Psixologiya


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🔯Психология 🧠
🔯Мотиватция 💥
🔯Шахсий ривожланиш 🔝
🔯Бола тарбияси 👨‍👩‍👧
🔯Оилада Эр ва Хотин Муносабатлари💑
РЕКЛАМА УЧУН: @Qulay_reklama7
Каналдаги постлар Азизахон Тошхӯжайевага алоқадор эмас!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Тўғри орзу қилишни ўрганамиз...

Азизларим, кўпчилик тўғри орзу қилишни билишмайди ва кейин  орзулари амалга ошмаётганидан хафа бўлишади. Ва  биз ҳозир сизлар билан тўғри орзу қилишни ўрганамиз. 👇

✔️"Мен кўп пулга эгалик қилишни истайман"
Бу истагингиз тўғри эмас, чунки унда аниқлик йўқ!
Сизга қанча миқдорда ва айнан нима учун пул кераклиги ҳақида ўйлаб кўринг.
Масалан: "Саёҳатга боришим учун  1500$ пулим бўлишини истайман" деб орзу қилинг.

✔️"Мен катта ойлик олишни истайман" деманг, "Менинг ойлик даромадим  2000$дан ҳам юқори бўлишини истайман." денг.

✔️Энг муҳими бошқалар учун орзу қилманг. Масалан, "Турмуш ўртоғим 4,000$ пул топишини истайман"  деманг. Балки, турмуш ўртоғингиз бунча пулни ишлаб топишни истамас, балки унга 2,000$ ҳам етарлидир? Орзуларингиз фақат ўзингизга боғлиқ бўлсин.

Юкламалар:

💫Мен орзуларимга етиш учун тўғри йўналишни танлай оламан;
💫Мен катта пулларга лойиқман;
💫Менинг орзуларим осон амалга ошади.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мияни ривожлантирмоқчи ва стрессдан чиқармоқчи бўлсангиз, қуйидаги машқ айнан сиз учун...

Агар диққатингизни жамлай ололмаётган бўлсангиз, асабингиз бузилиб, хаёлингиз тарқаб кетган бўлса — “Бармоқлар гимнастикаси"га бир неча дақиқа вақт ажратинг.

Бармоқлар гимнастикаси — бу, мияни тинчлантирувчи, мия фаолияти алмашганда фаолликни  оширувчи машқ.
Атиги 2 дақиқа давомида бажарилган ушбу машқ мияга 10 дақиқали ҳордиқ беради!

Ушбу машқ жой, вақт ёки ёш танламайди!


😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Кун ҳикмати

Камтар бўлинг — доим ҳурматингизни маромида ушлайсиз!

Меҳнаткаш бўлинг — ёшарасиз!

Ишончли бўлинг — ҳурматли бўласиз!

Ҳафа бўлмасликка ҳаракат қилинг, ўзингизни мажбурлаб кимнидир кечиришга ҳожат қолмайди!

Аслингиз каби бўлинг — ўзингизга ишонч ортади.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


💛Бахт нима?

🟢 Роъза тутганмисиз?
Бахт — ифторликдаги бир қултум сув.

🟢 Мактабдан уйингизга ташаккурнома олиб келганмисиз?
Бахт — шу ташаккурномани кўриб онангизнинг кўзларида йилтираган томчи.

🟢 Орзу-мақсадларингиз ҳақида гапириб турасизми?
Бахт — сизнинг гапларингизни диққат бўлиб эшитиб турган отангиз.

🟢 Қўлингизга тикан кириб, лўқиллатиб оғритганми?
Бахт — ўша тиканнинг чиқиб кетиши.

🟢 Саратондаги ёмғирни кузатганмисиз?
Бахт — ўша ёмғирда ердан кўтарилган ҳовур, ҳид.

🟢 Икки дақиқа ёғиб, сўнг эриб йўқ бўлган қорни кўрганмисиз?
Бахт — ўша икки дақиқа.

🟢 Ука, ака, опа, сингилингиз борми?
Бахт — уларнинг бўйнингиздан қучоқлаб, юзингиздан ўпиши.

🟢 Кун билан тун оралиғидаги сонияларни кўрганмисиз?
Бахт — ўша шафақнинг алвон ранги.

🟢 Кимнингдир кўзларида ўзингизни кўрганчалик севилганмисиз?
Бахт — ўша кўзлардаги аксингиз.

🟢 Ухлашдан олдин хайрли тун тилайдиган кишингиз борми?
Бахт — ўша кишингизга хайрли тонг дейишингиз.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


🧠Боланинг хотирасини кучайтириш бўйича маслаҳат ва тавсиялар.

Бола хотирасини кучайтиришда, (7 ёшгача) аваламбор боланинг қизиқишларини ўрганинг. Шунга қараб, у учун қизиқ бўлган ўйинчоқлар, компютер шу каби воситалар ёрдамида унинг хотирасини кучайтиринг.

Схемали суратлар, расмли бошқотирмалар, таққослов суратлари шу каби қизиқарли расмли бошқотирмалар болаларни сўзларни, саналарни эслаб қолишини яхши таъминлайди.

Шунингдек, хотирани кучайтириш ишларини оилавий стол атрофида турли хил ўйинлар ташкил қилиш орқали ҳам уюштириш мумкин.

Мисол учун: “Қўшнининг исми нима?” ўйини — Бунда сиз кўчани бошидаги сариқ дарвозали уйда яшовчиларни исмни нима дейсиз? Фарзандингиз уларни санаб айтиб беради.

Ёки “Йўлни топинг” ўйини — Бу ўйинда сиз болангиздан яқин атрофидаги дорихона ёки косиблар дўконига қандай боришни сўрайсиз. Фарзандингиз эса сизга айтиб беради.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Оила ва муносабатлар...


Сиз булардан қайси бирида ўзингизни кўрдингиз?

Аёллар учун фойдали маслаҳатлар:

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️




Психологларни айтиши бўйича:

Аёл эридан меҳр ҳоҳласа қиз фарзанд туғиб бераркан. Агар эридан суянчиқ бўлишини кутса ўғил туғиб бераркан. Агар оилангизда қиз фарзанд кўп туғилаётган бўлса демак сизни аниқ аёлингизга меҳрингиз етмаяпти


😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Табассум ажойиб дори:

— уни дўстингга берсанг хурсанд бўлади;
— душманингга берсанг ичи зил кетади;
— онангга берсанг кўнгли ёришади;
— фарзандингга берсанг меҳри ошади;
— танимаган кишингга берсанг сен учун садақа ажри бўлади;
— эр аёлига берса севгиси ортади;
— аёл эрига берса ишончи ортади.

• Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингизга жойлаб қўйган.
• Сал жилмайиб, самимийлашсангиз бўлди, ажойиб дорини текинга оласиз.😉


😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Сизни хаётингизда кийинчилик келдими, демак  усадиган пайтингиз келди❗️

Ривожланиб хаётингизда яна бир погона кутарилиш даврингизни бошдан утказамиз❗️

Бу вазиятда огир вазминлик билан,сабр билан дарсингизни олинг❗️

Дарсдан яхши имтихон билан утган одамгина омадга эриша олади❗️

Бунинг учун сизни олдингизга келган бу муоммога таъзим килинг, уни борича кабул килинг чунки бу муаммо сизга дарс сифатида келганлигини англашингиз лозим❗️

Сиз хаётни гузал мазмунли тасаввур килинг, ишонинг сиз албатта эзгу максадингизга эришасиз❗️

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Онг ости ва фикр кучи

Сизга ҳаётингиз ёқмаяптими,  ундаги ҳодисалар сизни қониқтирмаяптими? Демак сиз онг ости даражасида ўзингиз ушбу ҳолатларни тортиб олаяпсиз.

Чунки,  сизга сир эмаски,  бизнинг ҳаётимиз «Тортишиш қонуни»га бўйсунади.  Оддий қилиб айтганда — инсон энг кўп ўйлайдиган нарсаларини ўз ҳаётига жалб қилади. Бунда бизга Коинот ёрдам беради:  биз ўз фикрларимиз орқали Коинотга махсус "буюртма"  берамиз,  у эса бу "илтимосларимизни" бажаради!  Бўлди!  Барчаси оддий! Ва Коинотга фарқи йўқ:  сизнинг "буюртмангиз"  ижобийми ёки йўқми! У истакларингизни тўлиқлигича бажаради!

Шунинг учун,  азизлар,  фикр кучидан тўғри фойдаланиш,  салбий  фикрлашни тўхтатиш керак!  Аҳир ижобий энергиянгиз,  ижобий фойдали ўй-ҳаёлларингиз сизни бахтли воқеликка етаклашга қодир!

Эътибор қаерда бўлса — ўша ерда яратилиш бўлади.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


АЁЛ_ҲАҚИДА

• Аёл учун арзимас нарсалар ҳам улкан аҳамиятга эга эканини кўп эркаклар билмайди, шунинг учун доим тутилиб қолишади.
© Маҳбубий.

• Аёлда фикр бўлмайди, деганлар адашади, чунки аёлда ҳар куни янги фикр бўлади.
© Бернард Шоу

• Аёл икки нарсага ҳеч қачон ишонмайди:
эркакка ва атирга.
© Ҳинд бинт Маҳлаб.

• Аёл машъалага ўхшайди, эркак уни қандай тутишни билса йўлини ёритади, тутишда хато қилса куйдиради!
© Анис Мансур.

• Эркак ўтиндир, аёл олов. Шайтон эса олов ва ўтин орасидаги пуфланган ҳаводир.
© Фаранг мақоли.

• Хиёнатни аёл энг охири билади лекин энг биринчи сезади.
© Маҳбубий.

• Аёл қудратини менсимайдиганлар менимча онасиз катта бўлишган.
© Нажиб Маҳфуз.

• Аёл латофатини уч нарса йўққа чиқаради:
- қайсарлик;
- асабийлик;
- баланд овоз.
© Вильям Шекспир

• Аёлнинг гўзаллиги кўринмайди, у кашф этилади.
© Маҳбубий

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Ишга бораман!

Жуда оддий ва соддагина эшитиладиган бу сўзнинг замирида муҳташам ҳақиқатлар бор!

❗️Тинчлик - Агарки юртда тинчлик бўлмаса, ишга бора олармидик?!

❗️ Соғлик - Танимиз соғ экан, биз ишга отланаяпмиз!

❗️ Хотиржамлик - Оиламиз хотиржамлиги учун кўнглимиз тинч ишга кетяпмиз!

❗️Шукроналик - Дунёда ишга боролмайдиган ва ёки ишсиз яшаётганлар қанча!

❗️ Фаровонлик - Ишга бораяпсизми, демак хонадонингизга ризқ олиб келасиз. Ҳалол ризқ!

Қадрдонлар, сиз ҳам ишга отланаяпсизми?! Демак, айтилган мана шу ҳақиқатлар сизга ҳам дахлдордир.
Ишингиз бароридан келсин.


😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


❤️Эрингиз сизни соғиниши учун

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Шундай инсонлар борки, суҳбатини соғинасан... ☺️☺️

Улар гап-сўзларига зеб бермайдилар.
Бирор мавзу ҳақида гап кетса, ҳолатни ўз ҳолича баён этишади.
Самимийлиги ҳам шундан бўлса керак.
Суҳбатлашиб зерикмайсан.
Сенда кўрган яхши фазилатни ҳам, сенга билинмаган хатойингни ҳам беркитмай, айта оладилар.
Биладиларки, хатосини айтсам, уни тўғрилайди деб ўйлашса керак ва ҳудди шундай бўлади ҳам.
Улар сабаб хатойингни англаб, тўғрилашга киришасан.
Уларни кўрсанг, хурсанд бўласан, табассум қиласан.
Тушунмаган масаланг бўлса, то тушунгунингча тушунтирадилар.
Асло эринмайдилар.
Ўз ҳаётларидаги ранг-баранг воқеа-ходисалардан чиқарган хулосалари ила сен бирла фикр-мулоҳаза қиладилар, тафаккурларига қойил демай, иложинг йўқ.
Ўзларини-ку, майли, сени ҳам илм олишга қизиқтириб, китоб мутолааси ила машғул бўлишинг тарафдори бўлишади. Ҳамиша яхшиликка далолат қилишади.
Ўйлаган нарсасини айтишади-ю, қўйишади.
Товланишни, тусланишни билишмайди.
Эҳтиёжингни Ўз Эгасига айтаётган пайтингда, У сенга уларни рўпаро қилиб, ҳожатинг сабабчилари қилиб қўяди. Шундай ёрдам берадиларки, ҳатто, ўйламаган ишларинг содир бўлади.
Уларни яхши кўрмай бўлмас...
Йўқ! Уларни ёрдам берганлари учун яхши кўрмайсан.
Уларни самимиятлари учун қадрлайсан, ҳурмат қиласан. Уларга нисбатан муҳаббатинг чексизлигини англайсан.
Улар яхши кўришга энг муносиблардир.

©Умар Ҳайём

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


🥀Ички баҳо пасайганда атрофдан доим этибор кутамиз....

Талаб, шарт ошиб кетади....

🥀Ҳуддики кимларнидур ҳурматига, ширин сўзига, севгисига мухтожлик ва ички бўшлиқни ҳис қиламиз...

🥀Ва яна бу ҳолатни ўзимиздаги муҳтожлик, севги етишмаслиги эмас...кимларнидур мажбурияти сифатида баҳолай бошлаймиз...

🥀Ишонинг ички севгимиз ва севгисизлик гармониясини яхшилаб ҳис қилиб олмагунимизча бизда муносабатлардаги келишмовчиликлар юзага келаверади...

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Ҳозирги замонда кўпчиликнинг ҳаёт тарзида қуйидаги икки одат шаклланган: биринчиси ишга борибоқ уйқусирайди ва қаҳва билан ўзига тетиклик бағишлайди, иккинчиси эса уйга чарчаб қайтиб, энергетик ичимлик билан чарчоғини чиқаради. Хўп, бу амаллар қайсидир маънода кишига бироз қувват ва тетиклик ҳадя этар, лекин уларнинг саломатликка таъсири ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Кофе ва энергетик ичимликнинг саломатликка салбий таъсири ҳақида гапиришга менда асос йўқ, лекин уларни кўп истеъмол қилмасликни тавсия қиламан. Бундан ташқари ушбу мақолада танамизнинг ички хусусиятлари ва табиий воситалардан фойдаланган ҳолда (кофе ва энергетиксиз) кун давомида тетик юриш ҳақидаги маслаҳатларимни тақдим этаман. Мазкур маслаҳатлар тўғрисида хабардорсиз, жуда кўп жойларда эшитгансиз, баъзи бирларини қўллагансиз ҳам. Лекин дангасалигингиз ва тутуриқсизлигингиз сабабли ҳар доим ярим йўлда ташлаб кетгансиз. Лекин ўз саломатлигимиз учун уларни қўллашимиз шарт ва зарур.

Шундай қилиб, кун давомида танада юз берадиган чарчоқ ва уйқусирашни енгиш ва керак бўлганда танани энергия билан таъминлаш учун қуйидагиларга амал қилишингиз зарар қилмайди.

Нима бўлишидан қатъи назар 6 соат ухланг
Биламиз, ҳозирги замонда бу ишни амалга ошириш қаҳрамонлик бўлиб қолган. Чунки соат 12 дан кейин бир ерингиз "қичиб", телефонни олиб ичига шўнғиб кетасиз ва соат 3-4 га яқин ухлашингиз кераклиги учун ҳам ухлайсиз. Натижада эртаси куни кун бўйи чарчоқ. Сизга соат 10 да ухланг дея олмаймиз, лекин 12 дан 6-7 гача ухлашнинг имкони бор - озгина иродангизни ишлатсангиз бу қўлингиздан келади. Мазкур усулни 1 ҳафта узлуксиз қўлласангиз, келиб раҳматингизни айтасиз.

Жисмоний машқларни бажаринг. Бу усул ҳам ҳар биримиз ҳаётимиз давомида душанба ва ойнинг биринчи кунлари амалга оширишни режа қиладиган, лекин ҳеч ҳам амалга оширилмай қолиб кетадиган ишлардан бири. Эрталабки бадантарбия кун давомида тетик юриш учун энг яхши ёрдамчи эканлиги исботланган, лекин дангаса танамиз ўзи учун фойдали ишларни эмас, зарарли ишларни тезроқ бажаришга ўрганиб қолган. Лекин, эҳтимол сиз ҳар куни эрталаб туриб, бадантарбия қилиш узлуксизлигига эришган биринчи инсон бўларсиз? Эрталаб уйғониш қийинчилик туғдирса, ўриндан бирдан туриб кетиш бўйича тавсиямни айтаман: тана уйқудан кейин яна бир мунча вақт бўшашишда давом этади ва тезроқ уйғониш учун ётган жойингизда озгина машқ қилишингиз, кейин эса бирдан туриб, юзингизни совуқ сув билан ювишингиз ёки совуқроқ душ қабул қилишингиз мумкин. Самарасини сезиб, ботга раҳмат айтиб юбориш эсдан чиқмасин ).

Тўғри овқатланинг. Буниси ҳам жуда кўп қарор қилинадиган, лекин амалга оширилмай чанг босиб ётадиган одатлардан бири. Бунга амал қилиш жуда бир қийин иш эмас. Шунчаки эрталаб туриб нонушта қилинг, тушликни 13:00-14:00 орасида қилинг, кечки овқатни эса 19:00-20:00 орасида. Бўлди. Лекин шуни ҳам қилмайсиз, эрталаб вақтни қизғониб овқатланмайсиз, тушликни соат 3 ларда қиласиз, кечки овқатни эса соат 11 ларда. Бунақада сиз чарчамай, катта холангиз чарчасинми? Тезда овқатланиш режимингизни тартибга келтиринг. Акс ҳолда организмингиз "тўкилади".

"Қуш уйқуси" машқини бажаринг. "Қуш уйқуси" - тушликдан кейинги 10-15 дақиқалик мизғиб олиш. Баъзи манбаларда "қайлула" ҳам дейилади. Тушликни қилиб бўлгандан сўнг, стол устига бошни қўйиб 15 дақиқа мизғиб олиш кишига катта энергия тухфа этади, мия "қайта ишга тушиб" ва дам олиш имкониятига эга бўлади. Бу усулни қўллаб кўрсангиз, аниқ куннинг иккинчи ярмини тетик ҳолатда ўтказасиз.

Ҳозирча шулар. Мингта тавсия олиб, амал қилмаганингиздан кўра, камроқ (энг асосийлари) тавсия олиб, амал қилиб, менга раҳмат айтганингиз яхшироқ. Албатта, саломатлигимиз ўз қўлимизда. Уни асраб-авайлайлик. Қайси мавзудаги мақолалар қизиқ эканлиги тўғрисида ботга юборинг. Кун давомида тетиклик тилайман.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Ажиб саволларга нозик жавоблар

— Оғриқнинг давоси нима?”
— Сабр.

— Муваффақиятсизликнинг давоси нима?
— Ўша ишни такроран бажариб кўриш.

— Фақирликнинг давоси нима?
— Қаноат.

— Хунукликнинг давоси нима?
— Гўзал ахлоқ.

— Жоҳилликнинг давоси нима?
— Илм ўрганиш.

— Аҳмоқликнинг давоси нима?
— Сукут сақлаш.

— Душманликнинг давоси нима?
— Эҳсон, яхшилик қилиш.

— Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?
— Табассум.

— Мусибатнинг давоси нима?
— Истиғфор.

— Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?
— “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир.

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Ўзини йўқотиш - нормал ҳолат

Барчамиз вақт-вақти билан ўзимизни йўқотамиз: қандай жавоб қайтаришни билмаймиз, вазиятларга тўғри баҳо беролмай қоламиз. Шундай ҳолда ўзимизни койишни бошлаймиз.

Қандайдир вазиятларда ўзини йўқотиш аслида нормал ҳолатдир. Барча билан содир бўлади. Бундай ҳолда ўзимизга юқори талаб қўйиш керак эмас.

Доимий саволларга жавоб бера олмаслик, ишда тупикка кириб қолиш Нормал. Танқид, насиҳат, маслаҳат ва жиддий суҳбатларда жавоб топа олмай қолиш ҳам Нормал.

Суҳбатдаги одамимизга “менда жавоб йўқ, нима дейишни билмайман” дейиш ҳам Нормал. Хаёлларимиз чалкашиб кетиши ҳам Нормал.

Хавотирда фикримизни баён эта олмаслик - Нормал. Бу билан биз ақлсиз, ёмон одам бўлиб қолмаймиз. Ёки но профессионал, саводсиз ҳам бўлиб қолмаймиз.

Ўзингизга меҳрибон, юмшоқ муомалада бўлинг ва ўзингизни ҚАДРЛАНГ!

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️


Душанбадан янги ҳаёт бошлайман: Нега биз ўзгара олмаймиз?

Сиз ҳам менга ўхшаб тез-тез ўзингизни ўзгартиришга, тўғри овқатланишни, машқ қилишни, ижтимоий тармоқларда камроқ вақт сарфлашни йўлга қўйишга азм қиласизми? Неча марта душанбадан бошлаб янги ҳаёт бошлашга ҳаракат қилгансиз ва бу душанбаларнинг нечтаси тагига олган?

Ўзимиздаги бирор нарсани ўзгартиришга ҳаракат қилганимизда кўпинча ички қаршиликка дуч келамиз.
Ўзгаришлар йўлига киришга ўзимизга сўз берганимизда, ичимизда икки қисм ўртасида ўзаро кураш бошланади. Бир қисм ўзгаришни хоҳласа, иккинчиси ҳамма нарсани аввалгидек қолишини истайди.

Лекин ўзгаришни хоҳлаган томоннинг тарози палласи оғир бўлиши учун баъзи тавсияларга амал қилиш лозим. Бунга ўзимиз "салбий" деб билган одатлар (масалан, дангасалик) тўғрисида ташвишланмасдан, уларни одатий ҳол сифатида қабул қилиш орқали эришилади.

Ўзгариш биз янги инсонга айланишга ҳаракат қилмасдан, ниҳоят ўзимизга қайтганимиздагина содир бўлади. Камчиликларимиз учун ўзимизга танбеҳ бераверсак, бу ички энергиямизнинг "қаймоғ"ини олиб қўяди. Шундай қилиб, ўз-ўзини танқид қилиш бизни кучдан маҳрум қилади ва бизни руҳий тушкунлик ҳолатига олиб келади.

Буни тўхтатиш учун ҳадеб камчиликларга эътибор беришни ва улар учун ўзингизни танқид қилишни тўхтатишингиз керак.

Бундан ташқари қуйидаги ишларни амалга ошириш ҳам фойда беради:

1. Камчиликларингиз учун ўзингизни танқид қилмасликка, балки нима учун керакли ўзгаришларга эриша олмаганингизни аниқлашга ҳаракат қилинг.
Эҳтимол, ўзингиздан жуда кўп, жуда тез ёки жуда катта ўзгариш талаб қилиб юбормаяпсизми? Эҳтимол, режангизни амалга ошириш учун сизга кўпроқ вақт ва тайёргарлик керакдир?

2. Кичик қадамлар қўйинг. Агар овқатланиш рецепингизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, аста-секин соғлом озиқ-овқатларни менюга киритинг, носоғлом деб билган овқатларингизни бирданига улоқтириб юборманг. Бадантарбия қилмоқчи бўлсангиз, ҳар куни беш дақиқалик машғулотдан бошланг ва секин аста миқдорни оширинг. Бирданига 2 соат шуғуллансангиз, катта эҳтимол билан эртаси куни суякларингиз зирқираб қолади ).
Юқорида ҳам айтиб ўтдик  ўзимизни ўзгартиришга қанчалик кўп ҳаракат қилсак, бизнинг бошқа бир қисмимиз шунчалик кўп қаршилик кўрсатади.

3. Баъзан сизни ўзгаришларга нима ундаётганини аниқлаш мақсадга мувофиқ. Бу ростдан ўзингиз чиқарган қарорми? Эҳтимол, бу танлов сизга ташқаридан - ота-онангиз, дўстларингиз  томонидан юклангандир? Замонавий дунё тенденцияларига ҳадеб учаверманг. Ўз хоҳиш ва эҳтиёжларингизни тинглашга ҳаракат қилинг.

Бир мартада бошлаб, кейин "ёниб кетмаслик" учун ўзингиз учун энг яхши мотивация вариантларини топиш мақсадга мувофиқ. Балки, умуман ҳозирги ҳаёт тарзингиз яхшидир - ўзгаришга ҳожат йўқдир?

😎 @PSIXOLOGIYA_369 ✅️

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.