БИЛИМИМИЗ КЎП...
Ибнул Асир роҳимаҳуллоҳнинг "Усудул ғоба фий маърифатис саҳоба" номли китобида келади:
"Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ҳузурига жамланишди. Жаннатни, дўзахни эслашди, қалбларида умид билан бирга қўрқув ва хушуъ пайдо бўлди. Аммо саҳобалардан Воқид ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу гапирмасдан жиим ўтирар эди. Саҳобалар сўрашди:
- Эй Воқид! Нега жим турибсиз?
Воқид ибн Ҳорис деди:
- Ҳамма гапни сизлар гапириб бўлдингиз-ку!
Улар дейишди:
- Гапиринг! Сизнинг ёшингиз биздан катта-ку!
Воқид ибн Ҳорис деди:
- Гапларингиз қўрқувчининг гаплари, амалларингиз эса қўрқмайдиганнинг!".
Воқид розияллоҳу анҳу бу гапини барчаси биздан афзал бўлган саҳобаларга айтаяпти.
Бизни кўрса нима дер эди билмадим.
Бизнинг муаммойимиз ва кулфатимиз шундаки, гапимиз ва амалимиз ўртасидаги масофа жуда ҳам узоқ.
Ҳаммамиз қабрни эсласак, ўлимни ёдга олсак қалбимиз бироз юмшаб ичимизга қўрқув киради. Аммо мажлис тарқаса, жаноза тугаса яна эски ҳолатга қайтиб, худди ўлмайдигандек ишлар қиламиз.
Муаммойимиз шундаки, билимимиз амалимиздан кўп!
Хайрли кун!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov