Postlar filtri


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш бўйича комиссиянинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди

Мажлисда комиссия аъзоларига ушбу комиссиянинг мақоми, асосий вазифалари, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи низом ҳақида батафсил ахборот берилиб, Ўзбекистонни ЖСТга тўлақонли аъзо бўлиши борасидаги ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга кўмаклашиш, миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш борасидаги ишлар юзасидан самарали парламент назоратини ташкил этиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.


🔗 Батафсил

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🗣️ Айни пайтда ташаббус қилинган ҳужжат билан фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси дунёвий давлат эканлигига оид конституциявий қоидаларни рўёбга чиқаришга ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, вазифалари, принциплари, устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш механизмларини белгилаш таклиф этилмоқда.


• Шахноза Холмахаматова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
🏢 Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

⏩ Депутатларнинг фикрича, кодекс лойиҳасининг қабул қилиниши сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, технологик модернизация қилишни рағбатлантиришга хизмат қилади.

✔️ Мажлисда кодекс лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

#uzlidep #suv_kodeksi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Виждон эркинлиги - ҳар кимнинг ҳуқуқи!

🏢 Бугун Қонунчилик палатаси мажлисида “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

😎 Йиғилишда O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов ўз муносабатини билдирди:

- O'zLiDeP партияси мамлакатда тинчлик, барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувлик бардавом бўлгандагина демократик ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни амалга ошириш, жамиятни ривожлантириш мумкин, деб ҳисоблайди.

Партиянинг сайловолди дастурида ҳам мамлакатимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, фуқароларимизни турли мафкуравий таҳдидлар, зарарли оқим ва ғоялардан ҳимоя қилиш, диний ва маънавий меросимизни чуқур ўрганиш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган эди.

O'zLiDeP партиясининг сайловолди дастурида белгиланган юқоридаги мақсад ва вазифалар билан ушбу Концепциянинг мазмуни тўлиқ уйғундир. Шу сабабли, кеча бўлиб ўтган фракция йиғилишда ушбу Концепция фракция аъзолари томонидан бир овоздан концептуал маъқулланди.


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😎 Ишчи гуруҳнинг Фориш туманидаги ўрганиш ишларидан репортаж

#uzlidep #hududga_tashrif

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
“Учма” ва “Оқ тош” маҳаллалари учун оилавий шифохона пунктини қуриш бўйича таклиф билдирилди

😎 OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ва партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Фориш туман туман тиббиёт ходимлари билан учрашдилар.

📍 Учрашувда “Учма” МФЙ аҳолиси ўзларига бириктирилган тиббиёт масканига бориш учун 30 километр йўл босишлари кераклигини таъкидлаб, “Учма” ва “Оқ тош” МФЙ аҳолиси учун янги Оилавий шифохона пунктларини ташкил этишзарурлигини таъкидлашди.

✅ Мазкур мурожаат мутасаддилар иштирокида муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

#uzlidep #hududga_tashrif

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
🇺🇿 Бугун Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

🇺🇿 Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги жам бўлди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


"XXI asr" | Rasmiy kanal dan repost
#Yanginashr № 3

🇺🇿 "XXI asr" gazetasining 2025-yil 30-yanvar 4-sonini elektron holda havola etamiz.

📝 Ushbu elektron gazeta tahririyat tomonidan taqdim etildi.


O‘qish uchun havola: https://anyflip.com/oztmi/ddpa/

Yangiliklarni kuzatib boring:

🌐 SaytTelegramFacebook 🕊 X.com 📹 Youtube 🌐 Instagram 🟢 LIVE


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Фориш туманида партия фаоллари ва электорат вакиллари билан мулоқот қилинди

😎 O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ва партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзоларининг Фориш туманидаги учрашувлари маҳаллий Кенгаш денпутатлари, партия фаоллари ва электорат вакиллари билан мулоқотдан бошланди.

⏩ Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган учрашуда партия сайловолди тастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш, янги босқичга кўтарилган ислоҳотларда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаоллигини янада ошириш борасида сўз юритилди.

✔️ Айни пайтда O'zLiDeP Фориш туман Кенгаши таркибида ўз сафларига 11491 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган 93 та бошланғич партия ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Халқ депутталари Фориш туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳидаги 8 нафар фидойи халқ ноиблари партия сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлашга аллақачон киришган.

🗣️ Мулоқотдан сўнг тадбиркорлар ва фуқароларнинг мурожаатлари ҳам ўрганилди. Электорат вакиллари ва маҳалла фаоллари ишчи гуруҳ аъзоларига ўзларини ташвишга солаётган 10 дан ортиқ масалаларда мурожаат қилишди. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти мутасаддилар кўмагида шу жойнинг ўзида ечим топган бўлса, вақт талаб қиладиганлари депутатлик назоратига олинадиган бўлди.

#uzlidep #hududga_tashrif

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

9 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.