Эснаганда оғизни ёпиш
❓Савол: Эснаган пайтимизда нима учун қўл билан оғиз беркитилади? Бунинг бирор асоси борми?
📥Жавоб: Эснаш пайтида қўл билан оғизни тўсиш суннатдир.
Бу ҳақда ҳадиси шарифда бундай дейилган: Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Агар бирортангиз эснасангиз, қўлингизни оғзингизга қўйинг, чунки шайтон киради”» (Имом Муслим ривояти).
Уламоларимиз мазкур ҳолатда оғизни чап қўлнинг орқа тарафи билан беркитишни одобдан эканини айтишган. Шунингдек, бошқа ҳадисларда эснаб туриб: “ҳооҳ” деб, овоз чиқариб бўлмаслигини, чунки бунда шайтоннинг кулгисига сабаб бўлинишини ҳам баён қилинган. Яна баъзи ривоятларда пайғамбарлар алайҳимуссалом ҳеч эснашмагани ривоят қилинади. Валлоҳу аълам!
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz