Илм-фан | Science | Наука


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


@neomind1
• Twitter.com/ratsional
• Илм-фан
• Тиббиёт
• Фалсафа
• Мантиқ
• Китоблар
• Иқтибослар
• Янгиликлар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Африкада қор

Африка ҳақида ўйлаганда, кўз олдимизда чўллар, саванналар ва иссиқ ҳаво гавдаланади. Аммо бу жуда камдан-кам ҳолат бўлса ҳам ҳатто бу ерда ҳам музликни учратиш мумкин. Энг машҳур жой — Килиманджаро тоғи, унинг чўққиси абадий қор билан қопланган. Чўққининг баландлиги ва паст ҳарорат тропик иқлимда ҳам қор ҳосил бўлиши учун шароит яратади

Бундан ташқари, қор баъзан кутилмаган жойларда, масалан, Саҳро чўлида ҳам ёғади. 2018-йили Жазоир аҳолиси қор билан қопланган манзарага гувоҳ бўлган

@themantiq


АҚШдаги стартап мамонтларни қайта тирилтиришга қарор қилибди

Олимлар ҳайвоннинг ДНК молекулаларидан фойдаланиб, филни сунъий усулда уруғлантиришни режалаштиришмоқда. Шу орқали фил мамонт боласини туғиб, унинг суррогат онаси бўлади

Стартап йирик инвесторларнинг қўллаб-қувватловини олган, энди мамонт боласи 2028-йилда туғилиши ва қўриқхонада яшаши мумкин

@themantiq


Бионик ўқиш деб номланган янги шрифт ёрдамида 2-3 марта тезроқ ўқиш мумкин экан

Технологиянинг ўзига хослиги - ҳарфлар ва бўғинларни ажратиш орқали мияга сўзни "тахмин қилиш"га ёрдам бериши экан

Швейцариялик стартапнинг ушбу ишланмаси, бионик ўқиш усули, матнни тезроқ қабул қилишга имкон беради

@themantiq


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ИКСИ — сунъий уруғлантириш усули бўлиб, у сперматозоидлар тухум ҳужайрани табиий йўл билан уруғлантира олмаган ҳолатларда қўлланилади

Процедура бир неча босқичдан иборат:
• Аёлдан тухум ҳужайраларни олиш
• Эркакдан сперматозоидларни ажратиш ва тайёрлаш
• Микроигна ёрдамида битта сперматозоидни тухум ҳужайрага киритиш

ИКСИ уруғланиш эҳтимолини оширади, айниқса, агар инсон спермаси сифатида муаммолар бўлса. Бу усул хавфсиз ва самарали бўлиб, юқори малака ва замонавий ускуналарни талаб қилади
--
Видеонинг охирида "сунъий бачадон" концепцияси ҳақида фантастик фикрлар ҳам кўрсатилган. Ҳа, ҳайвонларда бу борада катта ютуқлар қўлга киритилган, аммо одамларда буни қўллаш ҳали яқин келажакда амалга ошиши эҳтимоли кам

@themantiq


Тошбақалар мана шу сабаб зирхларини еча олишмайди

@themantiq


Ҳомила ҳаёти

@themantiq


Ўша вақтларда инсон ошқозонининг кислотали муҳитида ҳеч бир бактерия яшай олмайди деб ҳисобланган

Барри Жеймс Маршалл - австралиялик шифокор ва тиббиёт ёки физиология бўйича 2005-йилги Нобел мукофоти совриндори. Ғарбий Австралия университетининг клиник микробиология профессори. биринчи марта ошқозон яраси кўп ҳолларда Helicobacter pylori бактерияси сабаб бўлишини исботлаган.

Доктор Барри Жеймс Маршалл H.Pylori бактерияси ошқозон ярасига сабаб бўлишини таъкидлайди, аммо унга ҳеч ким ишонмайди. Бу назарияни одамларда синаб кўриш ноқонуний бўлгани учун Барри H. Pylori бактерияларини бир неча кун давомида ўзи ичади ва унда ошқозон яраси пайдо бўлади. Кейин антибиотиклар билан ўзини даволайди ва кашфиёти учун Нобел мукофотини қўлга киритади

"Ҳамма менга қарши эди, лекин мен ҳақ эканлигимни билардим"-деган Барри Маршал

@themantiq


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
7 ой ичида сунъий интеллект сифатининг ўзгариши. 2024-йилда оддий анимациялар эди, ҳозир эса - блокбастерлар

@themantiq


Neomind dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сунъий интеллект тарихий шахсларнинг - Суқрот, Александр Македонский, Леонардо да Винчи, Нютон, Галилео Галилей, Наполеон, Бетховеннинг юз тузилишини тиклабди


Вагус (nervus vagus) инсон танасидаги энг йирик аралаш нервлардан бири ҳисобланади. У автoном нерв тизимига тегишли бўлиб, ички органларнинг бир қатор функцияларини бошқаришда иштирок этади. Бу нерв бош миядан чиқиб, бўйин, кўкрак ва қорин бўшлиқларидаги органларгача етади. Вагус нафас олиш, юрак уриши, овқат ҳазми ва бошқа вегетатив жараёнларни бошқаради.

@themantiq


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бенгал йўлбарслари бошқа йўлбарсларга нисбатан йирикроқ тана тузулишга (180-250 кг) эга ва асосан якка тартибда яшашади. Улар ҳудудини қўриқлашади ва бошқа йўлбарсларни киргизмайди

@themantiq


Дейнозухаларнинг бош суяги

Бу улкан тимсоҳларнинг турининг узунлиги тахминан 10 метрга етган. Уларнинг банандек улкан тишлари шу қадар кучли бўлганки, улар эҳтимол динозаврларни овлай олишган. Динозаврларнинг қазилма қолдиқларида дейнозухаларга тегишли деб ҳисобланган тиш излари топилган

@themantiq


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
G-force (гравитацион кучланиш) самолёт ёки бошқа тезлашувчи транспорт воситалари ҳаракатида организмга таъсир этувчи кучланишни билдиради. Бу куч одам организмининг қон айланиши, нафас олиш ва асаб тизимига таъсир кўрсатади

Тайёргарликсиз оддий инсонларда бу кучланиш юракдан қонни юқорига (бошга) ёки пастга (оёқларга) ҳайдайди. