунда шу хабарни эшитиб ўзбек деб аталмиш миллатимизнинг номига дунё бўйлаб шон-шараф келтирган давлатимиз Раҳбаридан шахсан фахрландим.
Халқимизда «боланинг бегонаси бўлмайди», деган нақл бор. Ҳатто Фаластиннинг атрофидаги қўшни давлатлар у ердаги хунрезликларга жим қараб турган бир пайтда Президентимизнинг шаҳд билан ўқ ёмғирлари остида яшаётган, кунларини совуқ кўчаларда ўтказаётган, лаънати уруш туфайли ота-онасидан ажралган жажжи фаришта гўдакларга ёрдам қўлини чўзиб уларни Ўзбекистонга олиб келиши бу оламшумул воқеадир.
Ҳали бундай инсонийликнинг довруғи худди Иккинчи жаҳон уруши пайтида ўз бағрига турли миллатларнинг қаровсиз ва етим қолган болаларини асраб олиб, таълим-тарбия берган Шомаҳмудовлар оиласининг довруғи сингари оламга таралади, тилларда достон бўлади.
Менимча, бундан кейин биз ўзбекларга дунё худди нажоткордек, Ўзбекистонга эса - нажот ўлкасидек қарай бошлайди.
Беихтиёр мадҳиямиздаги ушбу мисралар ёдимга тушиб кетди:
«Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон...»
Муҳтарам Президент! Сиз ушбу жасоратингиз билан неча-неча болаларни мутлақ ўлимдан асраб қолиб дунё аҳлига ўзбекнинг меҳри, танти феъли ва бағрикенглигини яна бир бор намойиш этдингиз.
Балким ўз боласини уруш чангалидан, ўлим қутқусидан қандай қутқаришни, уларни қаёққа жўнатишни билолмай ҳалак бўлаётган ота-оналар, уларнинг қариндошлари, бутун фаластинликлар болалари қутқарилгани учун ҳозир Сизни, биз ўзбек халқини, Ўзбекистонимизни қўлларини баланд кўтарганча дуо қилаётган бўлсалар не ажаб?!
Муҳтарам Президент! Сиз Ватанимизга илоҳий дуолар олиб бердингиз!
Ҳали бу қутқарилган болалар ўсиб-улғаяди, оила қуради, уларнинг ҳам ўз фарзандлари бўлади. Лек улар ҳеч қачон уларга нажот, бошпана, нон-туз берган Ўзбекистонни сира унутмайдилар. Бу ер уларнинг иккинчи Ватани бўлиб қолади. Ва улар абадул абад авлодлари билан шу Ватанга раҳматлар айтиб яшайдилар.
Муҳтарам Президент! Сиз бизнинг юртимизга битмас-туганмас раҳматлар олиб келдингиз!
Бунинг учун Сизга минг ташаккур!
@AdolatFarzandi