Alimoff dan repost
Бугун, 2023 йил 26 августдан бошлаб Ўзбекистонда қуйидаги тақиқлар жорий этилди:
— кўча савдогарлари фаолияти;
— тамаки маҳсулотларини махсус жиҳозланган савдо нуқталаридан ташқарида сотиш;
— тамаки маҳсулотларини ёрлиқсиз сотиш;
— "доналаб" сигарет сотиш;
— 21 ёшга тўлмаган шахсларга тамаки маҳсулотларини сотиш.
Бу талаблар "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқалишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисидаги" қонунда белгилаб қўйилган.
Бу қонуний талаблар ижросини таъминлашга маъсул этиб: Ички ишлар вазирлиги, солиқ органлари, божхона органлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментлари тайинланган.
Бундан ташқари, кўча савдогарларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари товарларни тўлиқ мусодара қилиш ва 15 миллион сўмгача жаримага сабаб бўлади.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, солиқ органлари кўча савдосининг чуқур муаммосига эътибор қаратишлари керак. Чунки бу ҳодисанинг бартараф этилиши ўсмирларнинг тамаки маҳсулотларини осон қўлга киритишларини, шунингдек, Ўзбекистонда сигарет контрабандаси камайишига ёрдам беради.
✅@nurbekalimov