XO’JAI KORSOZ JOME MASJIDI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани «ХЎЖАИ КОРСОЗ» жоме масжиди имом хатибининг расмий канали
Админга мурожаат учун: lsmail Mirzashev 93 5711852

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Бу ерда нима бўлсанг бўл, аҳамияти йўқ.
Иста фақир, иста бой, иста хор, истасанг азиз бўл.
Шуни яхши билгинки умрбоқийлик ҳам, азизлик ҳам, ҳақиқий ҳаёт ҳам, салтанат ҳам у ерда...

МAВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ

💦🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺💦

┄┄┅┅✿🍃❀🌺
🌺❀🍃✿┅┅┄┄
https://t.me/tasavvuf02 🕊🕊


ЖАННАТИЙ ОДАМ ФАҚАТ БИР НАРСАГА ПУШАЙМОН БЎЛАДИ
➖○➖○➖○➖○➖

🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ


ЖАННАТДА ҲАМ БОЗОР БОР

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Жаннатда бир бозор бор. Ҳар жума унга (жаннатийлар) келадилар. Сўнгра шамол эсиб, уларнинг юзларию кийимларига мушк сочади ва уларнинг ҳусни жамоли зиёда бўлади. Кейин (уларнинг) ҳусни ва жамоллари зиёда бўлган ҳолда қайтадилар. Аҳллари уларга: "Аллоҳга қасам, биздан кейин ҳусни жамолда янада зиёда бўлибсиз", дейдилар» Имом Муслим ривояти.

Жаннатий одам фақат бир нарсага пушаймон бўлади

@mehrob_uz


​​НАМОЗДАГИ ДУОДА УСТОЗНИ ҚЎШИШ
#намоз

❓1552-CАВОЛ: Намоздаги дуода “Аллоҳуммағфирли ва ливалидайя ва лиустозия...” деб дуо қиламиз. Шундай ёдлаб олганмиз. Қуръондаги дуода устозия сўзи йўқ экан. Бу билан намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар саволда келган шаклда дуо қилишни жоиз деганлар. Намозни бузадиган нарса одамлардан сўраладиган нарсани сўраб дуо қилишдир. Мағфират фақат Аллоҳ таолога хос бўлгани учун уни барча мўмин-мусулмонлар, жумладан мўмин устозларга сўраб дуо қилиш мумкин. Гарчи устоз сўзи Қуръони каримда келмаган бўлса ҳам, намозни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


​​МУҚТАДИЙ ДУОИ ҚУНУТНИ ТУГАТМАЙ, ИМОМ РУКУГА КЕТИБ ҚОЛСА
#намоз

❓1551-CАВОЛ: Рамазон ойида витр намози ўқилаётганда иқтидо қилувчи дуои қунутни тугутмасдан имом рукуга кетиб қолса, иқтидо қилувчи нима қилади? Бирга рукуга кетадими ёки қунутни тугатиб кейин руку қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда муқтадий қунут дуосини тугатиб, имомга рукуда етишига кўзи етса, қунутни тугатиб, руку қилади. Қунутни тугатиб имомга рукуда етишига кўзи етмаса, қунутни келган жойида тўхтатиб, рукуга боради. Бу билан унинг намози нуқсонли бўлиб қолмайди. Чунки витр намозининг учинчи ракатида қунут дуосини ўқишдан мақсад оз бўлса ҳам дуо қилишдир. Қунут дуосини тугатмаган инсон оз бўлса ҳам дуо қилиб, вожибни бажарган ҳисобланади. Қунут дуосини охиригача етказиш мустаҳаб амал бўлиб, вожиб (имомга эргашиш)ни бажариш учун шу мустаҳабни тарк этади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


​​​​ШВЕЙЦАРИЯ УНИВЕРСИТЕТИ ДОКТОРИ ИБРАҲИМ КАРИМНИНГ БУЮК КАШФИЁТИ

Биогеометрия соҳасидаги бу фанни ривожлантирувчи патентларни ишлаб чиққан машҳур олим, Швейцария университети доктори Ибраҳим Карим буюк бир кашфиёт қилди. Аллоҳ таолонинг гўзал исмларида буюк бир куч, қувват борлигини аниқлади. Улар инсон организмидаги кўзга кўринмас жараён орқали жудаям кўп касалликларни даволайди. У шуни кашф этдики, Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан ҳар бири шундай кучга эгаки у инсон танасида иммун тизимини маълум бир аъзода янада яхшироқ ишлашга мажбур қилади. У резонанс – илми воситасида Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бирини тилга олиш биланоқ инсон организмида энергик оқимларни ҳаракатланишини яхшиланишини аниқлади. 3 йил машаққат ила тадқиқот қилиш натижасида у қуйидаги хулосага келди:

1.Қулоқ касалликлари учун

السَمِيع Ас-Самииъ (ҳар бир нарсани эшитувчи) –211 марта.

2.Умуртқа поғоналари касаллиги

الجَبَّارُ Ал-Жаббаар (олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини ҳор тутади)

3.Соч касалликлари учун

البَدِيعُ Ал- Бадийъ (ўхшаши йўқ нарсаларни келтирувчи) –117 марта.

4.Аъзолар мушаклари.

القوِي Ал-Қовий (қувватли Зот) –147 марта.

5.Юрак мушаклари касалликлари

الرَّزَّاقُ Ар-Роззаақ (кўплаб ризқ берувчи) –339 марта.

6.Артерия ва венадаги касалликлар

الجَبَّارُ Ал-Жаббаар (олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини ҳор тутади) –237 марта.

7.Бурун бўшлиғидаги касалликлар.

اللَّطِيفُ Ал-Латиф (ўта лутф кўрсатувчи. Барча нарсаларнинг нозик ва дақиқ жойларигача билувчи) – 16 марта.

الغَنِي Ал-Ғоний (Беҳожат. Унинг ҳеч ким ва ҳеч нарсага ҳожати тушмайди) – 1091 марта.

الرَحِيمُ Ар-Роҳийм (латиф нематларни берувчи,қиёмат куни фақат мўминларга раҳм қилувчи) – 289 марта

8.Суяк касалликлари.

النَّافِعُ Ан-Наафиъ (манфаат берувчи) – 232 марта.

9.Тизза-бўгин касалликлари

الرَّءُوفُ Ар-Роууф (ўта шафқатли ва меҳрибон) 318 марта.

10.Юрак артерияси касалликлари

الوَهَّابُ Ал-Ваҳҳааб (кўплаб неъматларни беҳисоб берувчи зот)

11.Асаб касалликлари

المُغْنِي Ал-Муғний (ҳожатларни раво қилувчи) 1131 марта.

12. Бош касалликлари

الغَنِي Ал-Ғоний (Беҳожат. Унинг ҳеч ким ва ҳеч нарсага ҳожати тушмайди) – 1091 марта.

13.Кўз касалликлари

النُور Ан-Нуур (осмонлар ва ерни ёритгувчи) – 287 марта.

البَصِير Ал-Басийр (ҳар бир нарсани кўрувчи) – 333 марта.

الوَهَّاب Ал-Ваҳҳааб (кўплаб неъматларни беҳисоб берувчи зот) 45марта

14. Қалқонсимон без касаллиги

الجَبَّار Ал-Жаббаар (олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини ҳор тутади) – 237 марта.

15. Ошқозон касалликлари

الرَّزَّاقُ Ар-Роззаақ (кўплаб ризқ берувчи) – 379 марта.

16. Буйрак касаллиги

الحَيُّ Ал-Ҳай (азалий ва абадий барҳаёт) 49 марта.

17. Ичак касалликлари

الصَّبُور Ас- Собуур (ўта сабрли) 329 марта.

18. Ошқозон ости бези (қанд) касалликлари

البَارِئ Ал-Баари (йўқдан бор қилгувчи) 245 марта.

19. Бачадон ва бефарзандлик касалликлари.

الخَالِقُ Ал-Хоолиқ (Яратувчи) 762 марта

20. Ревматизм (бод)

المُهَيْمِنُ Ал-Муҳаймин (назорат қилувчи) 176 марта.

21.Буқоқ бези

القوِي Ал-Қовий (қувватли Зот) –147 марта.

22. Кўз-нерв касалликлари

الظَاهِرُ (борлиги очиқ-ойдин) 1137 марта.

23.Юқори қон босими

الخَافِضُ (Пасайтирувчи) 1512 марта.

24. Бел касалликлари

الرَّافِعُ Ар-Роофиъ (Кўтарувчи) 283 марта.

25. Кўз капеляр касалликлари

المُتَعَالِي Ал-Мутааълий (нуқсонлардан пок зот) 572 марта.

26. Ҳалқали ичак касаллиги

الرَّءُوفُ Ар-Роууф (ўта меҳрибон) 318 марта.

27. Жигар касалликлари

النَافِعُ Ан-Наафиъ (наф берувчи) 232 марта.

28.Простатит касаллиги

الرَّشِيدُ Ар- Рошийд (тўғри йўлга йўлловчи) 545 марта.

29. Аёл кишининг жинсий аъзосидаги ўсма киста (жировик, липома)

النَافِعُ Ан-Наафиъ (наф берувчи) 232 марта.

30. Сийдик пуфаги (қовуқ) касалиги

الهَادِي -Ҳаадий (ҳидоят қилувчи) 51 марта.

31. Ғуддасимон (Шишкавидная железа) без

الهَادِي -Ҳаадий (ҳидоят қилувчи) 51 марта.

32. Ўпка касалликлари

الرَّزَّاقُ Ар-Роззаақ (кўплаб ризқ
берувчи) –339 марта.

Дўстларга Юборамиз 💙🕊✨
💦🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺💦

┄┄┅┅✿🍃❀🌺
🌺❀🍃✿┅┅┄┄
https://t.me/tasavvuf02 🕊🕊


Юнус ибн Абдул Аъло айтади: Имом Шофеий деди: Эй Юнус, одамлардан ўзини четга тортмоқ адоват пайдо қилади, улар билан аралашиб кетмоқ эса ёмонларни сизга шайдо қилади. Сиз мана шу иккисининг ўртасини ушланг.

У зот яна бундай деган эди: Одамларни рози қилмоқ ушалмайдиган орзу, улардан саломат қолмоқнинг ҳам имкони йўқ. Бас, шундай экан, ўзингга манфаатли нарсани маҳкам ушлайвер.
@mehrob_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Siz ham sog’indingizmi?

In Sha Alloh sanoqli kunlar qoldi🥹

@xayr_uz
Obuna bo’ling
You Tube | Facebook | Instagram


​​🌿 АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ЖАМОЛИНИ ТАЛАБ ЭТУВЧИ ДУО 🌿

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

اللهم إِنِّي أَسْأَلُكَ الرِّضَا بَعْدَ الْقَضَاءِ، وَبَرْدَ العَيْشِ بَعْدَ الْمَوْتِ، وَلَذَّةَ النَّظَرِ إِلَى وَجْهِكَ وَالشَّوْقَ إِلَى لِقَائِكَ فِي غَيْرِ ضَرَّاءَ مُضِرَّةٍ وَلَا فِتْنَةٍ مُضِلَّةٍ،

📖 ЎҚИЛИШИ:

АЛЛОҲУММА ИННИЙ АСЪАЛУКАР РИЗО БАЪДАЛ ҚАЗО, ВА БАРДАЛ АЙШИ БАЪДАЛ МАВТ, ВА ЛАЗЗАТАН НАЗОРИ ИЛА ВАЖҲИК ВАШ-ШАВҚО ИЛА ЛИҚОИК ФИЙ ҒАЙРИ ДЗОРРОА МУДЗИРРОҲ, ВА ЛА ФИТНАТИН МУДЗИЛЛАҲ.

🌿 МАЗМУНИ:
ЭЙ АЛЛОҲ! СЕНИНГ ҲУКМИНДАН СЎНГ РОЗИ БЎЛИШНИ, ЎЛИМДАН КЕЙИН ЯХШИ ҲАЁТНИ, СЕНИНГ ЮЗИНГА НАЗАР ҚИЛИБ ЛАЗЗАТЛАНИШНИ ВА СЕН БИЛАН УЧРАШИШГА МУШТОҚ БЎЛИШНИ, ҲЕЧ ҚАНДАЙ ЗАРАРЛИ ОФАТ ВА АДАШТИРУВЧИ ФИТНАСИЗ ҲОЛДА СЎРАЙМАН!

📜 🤲 ПАНОҲ ТИЛАШ:
وَأَعُوذُ بِكَ أَنْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ أَوْ أَعْتَدِيَ أَوْ يُعْتَدَى عَلَيَّ أَوْ أَكْتَسِبَ خَطِيئَةً أَوْ ذَنْبًا لَا تَغْفِرُهُ.

📖 ЎҚИЛИШИ:

ВА АЪУЗУ БИКА АН АЗЛИМА АВ УЗЛАМА АВ АЪТАДИЯ АВ ЮЪТАДА ЪАЛАЙЯ АВ АКТАСИБА ХАТИЙ’АТАН АВ ЗАНБАН ЛА ТАГФИРУҲ.

🌿 МАЗМУНИ:
ЭЙ АЛЛОҲ! МЕН ЗУЛМ ҚИЛИШИМДАН ЁКИ МЕНГА ЗУЛМ ҚИЛИНИШИДАН, ЗЎРАВОНЛИК ҚИЛИШИМДАН ЁКИ МЕНГА ЗЎРАВОНЛИК ҚИЛИНИШИДАН, СЕН КЕЧИРМАЙДИГАН ХАТО Ё ГУНОҲНИ ҚАСБ ҚИЛИБ ҚЎЙИШИМДАН СЕНДАН ПАНОҲ СЎРАЙМАН!

📿 УШБУ ДУОНИ ЎҚИШ АДАДИ, ВАҚТЛАРИ ВА ҲОСИЯТЛАРИ

📌 ЎҚИШ АДАДИ:
➤ 1 марта ўқиш ҳам фойдали.
➤ 3 ёки 7 марта ўқиш тавсия этилади.
➤ Муҳаббатни зиёда қилиш учун ҳар куни доимий ўқиш яхши амалдир.

📌 ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ:
➤ Тонгда – кунни хайрли бошлаш учун.
➤ Ҳафтада жума куни – фазилати юқори бўлган кунда ўқиш тавсия этилади.
➤ Рамазон ойида ва фазилатли кечаларда – савоби янада кўпроқ бўлади.

📌 ҲОСИЯТЛАРИ:
➤ Аллоҳ таолога муҳаббатни зиёда қилади.
➤ Қалбни хотиржам қилади ва руҳий осойишталик беради.
➤ Охиратида Аллоҳ таолонинг жамолини кўриш бахтига эришишга сабаб бўлади.
➤ Вафотдан кейинги ҳаётни яхшилигига васила бўлади.
➤ Дунё мусибатлари ва фитналаридан ҳимоя қилади.
➤ Аллоҳнинг розилигига эришишга сабаб бўлади.

📖 Ушбу дуони ихлос билан ўқиб, Аллоҳ таолонинг жамолига муштоқ бўлган қалблардан бўлайлик! 🤲✨

📖 "ИСМИ АЪЗАМ" КИТОБИДАН

💙 ОШИҚ ҚАЛБЛАР УЧУН 🕊✨

꧁꧂•❀❥(♥)❥❀•꧁꧂

https://t.me/tasavvuf02 🕊


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум. Бугун 10 февраль, душанба! +6°+2°☁️
🕊
Биз қалбимиз орқали улашган меҳр, бир инсонни хурсанд қилади, шу инсондаги хурсандчилик тугагунича, бизни ҳаёт бошқа тарафдан хурсанд қилади. Аксинча биздан берилган ёмонлик, ҳам алам, нафрат ҳам бир инсонни қалбини оғришига сабаб бўлади, бу эса токи у инсонни қалб оғриғи битмагунича, оғриқ берган инсонда салбий ўзгаришлар кузатилар экан.. .
🌸
Ҳар бир кунни гўзаллик билан ўтказайлик.
Атрофга яъни у орқали ўзимизга яхшилик улашайлик, токи хеч қайси қалб биз учун оғримасин.


🌿Бошланган янги ҳафта файзли, кутилмаган хурсандчиликларга
тўла бўлсин.

@Jaloliddinrumiyy🕊


#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 10 Февраль Душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Зам Зам қудуғи ер сатхидан таҳминан 13 метр пастда жойлашган.
Қизиғи шунда-ки, ундан сониясига 8000 литр тезликда сув тортиб олинганида унинг сатхи деярли 50 метр пастга тушиб кетади. Сув олиш тўхтатилганида эса 11 дақиқадан сўнг у яна эски сатхига қайтиб олади.
Аниқроқ ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, қудуқдан дақиқасига 480 000, соатига 28 800 000, суткасига 691 200 000 литр сув олинади. Энди Исмоил алайҳиссалом даврларидан бери қанча сув чиққанини тасаввур қилиб кўринг.
Қанча сув олинмасин, у яна 11 дақиқада ўзини тиклаб олади. Олимлар фикрига кўра Замзамнинг булоғи тўхтамай сув чиқариб юборса Ер юзи сув остида қолиши мумкин экан. Ҳолбуки Замзам сўзининг ўзи ҳам Хожар онамиз айтган «зимом» сўзидан келиб чиққан бўлиб, тўхташ деган маънони англатади.

Yuksak Travel - Ham ziyorat, ham ibodat, ham sayohat


​​ҚАЛБНИНГ ЭНГ ОҒИР КАСАЛ БЎЛИШИ, БУ УНИНГ ҚОТИШИДИР.

Қотган қалбга ҳеч қандай насиҳат, ваъз таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Қалб қотишининг кўп сабаблари бор. Қуйида мазкур сабабларни келтириб ўтамиз.

1. Дунёга ҳирс қўйиш.
2. Орзунинг узунлиги ва ўлимнинг тўсатдан келиб қолишини унутиш.
3. Аллоҳдан бошқага боғланиш.
4. Беҳуда орзулар ва хомхаёллар денгизига миниш.
5.Аллоҳнинг тоатидан бошқа мақсадларда одамлар билан кўп аралашиш.
6. Кўп ухлаш.
7. Тавба ва бошқа муҳим амалларни кейинга суриш.
8. Кўп ейиш ва ичиш.
9. Тоатларга дангасалик қилиш.
10. Ҳаром таом ейиш, ичимлик ичиш, мол топиш.
11. Ўтган гуноҳларни унутиш ва гуноҳ устига гуноҳ қилиш.
12. Ортиқча дабдабали ҳаётда яшаш.
13. Ғийбат.
14. Чақимчилик.
15. Лаънатлаш, сўкиш.
16. Ёлғон.
17. Бўҳтон.
18. Бировларнинг обрўсини тўкиш.
19. Бировларни масхара қилиш.
20. Кўп кулиш.
21. Беҳуда ўйин-кулги, ҳазил-ҳузулга берилиш.
22. Кибр, ўзининг қилаётган амалларини кўп деб ҳисоблаш (ужб).
23. Гина.
24. Ҳасад.
25. Ёмон кўриш.
26. Мол-дунё тўплаш йўлида мусобақа қилиш.
27. Ғазаб.
28. Бошқалар ҳақида ёмон гумон қилиш.
29. Бошқаларга ичиторлик, кўнлиторлик қилиш.
30. Бахиллик.
31. Ғафлат. Айниқса, Аллоҳни зикр қилиш, У зотга шукр қилишдан ғафлатда бўлиш.
32. Намозни ўз вақтида адо қилишга бепарво бўлиш. Унинг вақтини, фарз, вожиб, суннатларини ҳурмат қилмаслик.
33. Узрсиз жамоат намозини тарк қилиш.
34. Намозда хушуънинг йўқлиги.
35. Шубҳали нарсалардан парҳез қилмаслик.
36. Бетоқат бўлиш.
37. Шошқалоқлик.
38. Бойлар, дунё аҳллари билан кўп ўтириш.
39. Бидъатчилар билан бирга кўп ўтириш.
40. Қўшиқ ва мусиқани кўп эшитиш.
41. Кўп телевизор кўриб вақтларни беҳуда совуриш.
42. Дўстлар ва солиҳ инсонларга яқин бўлишга қизиқмаслик.
43. Суннат ва нафлларга бепарво бўлиш.
44. Ваъдага хилоф қилиш.
45. Омонатга хиёнат қилиш.
46. Беҳуда гўп гапириш.
47. Шайтонга итоат қилиш ва унга эргашиш.
48. Нафснинг сўзига кириш.
49. Аллоҳнинг душманларига, кофир ва фосиқларга ўхшашга уриниш.
50. Эркакларнинг аёлларга, аёлларнинг эркакларга ўхшашга уриниши.
51. Зулм, бошқаларга тажовуз қилиш.
52. Дин ва дунё ишларини билмаслик.
53. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан қўрқмаслик, уларга журъатли бўлиш.
54. Истиғфор ва тавбага, раҳматнинг кенглигига суяниб қолиш ва гуноҳларни кетма кет қилавериш.
55. Шаҳватларга эргашиш, иффатдан узоқлашиш.
56. Бошқалар билан муомала қилаётганда қўполлик ва қўрслик қилиш.
57. Мусулмонларни алдаш ва уларнинг орасини бузишга интилиш.
58.Даҳрийликка, куфрга, фисқу фужурга, шаҳватга ундайдиган китобларни, қиссаларни ва шеърларни ўқиш.
59. Кичик гуноҳларни менсимай қилавериш.
60. Қуръонни ўқишдан, ёдлашдан, тадаббур қилишдан ва унга амал қилишдан узоқлашиш.
61. Қалбни юмшатадиган нарсалардан узоқлашиш. Масалан, ўлимни кам эслаш, қабристонларни зиёрат қилмаслик, ҳисоб-китоб, жаннат, дўзах, сирот ва бошқа нарсаларни ўйламаслик.
62. Ота-онага оқ бўлиш.
63. Қариндошлар билан борди-келдини узиб қўйиш.
64. Қўшнига озор бериш.
65. Саҳобаларни ёмон кўриш.
66. Амри маъруф ва наҳий мункарни тарк қилиш.

