Abdulla Chimirzayev


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Каналда ёзувчи-шоир, журналист ва сценарист ўзининг ижоди ва фикр мулоҳазаларини сиз билан ўртоқлашади.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


O‘ZBEK SHOIRASI XOSIYAT RUSTAMOVA OZARBAYJON RESPUBLIKASI DAVLAT MUKOFOTI BILAN TAQDIRLANDI

O‘zbekiston va Ozarbayjon Yozuvchilar uyushmasi aʼzosi Xosiyat Rustamova Ozarbayjon Respublikasi Davlat mukofoti – “Diaspor faoliyatidagi xizmatlari uchun”  (“Diaspor fəaliyyətində xidmətə görə”) medali bilan taqdirlandi.
Ozarbayjon Respublikasi bilan aloqalarni mustahkamlash, xalqaro maydonda Ozarbayjon haqida obyektiv maʼlumotlarni tarqatish, Ozarbayjon tili va madaniyatini xorijiy mamlakatlarda targ‘ib qilish, shuningdek, Ozarbayjonning xalqaro ikki va ko‘p tomonlama aloqalarini rivojlantirishda samarali faoliyat ko‘rsatgan shaxslarga beriladi.
– Xosiyat Rustamova Ozarboyjon madaniyatini targ‘ib qilish, Qorabog‘ haqiqatlarini turkiy dunyo hamjamiyatiga yetkazish, xalqlarimiz orasida adabiy va madaniy aloqalarni mustahkamlashda keng ko‘lamli faoliyati bilan ajralib turadigan madaniyat vakillaridan biridir, – deb yozadi bizmyazi.az sayti.
– Xosiyat Rustamova o‘zi rahbarlik qilayotgan “Kitob dunyosi” gazetasi orqali qardosh xalqlarimiz orasida adabiy aloqalarimiz yana-da ravnaq topishi uchun mislsiz hissa qo‘shdi. Mazkur nashr isteʼdodli ozar adiblari va madaniyat vakillarining ham targ‘ibot minbariga aylandi. Shoiraning Qorabog‘ mavzusiga bag‘ishlangan “44 kun”, “Ismi lola edi u qizning” nomli kitoblari, ayniqsa, diqqatga sazovordir, – deya eʼtirof etadi Ozarbayjon Yozuvchilar uyushmasi kotibi Salim Bobullo o‘g‘li.
   Biz ham isteʼdodli shoiramizni bu ulkan muvaffaqiyat bilan qutlab, ijodiy foliyatida omad tilaymiz!

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati


#Ана_бўмаса

Замонадан ортда қолмаслик учун бугун барча дангасаларнинг буюк устози ҳисобланмиш Chatgpt тоғадан мен ҳам бир-икки савол сўраб кўрдим.
Савол:
Тасаввур қил, вафот этган ва ҳозирда тирик бўлган дунёнинг энг буюк одамлари бир стол атрофига йиғилиб қолди. Улар нима ҳақида, қандай суҳбат қурган бўлар эди?
Chatgpt тоғанинг жавоби:
Шекспир:
— Ҳамма нарса ўзига хосдир, ҳаётнинг ҳар бир режаси, ҳар бир шахс ва унинг танлови гўё театрдаги саҳна каби, ўйлаб топилган ва амалга оширилмоқда. Аммо, замонамиз қаҳрамонлари ўз образларини шахсий ахлоқий хислатлари билан бойитмоғи ёки аксинча бешафқат дунёга бош эгиб, тақдир кафтида эзилган кесак янглиғ парчаланиб кетмоғи лозим. Бунда одамлар танловлари орқали ўз оламини шакллантирадилар. Яъни...

Толстой:
— Мени маъзур тутинг, аммо инкор этишга мажбурман. Ҳаёт театр эмас. Ундаги инсонлар ҳам актёр эмаслар. Уларнинг шуури катта бир олам кабики, уларнинг қай бири қайси бир муюлишда қандай ақлсизликни истаб қолишини ҳеч банда тасаввур этишга қодир эмас. Аминманки, сизнинг сийқаси чиққан ва эскирган қолипларингиз улар учун анча торлик қилажак. Одамзод тафаккур билан дунё муаммоларига ечим топмоғи мумкин?

Достоевский:
— Аммо, дўстим бизнинг моҳиятимиз ҳар доим ичкарида шакл топади. Инсон ҳамиша ички курашларнинг ҳосиласидир. Биз айнан психологик қийинчиликлар орқали барча ягона мақсадимизга эришамиз. Бу ўринда дўстимиз Шекспир ҳақ деб қўрқаман. Зотан ҳар қанча чиранмасин одам боласи Яратган измидан чиқмоққа қодир эмас. Билъакс, моҳият сиз ўйлагандан анча чуқурда жойлашган.

Эйнштейн:
— Ҳа, лекин илм бу курашда жуда муҳим рол ўйнайди. Биз табиатнинг қонунларини тушуниб, улардан фойдаланиш орқали дунёни яхшироқ қилишимиз мумкин. Зеро, мантиқ ва илмий тажрибалар бизга янги имкониятлар ҳадя қилган, аммо биз уларни ахлоқий рамкада қўллашимиз ўринли бўлади, албатта!

Шекспир:
— Тўғри, билим керак. Илмсизлик жаҳолатдир. Аммо, илм меваси бир кунмас бир кун жоҳиллар қўлига тушса, улар ўзи ўтирган шохни арралашга тушадилар.

Фридрих Ницше:
Кўнгил қолиб ақлнинг измидан эргашиш алалоқибат, ўзи сузишни билмаса-да, ўрдакни ғарқ бўлишдан асраш учун сувга сакраган йўловчининг ҳолига ўхшайди, демоқчимисиз? Қизиқ.

Шекспир:
Билим – бу ҳаддан ташқари юксакка йўналган йўлга ўхшайди. Тақдир ўлимга маҳкум этган кимса, дор тагида абадий ҳаёт берувчи сувдан домангир бўлгани каби, бу йўлнинг охири даҳрийликка ҳам элтмоғи мумкин.
Аммо, мен яна айтаманки ҳаёт саҳнида ҳар бир персонажнинг тақдир йўли – сценарийси аввалдан битилгандур. Бас, шундай экан ғорнинг чигал сўқмоғи аро машъал кўтариб йўл излаган нима-ю, фонус тутиб кезингани нима!? Алалоқибат борар манзил битта бўлса...

Толстой:
Во ажаб! Унда таклифлари қандай бўлади? Наҳот ўз йўлидан адашган одам, интилмай, курашмай кутсин тақдирин.

Шекспир:
Ноумид бўлмоқлик шайтон ишидур...

Толстой:
(Қаҳ-қаҳ отиб, захарханда кулиб) Сўзларингиз эшитган одам, Граф Мишкин каби савдойи дейди. На мантиқ, на маъно, на фалсафа бор, қуруқ алжирашга ўхшайди.

Шекспир:
Тирик қолмоқ ё ўлмоқ? Шудир масала!

Толстой:
Аммо, бунинг мағзи сиз ўйлагандан анча катта тушунчадир...

Шекспир:
Феълингда пинҳонки ноҳақлик, ёлғон, –
Оқламоққа мажбур қилмоғинг бекор.
Ундан кўра синдир кучни-куч билан,
Макр ила сен мени этма ярадор...

Толстой:
Бас қилинг! Тоқатим етмайди ортиқ, пафосларга тўла бу алжирашни. (Жаҳл билан) Аслида сиз, билсангиз агар...

Ганди:
— Тўхтанг, тўхтанг! Қизишманг дўстлар, чуқур нафас олинг, ўтиринг бундай. Бошқаларни тафтиш қилишдан тўхтанг, фақат шундагина хира тортган онгимиз кўлмакдаги сувдек тиниқлашиб, аксимиз кўринади...

Камина сал-пал таҳрир қилди.


🗓 27-январь — ажойиб шоира, таржимон Наргиза Асад таваллуд топган кун! Таваллуд кун соҳибасига узоқ умр, бахтли-саодатли ҳаёт ва юксак ижодий парвоз тилайман.

***
Етаклайман хаёлларингни
Хотиралар кўзин очади.
Энг муаззам эртак сўзласам,
Эслаб... Сенинг уйқунг қочади.

Агар, бир он қайтайлик десам,
Ёдим учун
оғринмайсанми?
Кўзларингга тик боқолмаган
Ишқни сен ҳам
соғинмайсанми?..
Оппоқ эди ғам-у изтироб,
Суяр эдик фироқларини.
Эслайсанми, қўлингда турган
Атиргулнинг
титроқларини…

Настаринлар очилган боғда
Ортга боқмай ёшлик елади.
Мен тун бўйи эртак сўзласам,
Эснаб, энди уйқинг келади...

© Наргиза Асадова


“Anorbooks” nashriyoti dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📣 Kitobsevar odamlar, bilmay qoldim demanglar

🎉 “Anorbooks” yap-yangi asarni taqdim etadi! Yangi yilda yangi mualliflarni, yangicha asarlarni kashf etishni istaganlar uchun ayni muddao!

📖 “Overton” — kichik hikoyalarda katta ijtimoiy-siyosiy mavzular aks etgan kitob!

✅ Yozuvchi Ulugʻbek Hamdam asardagi hikoyalar OʼGenri va Mopassan hikoyalarini biroz eslatib yuborishini, ammo oʻziga xosligi bilan boshqa asarlardan butkul farq qilishini taʼkidlaydi.

😀 Aytgancha, qonunlarni buzmagan holda jinoyat qilish mumkinligiga shubha qilgan boʻlsangiz, bu asar gumoningizni yer bilan yakson qiladi. Oʻqimasangiz shunday sirlardan quruq qolasiz!

❗️Yangi kitobimizga hammadan avval ega boʻlish uchun hoziroq @Grafofil ga murojaat qiling.

Telegram | Instagram | Youtube


Она юртимдаги Президент мактабида китоб тақдимотимни ўтказишибди. Ушбу тадбирни ташкил қилган барча устозларга ўз миннатдорлигимни изҳор этаман. Мартабангиз бундан-да улуғ бўлсин, қадрли УСТОЗЛАР!


Samarqand | Nurobod tuman IMI dan repost
#_Kitobxonlik_taqtimoti
#_Abdulla_Nur_Overton

Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Nurobod tuman ixtisoslashtirilgan maktab-internatida ijodkor Abdulla Chimirzayevning ,,Overton " kitobining taqdimoti bo‘lib o‘tdi.

Abdulla Chimirzayev Nurobod tuman Sarikul qishlog'ida tavallud topgan.
Adib ,,O'zbekiston adabiyoti va san'ati" gazetasida muxbir, ,,G'uncha" jurnali tahririyatida katta muharrir, ,,Yangiyo'l", ,,Zamonaviy ustoz" gazetalari va
Sof.uz saytida bosh muharrir lavozimlarida faoliyat yuritgan. 2022-yilda ,,Yilning eng faol jurnalisti" respublika ko'rik tanlovi g‘olibi, ,,Muzlagan gul", Hayot yog'dulari" nasriy asarlari muallifidir.
Ijodkorning ,,Overton" hikoyalar to'plami 2024-yil nashrdan chiqqan bo'lib, go'zal hikoyalarni o'zida jamlagan.
Abdulla Chimirzayevning
,,Overton" hikoyalar to'plamini o'qib chiqishingizni sizga ham tavsiya etamiz.

#Nurobod_IMI


Menda pul bo'lsa, o'zimni shohdek his qilaman, yo'q bo'lsa, o'zimni komediya qirolidek his qilaman.
Hech bir shart meni hayotga bo'lgan ishtiyoqimdan mahrum qilmaydi.

Oskar Uayld. 1894-yil 2-may.


#hikmat

“Кишида тўққизта яхши, аммо бир ёмон хислат бўлса, ўша биттаси қолган барчасини барбод қилади.”


Ҳазрат Умар ибн Хаттоб (р.а)


#hikmat

Буюклар ғояларни, ўртаҳоллар воқеаларни, майдакашлар одамларни муҳокама қиладилар.


Муаллифи номаълум


Геростратнинг авлодлари

💭 ...Манзилимга етиб олиш учун автобус кутаётган эдим. Мактаб ёшидаги икки қизнинг ўзаро суҳбати қулоғимга чалинди:
– Нози, нима қилсам ҳам Instagram’имда одам кўпаймаяпти.
– Очиқ-сочиқ кийиниб рақсга тушиб, кейин саҳифангга жойласанг-чи! Мен “подписчик”ларимни шундай кўпайтирганман.
– Ростдан шунақа қилсаммикан? Лекин... дадам билса ўлдиради-да!
– Унда вилоятликларни ҳақорат қил!
– Вой, қамаб қўйишади-ку!
– Да, конечно, зато бир деганда машҳур бўласан. Хуллас, дугош, машҳур бўмоқчимисан? Пул топмоқчимисан? Бу ёғига ҳам чидайсан – популярность требует жертв...

Манзилимга то етиб борунимча бўлиб ўтган ушбу мулоқотни унута олмадим. Аксинча, бу суҳбатнинг илдизи ҳақида бот-бот ўйлайвердим...
Тарихчиларнинг гувоҳлик беришларича, эрамиздан аввалги 356 йилда Грециянинг Эфес (ҳозирги Туркия ҳудудида) шаҳрида Герострат исмли одам яшаб ўтган. Маълумотларга кўра, Герострат ёшлик чоғиданоқ шуҳрат қозониш пайида бўлган. У бу орзусини амалга ошириш учун турли ишларни амалга ошириб кўради. Аммо қилган амаллари вақт ўтиши билан одамлар ёдидан кўтарилганига гувоҳ бўлиб қаттиқ ғазабланади. Фавқулодда жуда муҳим одамлар хотирасидан бир умр ўчмайдиган нимадир қилишни истай бошлайди. Кўп ўтмай ўша вақтдаги дунёнинг етти мўъжизасидан учинчиси саналган маъбуда Артемида ибодатхонасига ўт қўяди. Тарихчиларнинг ёзишича, у сўроқ вақтида авлодлар ўз номини эслашлари учун бу ишни қилганини тан олган. Шаҳар аҳли Геростратни ўлимга маҳкум қилади. Бундан ташқари унинг исмини ҳам асло тилга олмаслик бўйича қарор чиқарадилар. Бироқ қадимий юнон тарихчиси Феопомп қадимги дунёнинг етти мўъжизаси ҳақида китоб ёза туриб, Геростратнинг ёвузлиги ҳақида эслаб ўтади. Шу тариқа бу ном қабиҳлик, шуҳратпарастлик, шармандалик намунаси сифатида тарихда қолади.
Бугунги кунда инсоният яратган бунёдкорлик, эзгу амаллар ва қадриятларни вайрон қилиш билан шуғулланаётганларни ҳам бемалол Герострат авлодлари деб аташ мумкин.
🤳 Сиз ҳам июнь ойининг бошида ижтимоий тармоқларда вилоятликларни тилга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақорат қилиб, бу қилмиши учун 15 суткага қамалган 21 ёшли қиз ҳақида эшитгандирсиз.
Орадан бир ой ўтар ўтмас яна бир аёлнинг Instagram’даги жонли эфирда “қишлоқилар одаммас” дея вилоятликларни ҳақоратлагани акс этган видеоёзуви тарқалди. Аёл иккинчи гуруҳ ногирони бўлгани учун суд унга БҲМнинг 20 баравари (6,8 миллион сўм) миқдорида жарима жазоси тайинлади, холос.
👨‍👩‍👦 Шунингдек, ижтимоий тармоқларда йигит билан тортишаётган қизни мушт уриб йиқитгани тасвирланган видео тарқалди. Ушбу уюштирилган саҳна сабаб блогер маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бундан ташқари яқинда Фарғона вилоятининг Қува туманида 1994 йилда туғилган фуқаро, ўртоқлари билан ўзининг интернетдаги инстаграм платформасида “Шоқоллар” сарлавҳаси остида видеоматериалларни жойлаштирди. Мазкур видео ҳам юқоридагилар каби шов-шувга, муҳокамага сабаб бўлди. Блогер тазйиқ, зўравонлик, шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлагани, тарқатгани учун жазосини олди. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
📵 Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Хўш, бебошлар ўз қилган қилмиши учун қамалиб ёки жарима тўлаб жазосини олмоқда. Унда нега бу каби видеолар камайиш ўрнига чўққа тушган бодроқдек жамиятда урчиб бормоқда?
Юқоридаги “ижтимоий тармоқ юлдузлари”нинг саҳифаларига назар ташлаб бунинг сабабини аниқлагандек бўлдим. Уларнинг дастлаб обуначилари сони сезиларли даражада кам бўлган. Лекин ҳайрон қоларли жиҳати шундаки, улар тармоқда кўрсатган ва кўпчиликнинг нафратига сазовор бўлган юқоридаги чиқишларидан сўнг кузатувчилари сони кескин ортган.

🖊 Жумладан, тармоқда вилоятликларни ҳақоратлаб қамалган қизнинг Instagram’даги кузатувчилари сони кескин 13 минг 200 нафарга, бу қиздан сўнг худди шу йўсин билан танилган хонанданинг Instagram обуначилари сони эса 15 мингга яқинлашган. Қолаверса, фарғоналик блогернинг Instagram кузатувчилари сони бирданига 18 мингтага кўтарилиб, аллақачон энергетик ичимликлар рекламасини бошлаб юборганига нима дейсиз...

📣 Маҳаллийчиликнинг тегирмонига кимлар сув қуймоқда? Бундан кимга қандай наф бор?


#nazm

Ў, телба юрагим, тентак юрагим,
Синфдош гўзалга эрмак юрагим.
Сен истаб, мен мажбур кирган бу боғдан,
Насиб этмади гул термак, юрагим.

Гул деб тутганимиз тиконлар бўлди,
Шеър деб айтганимиз фиғонлар бўлди.
Биров далли деди, биров девона,
Ақли бутлигимиз гумонлар бўлди.

Тилим етган жойга қўлим етмади,
Дунё етди менга, гулим етмади.
Ў, телбам, тентагим, ошиқ юрагим,
Кутдик, ҳатто бизга ўлим етмади.
..

© Ислом ҲАМРО


БЕКАМ ЧЎПОННИНГ ЭШАГИ

Бекам даштда чўпон эди,
Зўр эшаги бор эди.
Кўрганларнинг кўзи қувнар,
Кимлар харидор эди.

Эти ҳаром, иши ҳалол,
Минган роҳат қиларди.
Лек аввалдан бир одати –
Қозиқни суғурарди.

Яйдоқ даштда қўй-қўзига
Эргашиб юрар Бекам.
Гоҳи излаб толар эди
Гумроҳ эшагини ҳам.

Бўрига ем бўлгур эшак,
Ем-тузни унутарди.
Бекам кўзи пана бўлса,
Қозиқни суғурарди.

Қочар эди адир ошиб,
Хуржунларни тушириб.
Жабдуқ, тўқим йўқоларди
Чўпон ишин ошириб.

Ўйлай-ўйлай чорасини
Топди охири Бекам.
Уй ортига, заранг ерга
Қозиқни қоқди маҳкам.

Эшак ҳайрон боқар эди,
Қозиққа-ю занжирга.
Фурсат пойлаб турарди шум,
Темир зулфни ғажирга.

Чўпон эса даричадан
Ток симини келтирди.
Бир учини қозиқбошга
Ечилмас қип илдирди.

Ўзи уйга кириб кетди
Ёмон эди истаги.
Зерикканча қолаверди
Шалпангқулоқ эшаги.

Тарки одат – амри маҳол,
Эшак ишин бошлади.
Ер искаб сўнг, темир зулфни
Тишлаб торта бошлади.

Чўпон шу дам сим учини
Ажал токка улади.
Ток эшакни отиб урди –
Ҳанграганча қулади.

Бир замонда турди эшак,
Бўғимлари қалтираб.
Қозиққа лол боқар эди
Икки кўзи ялтираб.

Шу-шу энди қозиғини
Суғурмайдиган бўлди.
Суғурмоқ не, бўшалса ҳам
Югурмайдиган бўлди.

Бекам хурсанд юрган эмиш,
Эшагини чоптириб.
Гоҳ ўйлайман шу чўпонни
Келсакмикан топтириб.

©️Шодмонқул САЛОМ


#hikmat

Савол бермаган, ёлғон эшитмайди.


©️Чарлз Диккенс


Бугунги байрам билан ватан ҳимоячиларини, мамлакатимиздаги ҳамма эр-йигитларни табриклайман.

Ҳар доим шу бугунгидай иззатда бўлинг, муҳтарам эркаклар.


“Адабиёт – инсонлар билан ҳазиллашиш учун энг яхши томоша”

©️Габриел Гарсиа Маркес


#audiokitob

▶️ Ko'z yoshlarga g'arq qilgan asar...: Yuy Xuaning "YASHAMOQ" asari
🎙 Abdukarim Mirzayev ijrosida.


Азиз кузатувчилар замондош ижодкорларимиздан кимларнинг китобини ўқигансиз? Уларнинг қай бири сизга кўпроқ маъқул келган, қайси асардан кўнглингиз тўлмаган?

Илтимос, шу ҳақда изоҳларда ёзиб қолдиринг.


Умид қиламанки, ушбу туркум келгусида нафақат ўз ўқувчисига эга ёш ижодкорларни, балки ҳали ҳеч ким танимаган, ижодидан кўпчилик баҳраманд бўлмаган, чанг босган ёқут каби хира тортиб турган кўплаб истеъдодларни китобхоналарга танитажак.

Ижодкор дўстларга раҳмат! Эртанги тақдимотга бир эмас, икки бор таклиф этилдим. Энди ҳам бормасам уят бўлса керак.

Баҳонада сизларни ҳам таклиф этаман, албатта келинг!


#taqdimot

Бундан бир неча йил аввал бир нашрга, адабий жараённинг муаммолари ҳақида, интервью бера туриб, қуйидаги фикрларни айтган эдим: “...бизда ноширлик менежменти жуда расво. Агар бирор ёш ижодкор китоб чиқармоқчи бўлса, албатта пул тўлайди. Камига имло хатолари-ю, асарнинг бадиий савиясидан тортиб, дизайнигача ўзи масъул. Чет элда эса аксинча нашриёт ўзининг имижи ва обрўси учун ҳам курашади. Савиясиз асарга ҳам тўн бичиб, дўппи кийгизишга ҳаракат қилади. Яна бир оғриқли жиҳати шундаки, китоб босмадан чиқиши билан тамом. Китоб ер тўлада чанг босиб ётадими, ёки кимдир тутантириқ қиладими у ёғи билан қизиқишмайди. Яъни менежмент-маркетинг, деган нарсалар йўқ. Бўлса ҳам жуда қониқарсиз? Бу соҳага кучли менежмент ва маркетинг билан шуғулланувчиларни жалб этиш лозим”.
Бугун хайрият бу жабҳада анча силжиш бор. Хусусан, “Излам” туркуми ана шундай кашшофона – хайрли ташаббуслардан бири.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
10 январь – Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллуд куни

Ойбек уй музейида... (Абдулла Орипов "Мардлик" шеъри...)

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.