Xo‘jayin


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Ўзбекистон ва жаҳон миқёсидаги раҳбар шахслар ҳақида муҳим воқеалар ҳамда энг сара хабарлар
Админга ёзиш учун махсус бот — @xojayinuzbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Рақобат қўмитаси «Saneg»ни жаримага тортган

Маълумотларга кўра, «Sanoat Energetika Guruhi Enera» МЧЖ ҚК томонидан «ArkChemical» МЧЖнинг устав фондидаги улушини Қўмитани олдиндан розилигини олмасдан олганлиги учун, Қўмита Махсус комиссияси «Sanoat Energetika Guruhi Enera» МЧЖ ҚКга нисбатан иш қўзғатиб, «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 26-моддаси талаблари бузилганлиги учун БҲМнинг 1000 баробари миқдорида жарима қўллаган.

@xojayinuz


ОАВни янги зарба кутяпти(ми)?

Ижтимоий тармоқда фуқаро мурожаатини ўрганиб, банк ходимасининг фирибгарлигини фош этган, бироқ бунинг ортидан гумонланувчи ходима қолиб, журналистнинг ўзи маҳкамага тортилаётган иш кўп муҳокама бўлди.

Мазкур суд иши 27 февраль куни соат 10:00 да Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилиши белгиланган.

Гумонланувчининг эри Олий судда ишлашини Олий суд матбуот котиби ўзи билиб-билмай тасдиқлаб ҳам қўйди.

Журналистни судга бериб, «кунини кўрсатиб қўйиш» ортида ўша муҳтарам Олий суддаги эр турганини сезиш закий кишилар учун қийинмас.

Энди нима бўлади? Агар эри Олий судда ишлайдиган, банкда ишлаб юрган кезлари фуқароларнинг номига кредитни олиб, биғиллатиб юрган гумонланувчи ўрнига журналист жавобгарликка тортилса, бу иш нафақат ўша журналист учун, балки барча ОАВ учун йирик зарба бўлади.

Қўрқинчлиси эса, айни мана шу иш эртага фуқаро мурожаатини ўрганган ҳар қандай ОАВни, блогерни ёки журналистни «кунини кўрсатиш учун» «дежурний» асосга айланиб қолишидир.

Мазкур хабарда бирор шахс номи келтирилмади. Бунда шахслар эмас, жараён муҳим. ОАВга зарба бериладими ёки журналистика учун бир қадам олдинга юриш бўладими – ҳаммасини эртанги суд айтади. Адолатдан умид бор, агар эртага ўлдиришмаса...

@xojayinuz


Теннис федерацияси «Ҳаёт банк» АЖга аффилланган шахслар рўйхатига киритилибди. Эҳтимол, «Ҳаёт банк» АЖнинг 100% улуш билан акциядори ҳисобланган Раҳимов Ботир Икромжонович Теннис федерация раиси этиб сайлангани сабаб шундай ўзгариш юз берган.

@xojayinuz


ЯА_қарори_13-25_от_20.02.2025.pdf
629.4Kb
«Темирйўлинфратузилма» АЖ ўз раддиясига раддия билдиришини кутиб қоламиз!

Файллар манбаси:

1. https://new.openinfo.uz/facts/8/13747

2. https://new.openinfo.uz/facts/6/12062

@xojayinuz


Матбуот хизматининг тайинловлардан хабари йўқ, шекилли😁

Кейинги постда бу ўзгаришларнинг асоси, ҳужжати ҳам келтирилади.

@xojayinuz


«Темирйўлинфратузилма» АЖдаги тайинлов ва ўзгаришлар

Президент администрацияси топшириғига мувофиқ компания раиси С.Норқабилов ишдан олиниб, биринчи ўринбосар қилинди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раисининг ўринбосари A.Камилджанов эса ўриндошлик асосида раис бўлди. Қолгани расмда.

@xojayinuz




Обидов Зоҳиджон Сидиқович ва Хайдаров Рустам Бахтиёрович «Туронбанк» бошқарув раисига ўринбосар этиб тайинланди.

@xojayinuz


Теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланган Зилемхон Ҳайдаров ҳақида нималар маълум?

Сўз бошидан айтиш керакки, уни президент девони (аппарати / администрацияси)да энг узоқ йиллардан бери (32 йил) ишлаб келаётган инсонлардан бири, дейиш мумкин.

Зилемхон Ҳайдаров 1945 йил 25 июлда Сирдарё вилоятида таваллуд топган. Отаси ингушлардан, онаси эса Қрим татарларидан бўлган. Оилали, икки нафар қизи ва бир нафар ўғли бор.

Зилемхон Ҳайдаров марҳум президент Ислом Каримовнинг энг ишонган одамларидан бири бўлгани айтилади. Қолаверса, Зилемхон Ҳайдарович узоқ йиллик тажрибага эга, садоқатли кадрлардан бири.

У 1993–2018 йил оралиғида Президент девони ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фолият юритган бўлса, ҳозир президент администрацияси молиявий-иқтисодий департаменти раҳбари сифатида ишлайди.

@xojayinuz


Ахмедов Хасанжон Мухамадович «Халқ банки» бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди.

@xojayinuz


404

«Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Президент Фармони «Lex.uz»да эрталабдан бери 404.

@xojayinuz


Юридик шахсларнинг МИБдан қарзи бор ёки йўқлигини текширса бўлади - mib.uz. Солиқдан қарзи борлигини ҳам текширса бўлади - soliq.uz.

Электрдан ҳам қарзи бор ёки йўқлигини текширса бўладиган платформа эса мавжуд эмас. Айрим маълумотларга кўра, анча-мунча қарзи бўлса ҳам электрдан узилмаётган юридик шахслар йўқ эмас. Давлат идоралари ичида ҳам талайгина.

Ташкикот ИНН рақами орқали МИБ ва солиқ қарздорлигини текшириш мумкин бўлган замонда нега электрдан қарзини жамоатчилик текшира олмаслиги керак?

@xojayinuz


Филиппович Александр Александрович «UZUM BANK» бошқарув раиси лавозимидан бўшатилди.

Унинг ўрнига Хе Светлана Зехеновна тайинланди.

@xojayinuz


Ёшларнинг «куратори» ўзгарди

Декабрь ойининг бошида Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди. Шундан сўнг у ёшлар масалаларининг «куратори»га ҳам айланган. Бунгача Одил Абдураҳмонов ушбу масала билан шуғулланиб келган.

@xojayinuz


Холмурадов Акмал Толмасович «Алоқабанк» бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

@xojayinuz


Қурбонов Алишер Самадович «Алоқабанк» бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан бўшатилди.

@xojayinuz


«Миллийбанк» - қовун, Халқ банки - майиз, «Асакабанк» - узум, «Ўзсаноатқурилишбанк» - анор, «Агробанк» - кўкатлар, «Бизнесни ривожлантириш банки» - помидор, «Туронбанк» - лимон, «Микрокредитбанк» - ҳўл мевалар, «Алоқабанк» - қулупнаю, малина етиштириш билан шуғулланар экан.

Бош прокуратура эса қуёш панеллари ўрнатиш билан банд😁

@xojayinuz


«Ўзсаноатқурилишбанк» бошқарув раисининг шахсий брендини оммалаштириш хизмати ва банк ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини юритиш учун 2,5 млрд сўм сарфламоқда.

Банк хизматларини оммалаштириш учун банк пулини ишлатишни тушунса бўлади. Бошқа харажатларини ҳам. Аммо давлат банки нима учун банк пулидан бошқарув раисини пиар қилиши керак? Шу энди савол остига олиниши лозим.

@xojayinuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бутун қиш давомида қорасини кўрсатмаганлар баҳор келишига яқин яна пайдо бўла бошлади 😁

Мирзамаҳмудов ва устозлари «The Economist» нашридаги мақолани бир ўқиши керак. Ўша мақоланинг чоп этилишида уларнинг ҳам «беқиёс» ҳиссаси бор, ахир.

@xojayinuz


«Дори-дармон» АЖнинг бошқарув раиси лавозимидан кетди

Салихбаева Умида Саидовна «Дори-дармон» АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилган.

Компаниянинг янги бошқарув раиси лавозимига эса Дустмуратов Мирзанозим Мирзабекович тайинланди.

@xojayinuz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.