Юқорида келтирилган қалб қотишининг сабабларидан қутулишнинг энг яхши йўли мазкур ишларнинг тескарисини бажаришга ҳаракат қилишдир.
Аллоҳ таоло барчамизнинг қалбларимизни қотишдан асрасин. У зотнинг ҳузурига салим қалб билан боришимизни насиб айласин, омин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy
https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy


СЎЗ МУЛКИНИНГ СУЛТОНИ

Жаҳон адабиётига катта ҳисса қўшган кўплаб олимларнинг сўз бойлиги ўрганиб чиқилган. Масалан, рус шоири А.С.Пушкин ўз асарларида 21.197 сўздан, Шекспир 20.000 сўздан, Сервантес 18.000 сўздан, Абдулла Тўқай 14.000 сўздан, Абай эса 6000 сўздан фойдаланган.
Шоирлар султони Алишер Навоий сўз ишлатиш борасида ҳам тенги йўқ шахс бўлган. Унинг асарларида, тахминан, 1.378.660 сўз ишлатилган. Биргина “Ғаройиб ус-Сиғар”нинг ўзида 7669, “Фарҳод ва Ширин”да 5431 сўз турли маъноларда қўлланилган. Навоий авлодлари бўлган Ойбекнинг сўз хазинаси 25.000, А.Қаҳҳорники эса 22.000 бўлган.

@mehrob_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ЛАЪНАТЛАШДАН САҚЛАНАЙЛИК!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар
6-қисм


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Шош ҳанафийлари dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 НЕЪМАТЛАР ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: https://t.me/shoshhanafiy


DILMUROD qori Raxim dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА АМАЛ ҚИЛИШ СУННАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🔸 УЧ КИШИ МЕНИ ҲАЙРОН ҚОЛДИРАДИ – ҲАТТО КУЛИБ ЮБОРИШИМГА САБАБ БЎЛАДИ:

🌿 1. Битмас-туганмас умидлар билан дунёга ёпишиб оладиган одам. Ҳолбуки, унинг ортидан ўлим югуриб келяпти. Бир кун келиб, у уни қувлаб етади...

🌿 2. Кунларини ғофиллик ичида ўтказадиган инсон. Ҳолбуки, уни ҳар дам кузатиб турган Аллоҳ Таоло бор...

🌿 3. Қаҳқаҳа отиб кулиб юрадиган одам. Қандай қилиб инсон “Аллоҳ мендан розими ёки менга ғазаблими?” – деб ўйламасдан қаҳқаҳа отиши мумкин?..

🔸 УЧ НАРСА ЭСА МЕНИ ҚАТТИҚ ҒАМГА СОЛАДИ – ҲАТТО ЙИҒЛАТАДИ:

🥀 1. Севикли Пайғамбарим (ﷺ) билан бирга бўлолмаслик...

🥀 2. Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида туриш қўрқуви...

🥀 3. Ва ўша кун келганда, менинг борадиган жойим жаннатми ёки дўзахми – билишнинг имконсизлиги...

📖 (Салмони Форсий розияллоҳу анҳу)

✅ Ғофилликдан уйғониш учун бир дақиқа тафаккур қилайлик...

꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺

https://t.me/tasavvuf02 🕊


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Озгина вақтингизни қизғонмасдан кўринг....

Сизларга ва ўзимга виждоний савол:

"Бизда намозни тарк этишга, вақтида ўқимасликка, Роббимизга қуллик қилмасликка ва Аллоҳ бизга берган неъматларга шукур қилмасликка  нима сабаб бор?!! 😢😢

    Ўз яқинларингизга хам юборинг, зора кимдир тафаккур қилиб хидоятга келса
...

https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw


#Улуғ_сиймолар
9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган сана. Унинг ҳамма асарларини биламизми?

Алишер Навоий милодий 1441 йилнинг 9 февраль, ҳижрий 844 йилнинг 14-рамазон кунида таваллуд топгани қайд этилган. У ўша пайтдаги Темурийлар давлатининг пойтахти ва илмий маркази Ҳиротда уйғур оиласида туғилган. 11 ёшида Сабзаворда Ҳусайн Бойқаро билан танишади ва бу танишув унинг ҳаётида муҳим рол ўйнайди. 16 ёшда Машҳадга бориб ўқийди. Отаси Ғиёсиддин Кичкина Баҳодир вафотидан кейин Самарқандга келади ва икки йил Абу Лайс Самарқандийдан дарс олади. 28 ёшда Ҳиротга қайтган Навоий султон Ҳусайн Бойқаро хизматига киради ва муҳрдор лавозимига тайинланади. 31 ёшда девонбеги лавозимига тайинланган Навоий 37 ёшда Абдураҳмон Жомий тавсияси билан Нақшбандия тариқатига киради. Ҳижрий 906 йил, милодий 1500-1501 йилларда Ҳиротда вафот этади. Қабри бугунги Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридадир.
Навоийдан бизга 30 дан ортиқ асарлар мерос сифатида қолган. Қуйида унинг асаларини махсус категориялар асосида санаб чиқамиз:

Девонлар. Навоийни биз аввало шоир сифатида таниганмиз. Шоир сифатида у умри давомида ёзган ғазалларини тўплаб бир нечта девон шаклига келтирган. Демак, Навоий девонлари билан таништирамиз :
• «Илк девон»;
• «Бадое ул-бидоя»;
• «Наводир ун-ниҳоя»;
• «Хазойин ул-маоний»; у тўрт девондан иборат: «Ғаройиб ус-сиғар», «Наводир уш-шабоб», «Бадое ул-васат», «Фавойид ул-кибар»;
• «Девони Фоний» (форсча).

Маснавийлар. Маснавий икки мисрали тартибда ёзилган асар демакдир. Навоийнинг аксарият асарлари маснавийда ёзилган. Жумладан, энг машҳур «Хамса» асари ҳам маснавий жанрида ёзилгани учун унинг таркибидаги достонларни ҳам шу қисмда беришга қарор қилдик.
• «Ҳайрат ул-аброр»;
• «Фарҳод ва Ширин»;
• «Лайли ва Мажнун»;
• «Сабъаи Сайёр»;
• «Садди Искандарий»;
• «Лисон ут-тайр».

Тазкиралар. Авлиёлар, шоирлар ҳаёти акс эттирилган асарлар тазкира дейилади. Навоийнинг бизгача икки тазкираси етиб келган бўлиб, улар «Насойим ул-муҳаббат» ва «Мажолис ун-нафоис» деб номланади.

Таржима ва хотира асарлари. Навоий шунинг бир қанча таржима асарлар ҳам яратган. Улар қуйидагилар:
• «Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер»;
• «Ҳолоти Паҳлавон Маҳмуд»;
• «Хамсат ул-мутахаййирин».

Диний-ахлоқий асарлари.
Алишер Навоий замонасининг энг билимни диний кишиларидан бири сифатида ҳам намоён бўлади. Унинг деярли барча асарларини диний руҳдаги асарлар дейиш ҳам мумкин.

Диний илмларга бағишланган асарлари эса қуйидагилар:
• «Арбаин» (Қирқ ҳадис);
• «Сирож ул-муслимин»;
• «Муножот».

Тарихий асарлари:
• «Тарихи анбиё ва ҳукамо»;
• «Тарихи мулуки ажам».

Тил ва адабиётга оид асарлари:
• «Муфрадот»;
• «Мезон ул-авзон»;
• «Муҳокаматул луғатайн».

Бошқа асарлари:
• «Муншаот»;
• «Вақфия»;
• «Назм ул-жавоҳир»;
• «Маҳбуб ул-қулуб».

Манба: “Дарё”
@mehrob_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.