O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Тадбиркорликни кенгайтириш орқали камбағалликка барҳам берилади
😎 O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳларининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
✅ Кенгаш раиси Эркин Холматов эндиликдаги мақсад Янги Ўзбекистонни барпо этиш, инсон қадрини улуғлаш билан боғлиқ кенг кўламли ислоҳотларнинг бардавом бўлишини таъминлашдан иборат эканлигини алоҳида таъкидлади.
#uzlidep #jizzax
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

😎 Йиғилишда партия вилоят кенгаши ва депутатлик гуруҳлари олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди. Қайд этилганидек, маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этиш, қонунларнинг амалиётда сўзсиз ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш давр талабидир. Шунингдек, аҳоли, айниқса, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган партиявий лойиҳалар доирасидаги туркум тадбирларни амалга ошириш ҳам жиддий жараён. Айниқса, камбағалликни қисқартириш бўйича эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшларнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш, уларни хусусий ва оилавий тадбиркорликка жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш ишларини давом эттириш лозим.
Сиёсий фаолият давомида ОАВнинг роли ва ўрни беқиёс бўлиши шубҳасиз. Шу маънода йиғилишда мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларига тааллуқли долзарб мавзуларни кенг жамоатчилик эътиборига олиб чиқиш ва уларга ечим топишда яқиндан кўмакдош бўлаётган партиянинг бош нашри – “XXI аср” газетасини янада оммалаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Қўшма мажлисда халқ ноиблари томонидан ислоҳотларнинг янги босқичида барча имкониятларни, орттирилган тажрибани белгиланган мақсад ва режаларни рўёбга чиқариш учун сафарбар этишга келишиб олинди.
#uzlidep #jizzax
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг