ОДАМ ОВИ
Павел Дуровни қўлга олиниши кимга ва нима учун керак? Бунинг сабаблари бир қанча.
Дунёдаги Google, Meta, X, Apple, Microsoft сингари энг йирик IT гигантлар АҚШ МРБсига ишлаши ҳаммага маълум. Улар АҚШ разведкаси билан ҳамкорлик қилади. Масалан, разведканинг муайян шахсларга оид маълумотларни тақдим этиш тўғрисидаги сўровига «лаббай», деб жавоб қайтаради. Қолаверса, АҚШнинг ҳаммани кузатиб бориш истаги ҳам айнан улар орқали амалга оширилади.
Дуров эса мана шу «ҳамкорлик»ни рад этиб келган.
Иккинчидан, IT гигантларнинг ҳам бошқа йирик бизнеслар сингари ўзига яраша «братский круги», «чойхонаси» бор. Ҳамма ҳам у ёққа кира олмайди. Чойхона асосан масонларнинг, яҳудийларнинг манфаатларига хизмат қилади, «доля» узатади. Буям бор гап. Улар элита. Кутилмаганда эса россиялик бир ҳаваскор Павел деган айтишник пайдо бўлиб чойхонага суқулиб кирмоқчи бўлади ва буни уддалайди ҳам.
Лекин «кругга» киргач унинг шартларига кўниш керак, айтганларни бажариш керак. Лекин Дуров ёлғиз бўри бўлиб ўрмонда шоҳона яшамоқчи бўлди.
Учинчидан, у шу билан қаноатланмай, борган сари ривожланиб электрон валюта бизнесига ҳам қўл урди. Биткоинга рақиб сифатида ўзининг Ton блокчейнини яратди. Албатта «круг»дагиларнинг бунга ҳам жим қараб турмасликлари аниқ эди. Хуллас, Дуров улар учун шартга кўнмайдиган қайсар ўрисвачча, бегона бўлиб қолди.
Тўртинчидан. Ҳозир бир-бирига рақиб давлатлар, хусусан Россия ва унга рақиб АҚШ ва Европа ўртасида бир-бирининг бошини эгиш, тилини қисишнинг янги усули пайдо бўлди (ёки эски усул яна кун тартибига чиқди). Бу усул бир-бирига қурол ишлатишдан кўра анчагина самаралироқдир. Бу одам ови.
Яъни, душман тарафнинг энг нуфузли, қобилиятли ва мамлакатга керак бўлган шахсларни турли баҳоналар, масалан жосусликда айблаб қўлга олиб кейин улар билан савдолашиш усули. Бу зўр усул. Қанча кучли одамни қўлга олсанг шунча унинг нархи баланд бўлади. Яқинда худди шунақа савдолашиш бўлиб ўтган эди, эсингизда бўлса. Ундан аввал Россияга қарашли бўлган ва АҚШ турмасида сақланаётган қурол барони Виктор Бутт ҳам шундай алмашинган эди.
Дуров ҳам худди шу одам овининг қурбонига айланди. Улар бир ўқ билан икки қуённи урмоқчи бўлдилар.Бир тарафдан, унинг IT бизнесининг попугини пасайтиришмоқчи, иккинчи тарафдан Россияни унга харидор қилишмоқчи. Ўртада кимсан нақ Дуров турибди. Бунинг устига у яна миллиардер. Ҳали инсоният тарихида бунақа катта ўлжа қўлга олинмаган, бу аниқ!
Энди улар Россиянинг таклифини кутишади, қани у Дуров учун нималарни таклиф этаркин? Балким овчилар Украинадан Россияни чиқиб кетиши эвазига Дуровни қўйиб юбориш талабини қўйишар?
Лекин Россия ҳам анойи эмас. Асирга тушган ўғлини немис фельдмаршалига алмашмаган Сталиннинг издошлари ҳозир тахтда ўтирибди.
Лекин нима деб ўйлайсиз, Дуров минг россиялик бўлгани билан аслида уни ватани билан нима боғлаб туради? Россияда туғилиб ўсганлиги фактидан бошқа ҳеч нарса!
Аслида Дуров ҳозирги Россиянинг ҳукумати учун тан олинмаган персона. У ҳеч қачон ўзимизники деб қабул қилинмаган. Чунки у Россияда эркинлик йўқ, деб уни ташлаб чиқиб кетган. Унинг миллиардлари ҳам Россияга фойда келтирмаган. Хуллас, у ватан учун ҳеч қандай хизмат қилмаган.
Эътибор бердингизми, Дуров қўлга олинганидан бери Россия расмий вакилларидан бир-иккитасигина баёнот берди. Қолганлар - жим. Айниқса, президентнинг матбуот котиби Песков лом-мим демади. Чунки улар ўйлаяпти.
Қутқарайлик дейишса у бунга арзийдими ўзи? Ахир у бир пайтлар Россияга тош отган бўлса, мундоқ топган миллиардларидан ватанга ҳам бериб турмаса. Ватан ҳозир оғир аҳволда - уруш кетяпти ахир. Савдолашмайлик деса минг қилсаям ўзининг боласи, ташлаб қўярмиди.
Бошқа тарафдан Дуровнинг қўлга олиниши Россияга ҳам қўл келди. Бойвачча, қайсар ва эгоист бола қайтанга бир пас қурбақахўрларнинг қамоқхонасида ўтирса сал-пал эси киради. Кейин у мени қутқаринглар, деб бир пайтлар тупуриб кетган Россияга ялинишни бошлайди. Россияга шу керак аслида. Кейин Россия майли болам, сен ватаним демасанг ҳам биз сени деймиз, деб гўё унга марҳамат кўрсатади. Дуров эса топганим сизларники, мени бу ердан олиб чиқиб кетсангиз бўлди, дейди...
@AdolatFarzandi