ХАЛҚНИКИ
Ибн Абид Дунёнинг “Ал-вараъ” номли китобида келади:
“Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга ғуломи сут келтирди. Сутдан Умар розияллоҳу анҳу шубҳаланиб сўради:
-Ҳолингга вой бўлсин, сутни қаердан олдинг?!
Ғулом деди:
-Эй мўъминлар амири! Туянгизнинг боласи ечилиб онасини эмиб қўйибди. Шунга Аллоҳнинг молидан бўлган туялардан бирини соғиб келдим!
Умар розияллоҳу анҳу унга бақирди:
-Ҳолингга вой бўлсин! Менга олов ичирибсан-ку!”.
Аслида туя мусулмонлпрнинг туяси эди. Умар розияллоҳу анҳу ҳам улардан бири эди. Аммо уларсиз ёлғиз ўзи сутни ичишни истамади.
Умумий мулкни ўзлаштириб олиш ҳаромдир. Бунга кўпчилик енгил қарайди.
Биздан кимдир бировнинг қаламини олишдан сақланади, аммо вазирлик, ташкилот ва идораларнинг қаламини олса бўлаверади деб ўйлайди. Аслида фарқи йўқ. Бир кишидан китоб олсак қайтарамиз, аммо умумий кутубхонадан олсак қайтармаймиз.
Шахсан мен шахслар билан ташкилотлар мулки ўртасида нима фарқ борлигини билмайман!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov