Matbuot kotibi Oybek Tojiyev |Rasmiy


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


🇺🇿 Nishon tumani hokimligi axborot xizmati rahbari, tuman hokimining axborot siyosati masalalari boʻyicha maslahatchisi matbuot kotibi Oybek Tojiyevning telegramdagi rasmiy sahifasi
Murojaatlar uchun: @Oybek_Tojiyev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


❗️Қашқадарёда Наврўз сайллари қачон ўтказилади?

Хабарингиз бор, жорий йил Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда "Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда кенг нишонланади.

Шу муносабат билан, воҳамиз ҳудудларида халқ сайлларини ўтказиш куни ва жойи маълум бўлди. Хусусан:

➡️ Қарши тумани – 16 март,
Бешкент марказий ўйингоҳи;

➡️ Касби тумани - 16 март,
Туман марказидаги истироҳат боғи;

➡️ Деҳқонобод тумани - 16 март,
“Мустақиллик” истироҳат боғи;

➡️ Миришкор тумани - 16 март,
Янги Миришкор МФЙ, туман марказий ўйингоҳи;

➡️ Муборак тумани - 17 март,
"Машъал" футбол клуби ўйингоҳи;

➡️ Чироқчи тумани - 17 март,
Наврўз МФЙ, “Ҳайитгул" сайилгоҳи;

➡️ Шаҳрисабз шаҳар - 18 март,
“Беруний” оромгоҳи;

➡️ Яккабоғ тумани - 18 март,
Туман марказий ўйингоҳи;

➡️ Қамаши тумани - 18 март,
Манғит маҳалласидаги очиқ майдон;

➡️ Кўкдала тумани - 18 март,
Наймансарой МФЙ, Наймансарой тепаликлари;

➡️ Косон тумани - 18 март,
Туман марказидаги Мустақиллик шох кўчаси майдони;

➡️ Ғузор тумани - 18 март,
Пачкамар МФЙдаги майдон;

➡️ Нишон тумани - 18 март,
“Истиқлол" истироҳат боғи;

➡️ Шаҳрисабз тумани - 18 март,
Лолистон МФЙ, "Зиё чашмалари" оромгоҳи;

➡️ Китоб тумани - 20 март,
Туман марказий ўйингоҳи;

➡️ Вилоятнинг асосий байрам сайли19 март, Қарши шаҳри билан бирга “Амфитеатр” мажмуасида концерт дастури ва истироҳат боғида халқ сайли тарзида ўтказилади.

❗️Изоҳ: Об-ҳавога қараб манзилларга ўзгартиришлар киритилганда ҳокимликлар телеграм каналида расмий эълон берилади.


Бугун туманимиз марказий кўчаларида қад кўтараётган кўп-қаватли уй-жойларнинг қўрилиш жараёнларини эътиборингизга ҳавола этамиз!


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube


Эртага соат 09:00 да Менинг йуртим (MY5) телеканали орқали туманимизнинг Оқ-олтин маҳалласи, Новур худудида амалга оширилаётган ишлар юзасидан видеолавҳа эфирга узатилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube


Бироздан сўнг Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ўтказилган сўровномаларнинг натижаларини эълон қиламиз.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube


Маҳаллалар уюшмасининг вилоят бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон халқ демократик партияси Қашқадарё вилояти кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Равшанов Олим Поёнович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube


🥳🥳Нишон тумани ҳокимлигининг телеграм саҳифасида обуначилар сони 10 000 нафарга етди

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube


8 мат Халқаро хотин-қизлар куни

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube


RASMIY.UZ | Официальные новости dan repost
Келгусида давлат мукофотига сазовор бўладиган кадр


Самадова Маҳбуба – тадбиркорлик ва таълим ривожига ўз ҳиссасини қўшаётган фидойи инсон


Тадбиркорлик фаолияти:
Самадова Маҳбуба 2012-йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. У дорихона соҳасида иш бошлаган бўлиб, 2010-йилда Тошкент фармацевтика институтини тамомлаб, фармацевт сифатида ўз фаолиятини бошлаган.

🎓 Таълим ва ижтимоий лойиҳалар:
📌 2019-йил – "Нуристон Олмосчалари" нодавлат таълим муассасасини ташкил этган.
📌 2021-йил – 3 млрд 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб, 150 ўринли боғча қуриб, фойдаланишга топширган.
📌 2023-йил – Инновация вазирлиги томонидан 475 миллион сўм грант ютиб олган ва мактаб ҳамда мактабгача ёшдаги болалар учун ИТ, робототехника ва Лего конструктор бўйича таълим дастурларини йўлга қўйган.
📌 2023-2024-йиллар – ИнноТеч кўргазмаларида фаол иштирок этиб келмоқда.

📌 Таълимдаги ютуқлар:
✅ Ментал арифметика, инглиз тили, таеквондо, гимнастика, шахмат ва шашка тўгараклари йўлга қўйилган.
✅ Тарбияланувчилари туман, вилоят ва республика миқёсидаги танловларда юқори ўринларни эгаллаган.
✅ Ёз мавсумида боғча болалари Дубайга таеквондо мусобақасига бориши режалаштирилган.

🏛 Ижтимоий фаолияти ва ютуқлари:
🏆 2022-йил – Конституцияга бағишланган кўкрак нишони билан тақдирланган.
🏆 Нишон тумани кенгаши депутати (ЎзЛиДеПдан).
🏆 2024-йил октабр ойидан бошлаб – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари (аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича).
🏆 2023-йил ноябрь – Тошкентда ўтказилган "Қаҳрамон Аёл – Тадбиркор Аёл" форумига 20 дан ортиқ илғор тадбиркор аёлларни олиб борган.
Вилоятда аёлларнинг тадбиркорликдаги иштироки бўйича рақамли таҳлиллар олиб борилган.
🏆 Ижтимоий тармоқларда аёлларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Самадова Маҳбуба ўзининг тадбиркорликдаги ютуқлари, ёш авлодга сифатли таълим бериш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари билан эътирофга лойиқ инсон.

Тадбиркорлик ва таълимда инновацион ёндашув – Самадова Маҳбубанинг муваффақият калити!


—Ҳақиқатдан муносиб кадр👍.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


Jahon xabarlari | Rasmiy kanal dan repost
#Тезкор
⚡️🇸🇦Саудия Арабистони ҳукумати масжидларга болаларни олиб келмасликни сўради

Саудия Арабистонида 2025 йилги Рамазон ойини муносиб ва самарали ўтказиш учун бир қатор кўрсатма ва қоидалар жорий қилинди:

- масжидларга киришда фуқаролардан ID талаб қилинмоқда;
- масжидлар ичида ифтор учун вақтинчалик хоналар ёки чодирлар ўрнатишга рухсат берилмайди;
- масжидларда ифторлик учун хайрия йиғиш, таом тарқатишни тақиқланган;
- болаларни масжидга олиб келмаслик тавсия қилинмоқда;
- дуолар қисқароқ бўлиши кераклиги айтилган;
- намозхонлар ва имомни суратга олиш, шунингдек, бу кадрларни оммавий ахборот воситаларида намойиш этиш тақиқланди.

Аввалроқ Саудия масжидларда ваъз ўқиш учун овоз кучайтиргичлардан фойдаланиш тақиқланганди ва азон овози қурилма қувватининг 1/3 қисмидан баланд бўлмаслиги кераклиги белгиланганди.

https://t.me/+IZG-2o7ESO9lOGYy


QASHQADARYO AHLI dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нишон тумани 50 ёшда! Бугун – 6 март, Нишон тумани ташкил топган кун!

Нишон тумани 1975 йил 6 март куни ташкил этилган бўлиб, бугун ярим асрлик шонли тарихини нишонламоқда. Бу йиллар мобайнида туманимиз улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди, саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим ва маданият соҳаларида катта ютуқларга эришди.

Туман маркази – Янги Нишон шаҳри
🔹 Майдони – 2,1 минг км²
🔹 Аҳолиси – 169,7минг киши
🔹 Шаҳар ва қишлоқлар – 2 та шаҳар (Янги Нишон, Талимаржон), 1 та шаҳарча (Нуристон), 40 та маҳалла фуқаролар йиғини

Иқтисодиёт – Пахтачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, чорвачилик. Йирик саноат объектлари – Талимаржон ИЭС, Талимаржон сув омбори, Aksa inergi Talimarjan. Нишон тумани нафақат ўзининг меҳнаткаш ва самимий одамлари, балки стратегик аҳамиятга эга Талимаржон ИЭС каби улкан иншоотлари билан ҳам юртимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.


Шу қутлуғ кунда барча нишонликларни самимий муборакбод этамиз!

Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ


РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали “Юртимиз ерлари чет элликларга бериб юборилаётгани ёки сотилаётгани” ҳақида хабарлар кенг тарқалмоқда.

📃 Мазкур шахслар қонунчилигимизга кўра Ер участкаларини чет элликларга бериш тартибларидан хабари йўқлигидан бундай маълумотларни тарқатаётган кўринади. Агар хабарлари бўлганида нотўғри хабарларни тарқатмаган бўлар эди.

Биз сизга маълумот бериб ўтамиз.
Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) талаблари Ер кодекси билан белгиланган ҳамда унинг 17-моддасига мувофиқ чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларига фақат ИЖАРА ҲУҚУҚИ АСОСИДА эга бўлиши мумкин.
24-моддасига мувофиқ чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ер участкалари ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ.

"Хўп ижарага берсагу хусусийлаштириб олсачи, унда нима қиламиз?" - деб ваҳимага тушманг.
Хавотирга ўрин йўқ,
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл юридик шахслари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, шунингдек давлат органлари, муассасалари, корхоналари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хусусийлаштириш субъектлари бўлмайди, яъни чет элликларга ер хусусийлаштириб берилмайди.

"Хўш агар қишлоқ хўжалиги ер бўлсачи? Уни хусусийлаштириб оладими?" - деб ўзингизни қийнаманг. Қишлоқ хўжалиги ерларини ҳатто Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳам хусусийлаштириб ололмайди.

Шундай экан, ЕРЛАРИМИЗ ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИГА БЕРИБ ЮБОРИЛЯПТИ мазмунидаги хабарлар асоссиз ва охиригача ўрганилмасдан чиқарилган хабарлар.

Бу шахслар бундай маълумотларни тарқатишдан нимани кўзлаганини билмадигу аммо, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-моддаси 2 қисми ҳамда Жиноят кодексининг 244-моддаси 6-қисми бор эканлигини шунчаки эслатмоқчимиз.

Шу ўринда фуқароларимиздан ҳар хил алдовларга учмасликларини, ижтимоий тармоқ фаолларидан эса ёлғон ва асоссиз хабарларни тарқатмасликни сўраб қоламиз.

ℹ️ Зеро, охири ўйланмай қилинган юқоридаги каби ҳолатлар аҳолида норозилик, Қонунларга нисбатан ишончсизлик кайфиятини келтириб чиқариши ҳатто, инвестиция муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини унутманг!


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube


Nishon tumani hokimligi dan repost
50 ёшинг муборак бўлсин, азиз Нишоним!

Бугун 6 март куни Нишон тумани ташкил этилганига 50 йил тўлди.

Бироздан сўнг туманимизнинг кеча ва бугунги ҳолатини ўзида акс эттирган, туманда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз!


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube


QASHQADARYO AHLI — LIVE dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Болалар масжидга чиқиши ҳақида

Ҳурматли ота-оналар ва азиз жамоат!


Диний эътиқод – инсоннинг руҳий ва маънавий тарбиясининг муҳим қисмидир. Шу билан бирга, дунёвий тартиблар ҳам жамиятнинг мувозанатда бўлиши учун зарур. Болаларнинг тарбиясида биз ҳар икки жиҳатни ҳисобга олишимиз керак.
Масжид – ибодат ва хотиржамлик маскани бўлиб, у ерда одамлар тинчлик ва диққат билан намоз ўқишлари керак. Ёш болалар эса ҳали бу муҳитни тўлиқ тушунмайди ва табиатан ўйинқароқ бўлганлари учун:
Рамазон ойида ибодатларимизни тинч ва хотиржам адо этиш учун 18 ёшга тўлмаган, вояга етмаган шахсларнинг масжидларга, айниқса, таровеҳ намозига боришини чеклаш ҳақида аввал ҳам айтган эдик.
Бунинг сабаблари диний жиҳатдан қуйидагилар:
🔹 Намоз ўқувчилар диққатини – хушусини чалғитиши;
🔹 Масжид одобларига риоя қилиш қийин бўлиши. Масжид ибодат ва зикр жойи бўлиб, унда шовқин ва тартибсизлик бўлиши ножоиздир;
🔹 Ўйин-кулгу орқали муқаддас жойнинг ҳурматига путур етказиш эҳтимоли бор. Шунингдек, улар ўзаро гаплашиб ёки ҳаракат қилиб, намозхонларга ҳалақит бериши эҳтимоли бор.

