⚡️
Чиқинди пулини тўламаганларнинг чироғи ўчади❗
Қонун (ЎРҚ-1044-сон, 07.03.2025 y.)
Янги қабул қилинган қонунга кўра, чиқинди хизмати учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаган истеъмолчиларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши, жумладан электр таъминотини тўхтатиш мумкинлиги белгиланган.
Лекин савол туғилади: нега барча мажбуриятлар фақат истеъмолчи зиммасига юклатилиши керак? Чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаса-чи? Ойлаб йиғилиб, аҳоли учун ноқулайлик туғдирадиган ҳолатлар учун ҳам жазо борми? Ахир хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳам ўз вазифаларини бажармаса, тегишли жавобгарликка тортилиши керак эмасми?
Агар тўлов мажбурий бўлса, хизмат ҳам тўлиқ ва ўз вақтида кўрсатилиши керак. Чиқиндиларни белгиланган муддатда олиб кетмаган коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга нисбатан қандай чоралар бор? Бу ҳақда ҳам қонунчиликда аниқ механизмлар кўрсатилиши
зарур.
«Royaltaxi» ❤️ 1187
🌐
Ангрендаги тезкор хабарлар👇👇👇👇
Telegram |
Instagram