Душанбадан янги ҳаёт бошлайман: Нега биз ўзгара олмаймиз?
Сиз ҳам менга ўхшаб тез-тез ўзингизни ўзгартиришга, тўғри овқатланишни, машқ қилишни, ижтимоий тармоқларда камроқ вақт сарфлашни йўлга қўйишга азм қиласизми? Неча марта душанбадан бошлаб янги ҳаёт бошлашга ҳаракат қилгансиз ва бу душанбаларнинг нечтаси тагига олган?
Ўзимиздаги бирор нарсани ўзгартиришга ҳаракат қилганимизда кўпинча ички қаршиликка дуч келамиз.
Ўзгаришлар йўлига киришга ўзимизга сўз берганимизда, ичимизда икки қисм ўртасида ўзаро кураш бошланади. Бир қисм ўзгаришни хоҳласа, иккинчиси ҳамма нарсани аввалгидек қолишини истайди.
Лекин ўзгаришни хоҳлаган томоннинг тарози палласи оғир бўлиши учун баъзи тавсияларга амал қилиш лозим. Бунга ўзимиз "салбий" деб билган одатлар (масалан, дангасалик) тўғрисида ташвишланмасдан, уларни одатий ҳол сифатида қабул қилиш орқали эришилади.
Ўзгариш биз янги инсонга айланишга ҳаракат қилмасдан, ниҳоят ўзимизга қайтганимиздагина содир бўлади. Камчиликларимиз учун ўзимизга танбеҳ бераверсак, бу ички энергиямизнинг "қаймоғ"ини олиб қўяди. Шундай қилиб, ўз-ўзини танқид қилиш бизни кучдан маҳрум қилади ва бизни руҳий тушкунлик ҳолатига олиб келади.
Буни тўхтатиш учун ҳадеб камчиликларга эътибор беришни ва улар учун ўзингизни танқид қилишни тўхтатишингиз керак.
Бундан ташқари қуйидаги ишларни амалга ошириш ҳам фойда беради:
1. Камчиликларингиз учун ўзингизни танқид қилмасликка, балки нима учун керакли ўзгаришларга эриша олмаганингизни аниқлашга ҳаракат қилинг.
Эҳтимол, ўзингиздан жуда кўп, жуда тез ёки жуда катта ўзгариш талаб қилиб юбормаяпсизми? Эҳтимол, режангизни амалга ошириш учун сизга кўпроқ вақт ва тайёргарлик керакдир?
2. Кичик қадамлар қўйинг. Агар овқатланиш рецепингизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, аста-секин соғлом озиқ-овқатларни менюга киритинг, носоғлом деб билган овқатларингизни бирданига улоқтириб юборманг. Бадантарбия қилмоқчи бўлсангиз, ҳар куни беш дақиқалик машғулотдан бошланг ва секин аста миқдорни оширинг. Бирданига 2 соат шуғуллансангиз, катта эҳтимол билан эртаси куни суякларингиз зирқираб қолади ).
Юқорида ҳам айтиб ўтдик ўзимизни ўзгартиришга қанчалик кўп ҳаракат қилсак, бизнинг бошқа бир қисмимиз шунчалик кўп қаршилик кўрсатади.
3. Баъзан сизни ўзгаришларга нима ундаётганини аниқлаш мақсадга мувофиқ. Бу ростдан ўзингиз чиқарган қарорми? Эҳтимол, бу танлов сизга ташқаридан - ота-онангиз, дўстларингиз томонидан юклангандир? Замонавий дунё тенденцияларига ҳадеб учаверманг. Ўз хоҳиш ва эҳтиёжларингизни тинглашга ҳаракат қилинг.
Бир мартада бошлаб, кейин "ёниб кетмаслик" учун ўзингиз учун энг яхши мотивация вариантларини топиш мақсадга мувофиқ. Балки, умуман ҳозирги ҳаёт тарзингиз яхшидир - ўзгаришга ҳожат йўқдир?
😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️