Ватан ҳимоячиларига бағишланган ижодий кўргазма!
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан химоячилари куни муносабати билан Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Халқ ва армия - бир тану бир жон!” мавзусидаги суръатлар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Ёш ижодкорларнинг тасвирий расмлари орқали уларнинг ота оналарига бўлган чуқур ҳурмати, фахри ва меҳрини ҳис қилиш мумкин. Қолаверса, бизнинг қудратли армиямиз ва қаҳрамон ҳимоячиларимиз нафақат халқимиз, балки жажжи фарзандларимизнинг ҳам ғуруридир.
Қисқача айтганда, ижодий асарлар орқали болажонлар Ватан ҳимоячиларига, айниқса, ота оналарига бўлган муҳаббатларини тасвирлашди.