QASHQADARYO AHLI — LIVE


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


• Qashqadaryoahli.uz сайтининг тезкор хабарлар етказувчи расмий Telegram канали.
• Админ: @Ziyobaxsh

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


❗️1 февралдан касбий таълимда «ваучер тизими» жорий этилади — Бандлик вазири

Ботир Зоҳидовнинг қайд этишича, бу орқали таълим олувчилар ўзлари танлаган давлат ёки хусусий ўқув юртида ўқишлари мумкин бўлади. Молиялаштириш эса ушбу таълим ташкилотларига йўналтирилади.

Тизим дастлаб 1 февралдан Тошкент ва Самарқандда, 1 майдан эса қолган ҳудудларда жорий этилади. 220 минг нафар фуқарони касбий таълимга йўналтириш режалаштирилган.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

Қисқартирилмайдиган жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқигани ва белгиланган имтиҳонни топширгани учун жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланиши мумкин.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

👉 @Qashqadaryo_ahli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Вьетнамда ўзбекистонлик сайёҳ мототранспорт ҳайдаб ҳалок бўлди

22 ёшли фуқаро йўлда бошқарувни йўқотиб йиқилган ва қарама-қарши йўналишда келаётган автобус тагига кириб кетган.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Дўстлик ордени" соҳибаси, устоз санъаткор ва бетакрор овоз соҳибаси, етук актриса ҳамда маҳоратли педагог Ҳалилова Ойгул Темировна вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва қариндошларига Қашқадарё вилояти, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик чуқур таъзия билдиради.

————————————————

О.Ҳалилова сермазмун меҳнат фаолияти давомида вилоятимизнинг маданият, санъат ва педагогика соҳасидаги ривожи учун улкан ва шарафли ҳамда машаққатли меҳнатлари билан ўз ҳиссасини қўшиб, элимиз ардоғидан жой олган эди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.


👉 @Qashqadaryo_ahli


Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов Қашқадарёда

Бугун Ҳисорак сув омбори қошида янгидан барпо этилган "Ҳисорак кичик ГЕС"нинг расмий очилиш маросими ўтказилмоқда

👉 @Qashqadaryo_ahli


Қашқадарё вилоятида Ислом Каримов хотираси ёд этилди

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд куни муносабати билан Қарши шаҳрида буюк давлат ва сиёсат арбобини хотираси ёд этилиб, ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Маросимда сектор раҳбарлари, нуронийлар, ташкилотлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Бугун Ўзбекистон ўзининг биринчи президенти Ислом Каримовни ёдга оладиган кун

Бугун, 30 январь куни мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 87 ёшга тўлган бўларди. У мамлакатни 1991 йилдан 2016 йилгача бошқарган.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Эртага 31 январ куни соат 10:00 да Республика ишчи гуруҳининг Қарши шаҳрида фуқаролар учун оммавий сайёр қабули бўлиб ўтади

Қарши шаҳри ва тумани ҳамда Миришкор тумани аҳолиси учун.

Манзил: Ўзбекнефтгаз биноси.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Шаҳрисабз туманининг Ғeлон қишлоғидан ўтувчи Оқсув дарёсида қуввати 24 мегаваттли 3 та ГЭС қурилиши ҳам жорий йил якунига етади.

👉 @Qashqadaryo_ahli


"Шаҳрисабз" туристик марказидаги дор йўли, автотураргоҳ, замонавий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш мажмуаси

Буюртмачи: “Miraki Ropeway” МЧЖ
Бош пудратчи: “Gold Step Invest” МЧЖ
Лойиҳа қиймати: 12 млн. евро (170 млрд.сўм)
Молиялаштирилди: 106,5 млрд.сўм
Ускуналар етказиб берувчи: Doppelmayr Seilbahnen GmbH (Австрия)
Дор йули узунлиги: 2050 метр
Кабиналар сони: 20 дона 8-кишлик Carvatech
Дор йўли қуввати: соатига 660 киши (бир томонга)

Хорижий мутахассислар томонидан осма дор йўлининг юкори станциясида монтаж ишлари амалга оширилмокда.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Президент қарори билан Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда рейтингда биринчи 1000 талик рўйхатга кирган етакчи Туркия олий таълим ташкилотларининг ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.

Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университет Учтепа туманидаги Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент солиқ техникуми бино ва иншоотларида жойлаштирилади. Тошкент солиқ техникуми ҳамда Тошкент иқтисодиёт ва саноат техникуми қўшиб юборилади, уларнинг негизида Тошкент иқтисодиёт ва солиқ техникуми ташкил этилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Замонавий дунёдаги муаммолар ҳақидаги “Робот” фильми премьера қилинди

Инсон қалби ва руҳиятини тадқиқ этадиган “Робот” фильми замонавий дунёдаги айрим муаммоларни ноодатий ва креатив шаклда очиб беради. Республика маънавият ва маърифат марказининг бу фильми қаҳрамоннинг муҳаббат ва дарди орқали инсоннинг абадий изтироб ва қийинчиликлари ҳақида сўзлайди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Давлат энди рецептсиз сотиладиган дори-дармонлар нархини тартибга солмайди

Дорихоналар ва дистрибьюторлар энди рецептисиз сотиладиган дори воситаларига ўз баҳоларини чекламайдилар.

👉 @Qashqadaryo_ahli


ОЛИС ТОҒЛИ ҲУДУДЛАР ЎРГАНИЛДИ

28 январ куни ФВБ бошқармаси бошлиғи полковник Ф.Мирзаев бошчилигида дахлдор идора вакиллари иштирокида Деҳқонобод туманининг 5 та ва Қамашининг 2 та ҳудудларидаги хавфли геологик жараёнлар юз бериши мумкин бўлган манзилларда ўрганишлар олиб борилди.

Жараёнда, масъуллар томонидан ушбу хавфли ҳудудларда жойлашган аҳоли ва ижтимоий соҳа обектлари ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритиш, баҳор-ёз мавсумида сел-тошқин ва кўчки хавфи мавжуд бўлган ҳудудларида зарур ҳимоя ишларини амалга ошириш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан аниқ вазифалар бегилаб олинди.

👉 @Qashqadaryo_ahli

15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.