#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз
❓Савол: “Хусусий фирмада қоровул бўлиб ишлайман. Ойлигимиз жуда кам, 500 минг сўм атрофида. Иш жойим хусусий бўлгани учун ойликни ошириш бўйича бирор тартиб борми? Мен қаерга мурожаат қилишим керак бўлади?”
Жавоб: Президент фармонига асосан, Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 980 минг сўмни ташкил этади. Шунингдек, мазкур фармонда иш берувчиларга иш ҳақи миқдорларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаб, иш ҳақи миқдорларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мувофиқ ошириш тавсия этилган.
Шунингдек, Меҳнат кодексининг 245-моддасида, иш вақтининг ойлик нормасини ишлаб берган ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг ойлик миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, Сиз ишлаётган хусусий фирмада штатлар жадвали тасдиқланган бўлиши керак, мазкур жадвалга асосан Сизнинг эгаллаб турган лавозимингизга тўланиши лозим бўлган миқдор кўрсатилган бўлиши лозим. Агарда иш жойингизда бир ставкада ишлаётган бўлсангиз, бир ойда сизнинг энг кам ойлик маошингиз 980 минг сўмдан кам бўлмаслиги, ярим ставкада ишлаётган бўлсангиз 490 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак.
Сиз бир ставкада ишлаётган бўлсангиз, сизга тўланаётган 500 минг сўм ойлик маоши қонунчиликка зид ҳисобланади, бордию ярим ставкада ишлаётган бўлсангиз, сизга тўланаётган ойлик миқдори тўғри.
Бундай ҳолда Сиз иш берувчига, яъни фирма раҳбариятига ёзма равишда мурожаат қилиб ойлигингизнинг нима сабабдан камлигини тушунтишларини ва ҳуқуқий асослантиришларини сўрашингиз мумкин.
Агарда фирма томонидан берилган жавобдан қониқмасангиз ва уни ҳуқуқий асослантирилмаган деб ҳисобласангиз, бу ҳолатда Меҳнат кодексининг 545-моддасига асосан меҳнат низолари бўйича комиссияга ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақлисиз.
Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w