#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз
❓Савол: Алимент ва моддий ёрдам оламан. Эримнинг ойлиги яхши. Бироқ алимент жуда кам тушади. Буни текширтириш учун кимга мурожаат қилиш керак? (Самарқанд шаҳридан Н. Аҳмедова)
Жавоб: Оила кодексига мувофиқ, алимент суд томонидан белгиланганда алимент тўловчининг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:
🔸 бир болага – тўртдан бир қисми;
🔸 икки болага – учдан бир қисми;
🔸 уч ва ундан ортиқ болага – ярмиси миқдорида ундирилади.
💰 Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизи (ҳозирги кунда 259 700 сўм)дан кам бўлмаслиги керак.
🔺 Давлат ижрочиси алимент бўйича пул маблағларининг қарздорнинг иш ҳақидан тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида ўтказилиши юзасидан ундирувчининг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан текшириш ўтказиши мумкин.
✅ Шу сабабли, Сиз алимент пуллари тўғри ушлаб қолинаётганлигини текшириш учун давлат ижрочисига мурожаат қилишга ҳақлисиз.
⚠️ Қарздорнинг даромадлари ва мулкий аҳволи ҳақида нотўғри маълумотлар берганлик ёки қарздор ўзининг иш жойи ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида маълум қилмаганлиги жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w