QASHQADARYO AHLI — LIVE


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


• Qashqadaryoahli.uz сайтининг тезкор хабарлар етказувчи расмий Telegram канали.
• Админ: @Ziyobaxsh

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Telegram 2024 йилда 1 миллиард доллар даромад қилди

Мессенжер асосчиси Павел Дуровга кўра, 2024 йилда Telegram илк марта даромадга чиқиб, крипто-активларни ҳисобга олмаганда йилни 500 млн доллардан ортиқ нақд пул захираси билан якунламоқда. Компания охирги 4 йилда 2 миллиард долларга яқин қарзларини ёпган.

👉 @Qashqadaryo_ahli


1 январдан айрим тадбиркорларга коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади

2025 йил 1 январдан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўз бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатлари 50 фоизи қоплаб берилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli


⚡️Ер ва кадастрга оид ҳуқуқбузарлик содир этган 37 мингдан ортиқ шахсга маъмурий жазо қўлланилди

Республиканинг жами кўчмас мулк объектлари сони 8,5 млнтани ташкил этиб, жорий йил бошига нисбатан 189 мингтага ошган.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Ерга 10 қаватли уй катталигида астероид яқинлашмоқда

НАСА олимларининг огоҳлантиришича, бугун тунда Ерга яқин бўлган ҳудуддан 23726 км/соат тезликда астероид учиб ўтади. Унинг катталиги 10 қаватли уйга тенглиги айтилмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Қашқадарёлик оғир атлетикачи қизлар Осиёда тенгсизлар қаторидан жой олишди

Шу кунларда Қатар пойтахти Доҳа шаҳри оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Қувонарлиси, -59 кг вазнда ёшлар ўртасидаги баҳсларга кирган қашқадарёлик Нигора Абдуллаева даст кўтаришда 93 кг натижа билан кумуш медални, силтаб кўтаришда 111 кг натижа билан бронза медални ва умумий 204 кг натижа билан кумуш медални ҳамда -64 кг вазнда Зиёда Худойқулова даст кўтариш машқида 92 кг натижа билан кумуш медалини юртимиз делегацияси ҳисобига қўшиб қўйди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Муротжон Азимов бугун бир қатор лойиҳалар очилишида иштирок этди

Жумладан, илк манзил узоқ йиллик тарихга эга "Санам" МЧЖнинг экспортни ривожлантириш бўйича амалга ошираётган лойиҳалари тақдимоти бўлди. Бугунги кунда корхона бир қатор ривожланган давлатларга махсус кийимлар ҳам етказиб бермоқда.

Кейинги манзил Қарши инновацион университетининг янги биноси бўлди. Лойиҳа тақдимоти билан танишган вилоят раҳбари ва меҳмонлар янги бино пойдеворига тамал тошини қўйишди.

Шунингдек ушбу университетнинг яна бир лойиҳаси - пластик декорлар ишлаб корхонасини қуриш ишлар билан танишиб, ўз таклифларини билдирди. Лойиҳа қиймати 20 млн долларлик бўлган ушбу корхона Қарши инновацион университетида таҳсил олаётган талабаларни "Дуал таълим" олишига ҳам замин яратади.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Муротжон Азимов Қарши шаҳрида старт берилаётган йирик лойиҳаларни бориши билан танишмоқда экан.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Қарши шаҳридаги бозорларда арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилибди

Янги йил байрами муносабати билан Қарши марказий деҳқон бозорида ўтказилаётган ярмаркада маҳсулотлар арзон нархларда, яъни бозордаги одатий баҳолардан пастроқ белгиланган экан.

Шу боис, аҳоли мазкур ярмаркага ташриф буюриб, ўз эҳтиёжларига мос ва сифатли маҳсулотларни арзон нархларда харид қилишлари мумкинлиги хабар қилинди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Муротжон Азимов: Раҳмат қизим, зўр.

Ногиронлиги бўлишига қарамасдан, Қарши шаҳридаги «Санам» фабрикасида ўзини-ўзи таъминлаш мақсадида ишлаётган тикувчи қизни кўриб вилоят ҳокими бунинг учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Тошкент вилояти Паркент туманида 2025 йилнинг 1 мартига қадар 50 та ҳаво шари ва дельтаплан лойиҳаси ишга туширилади.

Ушбу топшириқ 2024 йил июнь ойида давлат раҳбари томонидан берилган эди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қашқадарё вилоятида озиқ-овқат захираси ва арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари

👉 @Qashqadaryo_ahli


Ўзбекистонга дунёнинг нуфузли Swissôtel, Sheraton, Ritz-Carlton, Novotel, Pullman, Marriott, ibis, Mercure каби 23 та меҳмонхона брендлари кириб келмоқда — президент.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Ўзбекистонда камида 100 млрд сўм солиқ тўлаётган 142 нафар “чемпион” тадбиркор пайдо бўлди

Президент бошқа салоҳиятли тадбиркорларни ҳам қўллаб-қувватлаб, “чемпион” тадбиркорларни кўпайтириш кераклигини таъкидлади.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Хусусий сектордаги ишчиларнинг 30 фоизида расмий ойлик 1 млн сўмдан кам қилиб кўрсатилган

Айниқса, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразмда бу масала жуда долзарб экани таъкидланди. Бу асосан тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида учраяпти.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Ўзбекистонда янги йилдан бошлаб мобил алоқага акциз солиғи бекор қилинади

Ўзбекистонда икки йил олдин бекор қилиниши кўзда тутилган мобил алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади.

👉 @Qashqadaryo_ahli

15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.