Qarshi tuman Adliya.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Bu guruh qonunchilikdagi yangiliklar, axborotlar va aholi uchun qiziqarli bo‘lgan ma’lumotlar uchun tuzilgan.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Huquqiy axborot dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатлари янада кучайтирилади


Манба: ЎРҚ-1022-сон, 28.01.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Huquqiy axborot dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш соҳасида самарали давлат назорати амалга оширилади


“Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-20-сон, 10.02.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, Президентининг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

🔹ёқилғи-энергетика ресурсларини беҳуда сарфлаш ҳамда улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш;

🔹сифатсиз ёқилғи маҳсулотлари реализациясига чек қўйиш борасида давлат назоратини амалга ошириш механизмларини соддалаштириш.

📝 Жумладан, Президентининг 2023 йил 24 майдаги Фармонига киритилган қўшимчага кўра:

✅ Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, етказиб бериш (тақсимлаш, сотиш) ва истеъмол қилиш фаолияти билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларда уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши бўйича ўтказиладиган назорат тадбирлари доирасида сутканинг исталган вақтида ўтказиладиган текширувлар текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Huquqiy axborot dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фармацевтика тармоғи жадал ривожлантирилади


Манба: ПФ-13-сон, 28.01.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Huquqiy axborot dan repost
#Биласизми

🚫Қонунчиликка кўра, маъмурий қамоққа олиш чораси қуйидагиларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.

▪️ ҳомиладор аёлларга;

▪️ 3 ёшгача боласи бўлган аёлларга;

▪️ 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга;

▪️ 18 ёшга тўлмаган шахсларга;

▪️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Huquqiy axborot dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш тартиби белгиланди


“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш услубиёти” Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3605, 07.02.2025 й.)


⚡️ Услубиёт норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш жараёнларини услубий жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.

🗓 Тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи қонун ҳужжатларининг ижроси улар кучга киргандан сўнг 5 йил давомида, қонуности ҳужжатларининг ижроси эса улар кучга киргандан сўнг 3 йил давомида мажбурий равишда ҳар йили мониторингдан ўтказилади.

🏢 Мониторинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг мониторинги ўтказилишига бевосита масъул этиб белгиланган давлат органи томонидан, масъул орган белгиланмаган ҳолларда тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилади.

✅ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига эришилишини таҳлил қилиш, унинг ижроси ва натижаларини мунтазам ҳамда тизимли равишда кузатиб бориш мониторинг қилишнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

🔍 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар самарадорлигини баҳолаш учун индикаторлар қуйидаги тоифаларга бўлинади:

▪️ресурс кўрсаткичлари ;
▪️амалиёт кўрсаткичлари ;
▪️натижадорлик кўрсаткичлари.

🌐 Вазирлик ва идоралар ҳар йили 1 февралгача ўтказилган мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни мажбурий равишда ўзларининг расмий веб-сайтида эълон қилади ҳамда тегишлилигига қараб Ijro.gov.uz” ва Адлия вазирлигига тақдим этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Huquqiy axborot dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Риштонда кулолчилик тарихи музейи очилади


Манба: ВМҚ 41-сон, 28.01.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Huquqiy axborot dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш” мавзусида республика танлови ўтказилади


"Буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий ижодий меросини юртимиз ва жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш ҳамда Навоий вилоятида “Алишер Навоий йили”ни юқори даражада ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-43-сон, 07.02.2025 й.) қабул қилинди


⚡️ Қарорга кўра, Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан Навоий вилоятида 2025 йил “Алишер Навоий йили” деб номланади.

🏢 Алишер Навоий ижодий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш ҳамда Навоий вилоятида “Алишер Навоий йили”ни юқори даражада ўтказиш бўйича республика комиссияси ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

✅ Алишер Навоий меросини ўрганиш ишларини янада юксак босқичга кўтариш мақсадида юртимиз ва чет элларда тизимли асосда илмий изланишлар олиб бориш ва уларнинг натижаларини эълон қилиш, ушбу мавзуда янги илмий, бадиий ва оммабоп асарлар яратиш, хориждаги навоийшунос олим ҳамда ижодкорларнинг асарларини ўзбек тилида нашр этиш чораларини кўриш Республика комиссиясининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

📜 “Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси” анъанавий халқаро симпозиуми ва навоийхонлик тадбирлари юқори савияда ўтказилади.

📚 Навоий давлат университетида 2025 йил 10–15 октябрь кунлари “Алишер Навоий илмий-адабий меросининг умумбашарият маънавий ва маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилади.

📝 “Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш” мавзусида республика танлови, шунингдек, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда “Навоийхонлик кечалари” ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Huquqiy axborot dan repost
#Биласизми

⚡️Айрим ҳудудларининг криминоген вазият оғир маҳаллаларида ташкилий-штат тузилмаси асосида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда бештагача маҳаллани микроҳудудларга бирлаштирган ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тезкор ҳаракатланиш тизими жорий этилади.

🔘Бунда, маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани ташкилий-штат тузилмасига, қоида тариқасида, қуйидагиларни доимий равишда хизмат олиб бориши ташкил этилади:

🔹микроҳудудга хизмат кўрсатувчи профилактика (катта, кичик) инспекторлари;

🔹хотин-қизлар масалалари бўйича, пробация, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва патруль-пост хизматлари инспекторлари ҳамда тезкор-қидирув хизмати ходими;

🔹Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмаларининг нарядлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Huquqiy axborot dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Кун_тарихи

🗓 9 февраль (1441 йил)

Буюк шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади


🔰Фармонга кўра, 2025 йилда аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш борасида қуйидагилар амалга оширилади:

✅ “Экофаол фуқаро” ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.

📚 2025/2026 ўқув йилидан:

➖Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланади;

➖республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолияти ташкил этилади;

➖“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 3,5 минг камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиш ишлари ташкил этилади;

📌 2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади;

📜 2025 йил 1 августгача озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторинг қилиш мақсадида идоралараро яхлит Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Сояли сайр кўчалари” тармоғи яратилади


✳️ Фармонга мувофиқ, 2025 йилда маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш борасида қуйидагилар таъминланади:

▪️аҳоли учун барпо этилаётган пиёдалар ва алоҳида велосипед йўлаклари бўйида дарахтлар ва ўсимликларни экиш орқали “Сояли сайр кўчалари” тармоғи яратилиши, соҳил ва дарё бўйларида 80 та инфратузилма объекти ва 110 километрдан ортиқ соғломлаштириш йўлаклари қурилиши;

▪️“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида 200 миллион туп дарахт ҳамда буталар экилиши, “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”да қуёш панеллари ёрдамида қувватланувчи ёритгичлардан фойдаланилиши;

▪️Орол денгизи тубида 100 минг гектар “яшил майдон” барпо этилиши ва Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорлар 2,1 миллион гектарга етказилиши;

▪️Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг танланган ҳудудларида шўр ва сувсизликка чидамли ўсимликлар (галофит) боғлари ташкил этилиши;

▪️Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё, Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилоятларида давлат “ин-витро” лабораториялари ташкил этилиши;

▪️жамоатчилик, экофаоллар ва бизнес вакилларининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш акселерация тизими жорий этилиши.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилига мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди


“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинди.


🔰 Фармонга кўра, “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида мамлакат ривожланишининг устувор ёндашувлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш;

🔹аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш;

🔹табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш;

🔹ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва кейинги авлодга етказиш ҳамда биологик хилма-хилликни сақлаш;

🔹“яшил иқтисодиёт” тамойилларини кенг жорий қилиш, иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштиришга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш;

🔹республика энергобалансида қайта тикланувчи энергия улушини ошириш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида йирик “яшил энергия” станцияларини барпо этиш, ҳудудларда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини кенгайтириш, аҳоли хонадонларида қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Huquqiy axborot dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Зиё_улаш

Адлия вазири “Зиё улаш” акциясига қўшилди


📚 Бугун, 8 февраль куни адлия вазири А. Тошқулов “Зиё улаш” акцияси доирасида шахсий кутубхонасидан Яшнобод тумани давлат хизматлари марказидаги “Зиё улаш бурчаги”га китобларни топширди ҳамда барчани китобхонликка тарғиб қилди.

📕“Китоб — бу билим, ғоялар ва илҳом манбасидир. Биз ушбу акцияни қўллаб-қувватлаш орқали нафақат китобхонликни янада оммабоп қилишга ёрдам берамиз, балки билим алмашиш маданиятини ҳам шакллантирамиз,” — деди Акбар Тошқулов.

🎓 Лойиҳа китобхонликни оммалаштириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳурматни ошириш ва ёш авлодни билимга чанқоқ қилиб тарбиялашга қаратилган.

✔️ Агар сизда ҳам ўқиб бўлган ва уйда турган китобларингиз бўлса, ўзингизга яқин давлат хизматлари маркази ёки адлия органларига олиб боринг.

Китоб улашинг — зиё кўпаяди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Huquqiy axborot dan repost
#Амал_қилинг

🔖Қонунчиликка кўра, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

⚠️ Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш БҲМнинг 50 бараваригача миқдордаги жаримадан тортиб 3 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Huquqiy axborot dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини ишлаб чиқиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилади


Манба: ПҚ-30-сон, 27.01.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Huquqiy axborot dan repost
Давлат кимларни камситилишнинг барча шаклларидан ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан тенг равишда ва самарали ҳимоя қилинишини кафолатлайди?
So‘rovnoma
  •   Фуқароларни
  •   Жисмоний ва юридик шахсларни
  •   Ўзбекистонда бўлиб турган барча шахсларни
  •   Ногиронлиги бўлган шахсларни
7050 ta ovoz


Huquqiy axborot dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️ai.lex.uz - сунъий интеллект жавоб беради


Савол:
Ўқитувчилар учун йилига неча календарь кун таътил берилиши керак?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Huquqiy axborot dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Транспорт-логистика тизими янада ривожлантирилади


Манба: ПҚ-28-сон, 27.01.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Корпоратив муносабатларда бюрократиянинг олди олинади


Қонун (ЎРҚ-1025-сон, 07.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

⚡️Қонунга кўра, айрим қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

🔹унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамият шаклларини тугатиш;

🔹юридик шахсларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этишда корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш ҳужжатида акс эттирилган ёки акс эттирилмаганлигидан қатъи назар қайта ташкил этилаётган юридик шахсга ўтказилиши;

🔹корпоратив шартнома, консорциум ва консорциум шартномаси каби институтларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш;

🔹масъулияти чекланган жамиятларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги талабни бекор қилиш;

🔹хўжалик жамиятлари кузатув кенгашларининг акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорларини ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ муҳим факт сифатида ошкор этиш;

🔹қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, шунингдек қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга доир лицензия берилганлигига тааллуқли ахборотни эълон қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилади


Қонун (ЎРҚ-1024-сон, 06.02.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилди

🔰 Унга кўра, Миллий гвардиянинг Болалар билан ишлаш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ваколатлари белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.