Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Toshkent shahar prokuraturasinig rasmiy Telegram-kanali
------------------
Официальный Telegram- канал прокуратуры города Ташкент

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Bosh prokuratura dan repost
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Дониёр Кадиров прокуратура органлари ходимларига байрам табриги йўллади.


Bosh prokuratura dan repost
Ҳурматли ҳамкасблар! Муҳтарам фахрийлар!

8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муборак бўлсин!

***

Уважаемые коллеги! Дорогие ветераны!

Поздравляем с 8 января Днём работников органов прокуратуры Республики Узбекистан!


Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари З.С.Караев томонидан , Сергели тумани "Мехригиё" маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатаётган “еттилик” ходимлари билан учрашиб, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш ва ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш борасида тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, "Ёнг менеджерс" Бошқарув сервис компанияси (БСК) фаолияти ўрганилиб кўп қаватли уйларга кўрсатилаётган ҳизматлар сифати, куз-қиш мавсумида коммунал хизматлар узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш, ташкилот ҳудудида ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.


Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари З.С.Караев томонидан, Сергели туманида жойлашган 8-сонли Иссиқлик маркази фаолияти  ўрганилиб, қозонхона томонидан совуқ кунларда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимини узлуксиз фаолият олиб борилишини таъминлаш, соҳага энергия тежамкор технологияларни жорий этилиши, иш вақтида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши бўйича тақдимотлар билан танишилиб, соҳа масъулларининг бу йўналишда олиб борилаётган ишлари бўйича ҳисоботлари тингланди

Шунингдек, “Дарё  бўйи” маҳалласида жойлашган “Спутник” подстанциясида бўлиб, подстанция биносининг қурилиши, трансформатор қурилмасини монтаж қилиш, КРУЭ, ячейка ва бошқа ускуналарни ўрнатиш ишларини қисқа муддатда якунлаб, объектни фойдаланишга топшириш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.


Bosh prokuratura dan repost
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов бошчилигида Тошкент шаҳрининг Янгихаёт туманида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижроси юзасидан туман секторлар раҳбарлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари, ижтимоий соҳа ходимлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, ўтган йил якуни бўйича мазкур соҳада ишлашда йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, уларнинг доимий даромад манбаини ошириш ва бу кўламдаги ишларни оммалаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туманнинг "Янги Чоштепа" маҳалласида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилалар турмуш тарзи, бириктирилган раҳбарларнинг фаолияти ўрганилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи А.Каржавов томонидан, Сергели туман электр тармоқлари корхонасида диспетчерлик хизмати фаолияти, электр таъминоти аҳволи ва авария хизматлари бригадалари фаолияти ўрганилди.
Бунда, аҳолига улуксиз электр энергиясини етказиб бериш борасида тузилган туман штаби, куну-тун ташкил этилган навбатчилик фаолияти, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.


Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи А.Каржавов томонидан, Сергели туманда хизмат кўрсатувчи "Ҳаёт каммунал" Бошқарув сервис компанияси (БСК) фаолияти ўрганилди ҳамда кўп квартирали уй–жойларни куз–қиш мавсумига тайёрлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.


Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи А.М.Муҳаммадбоқиев Янгиҳаёт туманидаги масъул ходимлар билан биргаликда туманда фаолият юритаётган “Траст коммунал” БСКнинг қиш мавсумига тайёргарлиги, аҳолига иссиқлик энергиясини етказиб бериш ишлари жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганишда иссиқлик энергияси таъминотида юз бераётган аварияларни бартаф этиш ва унда зарур бўлган моддий-техник базасининг мавжудлиги, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи А.М.Муҳаммадбоқиев Янгиҳаёт туманидаги масъул ходимлар билан биргаликда туман электр тармоқлари бўлими фаолияти ўрганилиб, масъулларга ёқилғи-энергетика соҳасида берилган барча топшириқларни сўзсиз ва сифатли бажариш,
- энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишда ҳамкорликда ишларни жадаллаштириб рейд
тадбирлари самарадорлигини ошириш;
– ҳудудда энергия ресусрларини иқтисод қилиш режаларини тўлақонли  бажаришнинг барча чораларини кўриш;
– қиш мавсумига муносиб тайёргарлик кўриш, энергия тизимини барқарор ишлашини ва энергия ресурсларини аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш;
– мамлакат энергетик хавфсизлигини таъминлаш, энергия ресурсларини талон-торож қилинишига қарши курашиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.


Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси бўлими бошлиғи И.К.Айдусов ва Яккасарой туман прокурори в.в.б. А.М.Маматқудов ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида Яккасарой тумани 2-секторга бириктирилган "Яккасарой" маҳалла ҳудуд аҳолисига ҳамда ижтимоий объектларга куз-қиш мавсумларида коммунал хизматлар хавфсиз ва ўзликсиз етказиб берилишини таъминланиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш жараёнларида аниқланган муаммоларни бартараф этиш ҳамда маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ишларини олиб бориш қиш мавсумларига коммунал тизимларнинг тайёргалигини ошириш бўйича мутасаддиларига тавсия ва топшириқлар берди.


Тошкент шаҳар прокуратурасида Тошкент шаҳар пркуратураси ва ҳокимлигининг масъул ходимлари, туман ҳокимларининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосарлари иштирокида 2024 йилга мўлжалланган тўғридан -тўғри хорижий инвестиция Дастури ижроси муҳокамаси бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи Д.Абдуллаев сўзга чиқиб, ўзлаштирилган хорижий инвестицияларни статистик ҳисоботлрада акс эттирилишини таъминлаш ва юзага келаётган муаммоларни бартраф қилиш бўйича масъуллрга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.