🌍 Дунёвийлик нуқтайи назаридан
Болалар ёшлигидан ҳар бир жойнинг ўз қоидалари борлигини ўрганиши керак. Масжид – ибодат учун, мактаб – илм олиш учун, ўйингоҳ – ўйин учун. Уларни ҳар жойга мос одоб ва қоидаларга риоя қилишга ўргатиш тарбиянинг муҳим қисми ҳисобланади. Шу боис нима қилиш керак?
✔️ Болаларга масжид одобларини уйда ўргатиш;
✔️ Уларга диний тарбияни ёшига мос равишда бериш;
✔️ Масжидга фақат намоз одобларини тушунган ва ҳурмат қила оладиган ёшда олиб бориш;
✔️ Уларнинг тун ярмида кўчада юриши турли нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши эҳтимоли бор.

⚖️ Хулоса: Динни севиш ва унга амал қилиш – муҳим. Аммо бу жараёнда дунёвий тартибларни ҳам унутмаслигимиз, ҳар бир нарсани ўз ўрнида қўллашимиз керак.

📌 Масжиднинг ҳурматини сақлайлик, ибодатга хотиржамлик билан шароит яратишга ҳаракат қилайлик!

Аллоҳ барчамизга илмли ва одобли фарзандлар тарбиялашни насиб қилсин!

👉 @Qashqadaryo_ahli


Nishon tumani hokimligi axborot xizmati dan repost
Nishon tumani hududida joylashgan umumtaʼlim maktablari direktorlari faoliyatida eng faol rahbar deb kimni eʼtirof etasiz.

Soʻrovnoma 2025-yil 10 mart kuni soat 20:00 ga qadar davom etadi.

Eng faol deb topilgan taʼlim muassasasi rahbari Navroʻz bayrami arafasida statuetka va faxriy yorliq bilan taqdirlanadi.


#Кун_қаҳрамонлари

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўз касбининг фидоилари

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ramazon
#muftiy_minbari

РАМАЗОН МЕҲР-МУРУВВАТ ОЙИДИР
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube


❗️Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди

Маълумот учун:
Аввалроқ 1 мартдан бошлаб иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди.

Бироқ, март ойида ҳаво ҳароратининг пасайиши, айрим кунлари тунда ва кундузи 0°C даражадан тушиши ва одатдагидан совуқроқ бўлиши кутилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометрлик базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди.

Энергетика вазирлиги


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
18 ёшлик Парвиз – SAT имтиҳонида 1600 балл! 🎉

Парвиз ўз меҳнати ва ота-онасининг қўллаб-қувватлаши билан улкан ютуққа эришди – у SAT имтиҳонидан энг юқори 1600 баллни тўплади!

Бу натижа Парвизнинг билимга бўлган интилиши, қатъияти ва тинимсиз меҳнатининг самарасидир.

Энди уни олдинда янги марралар, нуфузли университетлар ва улкан имкониятлар кутмоқда.

Парвизга келгуси таълимида катта муваффақиятлар тилаймиз!


#bilim_kuchi #yoshlar_ilhomi #ilm_reja_natija

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube


⚡️ДИҚҚАТ

❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!


✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди

📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,

➖ фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

✔️Фуқаро амал қилиш муддати ўтган биометрик паспортини ўз вақтида ID-картага алмаштирмаслиги — яъни, ҳақиқий бўлмаган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 3 баравари, яъни 1 125 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Нишон туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.