Бугунги кунда, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида ҳар томонлама ривожланган, билимдон, халқига, шунингдек, Ватанга хизмат қилиш ишига содиқ ёшларни тарбиялаш бўйича кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда, Тошкент шаҳар божхона бошқармасига бириктирилган 114-сонли мактабда доимий равишда юксак интеллектуал салоҳиятга, замонавий фикрлаш ҳамда дунёқарашга эга, давлатимиз манфаатлари ва суверенитетини фидокорона ҳимоя қилишга тайёр бўлган ҳар томонлама камол топган, жисмонан соғлом ва маънавий етук ёш авлодни тарбиялашга қаратилган дарс машғулотлари олиб борилмоқда.
Жумладан, мактабнинг "Қалқон" синфида ўтказилган навбатдаги машғулотда божхона органларида фойдаланиладиган қурол-аслаҳалар, улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида маълумотлар берилди.
Машғулотда ўқувчиларнинг ҳар бири қуролллардан мустақил фойдаланиш кўникмасига эга бўлишди, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.