⚡️Абитуриентларга муҳим эслатмалар!
#abituriyent
Эртага, 2 сентябрдан бошлаб тест синовлари ҳамда айрим йўналишларга ижодий имтиҳонлар бошланади. 1 ярим миллион талабгорлар билимда ўз омадини синаб кўришади. Шунга кўра, Телеграмдаги «Xushnudbek.uz» канали абитуриентлар учун энг муҳим эслатмаларни йиғиб чиқди:
👉 тест синовлари 2 сменада бўлиб ўтади:
1-смена — 08:00 дан 11:00 гача;
2-смена — 17:00 дан 20:00 гача.
👉 абитуриентларни тестга киритиш:
1-смена — 06:30 дан;
2-смена — 15:30 дан бошланади.
❗️Абитуриентлар тестга камида 1 соат вақтлироқ боргани ўзлари учун фойдали.
❌ кечиккан абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди;
👉 тестга кириш учун атиги 2 та ҳужжат кифоя қилади:
1) паспортнинг оригинали;
2) абитуриент рухсатномаси.
‼️ Паспорт нусхаси (копия), ҳайдовчилик ёки ҳарбий гувоҳнома каби ҳужжатлар ўтмайди. Албатта паспортнинг оригинали бўлиши керак;
👉 абитуриент рухсатномасини abitur.dtm.uz сайтидаги абитуриентнинг шахсий кабинетидан юклаб олиш мумкин (йўриқнома);
👉 агар шахсий кабинетга кира олмаётган бўлсангиз, унда янада осонроқ йўли abitur.dtm.uz/allow манзилидан ҳам юклаб олса бўлади;
☝️абитуриент рухсатномасида тест санаси, вақти, жойи, сектор ва гуруҳ рақами акс этган бўлади;
🖨 абитуриент рухсатномасини принтер орқали қоғозга чоп этиб олиш керак. Оқ-қора рангда чоп этса ҳам бўлади, рангли принтердан чиқариш шартмас;
❗️Абитуриент рухсатномаси абитуриент қайд варағи билан алмаштирмаслик керак. Ҳужжатнинг юқори қисмида «ABITURIYENT RUXSATNOMASI» деган ёзув бўлиши керак. Кўпчилик «ABITURIYENT QAYD VARAQASI» деган ҳужжат билан адаштириб қўйяпти;
📍 тестлар қайси стадион ва хиёбонларда бўлиши ҳамда уларнинг жойлашган жойини мана бу саҳифа орқали кўриш мумкин:
https://dtm.uz/page/stadionlar_2020
✏️ тестга ручка олиб бориш шарт эмас, ўша ерда тарқатишади;
👕 тестга кириш учун талаб этилган аниқ бир кийим (форма) йўқ. Абитуриентлар ўзига қулай кўринишда кийинишлари мумкин, кийим ранги ҳам муҳим эмас;
👉 тестда 2 та мутахассислик фанидан 30 тадан жами 60 та савол берилади. 1-фан учун 3,2 балл, 2-фан учун 3,1 балл. Максимал тўплаш мумкин бўлган балл - 189 балл.
⏰ тестга жами 3 соат вақт берилади (жавобларни бўяш шунинг ичида). Хорижий тилда имтиёзга эга бўлган абитуриентларга 1 та фан учун 1 ярим соат вақт берилади (жавобларни бўяш шунинг ичида);
⛔️ карантин талаблари сабабли жорий йилда тест синовларида ота-оналар учун кутиб туриш жойлари қилинмайди, шу сабабли имкон қадар кузатувчиларсиз боришга ҳаракат қилинг;
✅ узоқ туманлардан вилоят марказларига тестга бориб-келиш учун махсус автобуслар ташкил қилинади. Бу автобуслар мажбурий эмас, истаганлар шахсий машинасида ёки таксида бориши ҳам мумкин;
📹 тест жараёнларини test2020.uz сайти (ҳозир ҳам ишлаб турибди) ёки махсус телеканал орқали онлайн томоша қилиш мумкин.
@aoka_uz
#abituriyent2020