Bosh prokuratura dan repost
Тошкент вилояти прокуратураси органлари томонидан Президентнинг 21.02.2022 йилдаги "Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 138-сон Фармон ижроси юзасидан доимий назорат ўрнатилган.
Вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари А.Муллажанов бошчилигидаги соҳага масъул ташкилотлар ҳамда бошқа мутасадди идоралари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Зангиота ва Янгийўл туманларида мазкур Фармон ижроси бўйича кўрилган чора-тадбирлар билан бевосита жойида танишилиб, масъулларнинг изоҳлари тингланди.
Бундан ташқари, ҳудудларда ер қонунчилигига риоя қилинмаслиги, жумладан ноқонуний қурилмалар қуриш ва ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари жавобгарликка асос бўлиши юзасидан тушунтиришлар бериб борилмоқда.
Ўрганишлар давомида ер қонунчилигига риоя қилмаслик, ердан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ноқонуний қурилмалар қуриш ҳолатлари аниқланиб, ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook