Алҳамдулиллаҳ!
Бугун устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг карималари, муҳтарама устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқнинг «Кифоятул ғулом» асарига ёзган таржима ва шарҳларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот ниҳоятда сермазмун ва сермаҳсул бўлди. Сўзга чиққан барча устозларнинг нутқлари бизлар учун конифойда маълумотлар бўлди.
Бундан ташқари, устозамизнинг биз ғарибни тақдирлаб берган совғалари ҳам беназир бўлди. Совғалардан ғоятда хурсанд бўлдик. Ўзимизда йўқ китобларни олишнинг сурури бошқача бўларкан...
Устозамизнинг ҳақларига хайрли дуоларингизни илтимос қилиб сўраб қолардим. Аллоҳ таоло устозамизни яхшиликлар билан сийласин. У кишига ва барча яқинларига икки дунё бахту саодатини берсин. Исломга, умматга хизматлари давомли ва доимий бўлсин. Ўзи у кишидан рози бўлсин.
@AbdullohRahim