⚡️⚡️⚡️
Имтиёзли кредитларни ўзлаштирган ҳоким ёрдамчилари
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Департамент билан ҳамкорликда жойларда ўтказилган текширувлар давомида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган.
➖ Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги маҳаллалардан биридаги ҳоким ёрдамчиси 33 нафар фуқарога имтиёзли кредит маблағлари ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсияномалар расмийлаштириб, улар номига банкдан жами 1 млрд. 88 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилишига муваффақ бўлган.
Сўнгра ўзининг таниши бўлган фуқаро номига масъулияти чекланган жамият ташкилиб қилиб, амалда уни норасмий тарзда бошқариб, 1 млрд. 88 млн. сўмни гўёки турли хил маҳсулотлар харид қилиш учун мазкур МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказган ва нақдлаштириш орқали талон-торож қилган.
Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчиси ўзининг турмуш ўртоғи ва синглиси номига олинган жами 65,9 млн сўм кредит маблағларини ҳам мақсадсиз сарфлаб юборган.
➖ Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги маҳаллалардан биридаги ҳоким ёрдамчиси 26 нафар фуқарога йирик ва майда шохли чорва моллари сотиб олишлари учун имтиёзли кредит маблағлари ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсияномлар расмийлаштириб, улар номига банкдан жами 821,9 млн сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилишига эришган.
Сўнгра мазкур фуқароларни алдаб, кредит маблағлари эвазига таъминотчи корхонлардан 26 киши учун ажратилган чорва молларини сохта ҳужжатлар асосида қабул қилиб, уларни бошқа шахсларга сотиб юбориш орқали 821,9 млн сўм миқдоридаги маблағни талон-торож қилган.
Ҳозирда ушбу шахсларга Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @ANGRENLIKLAR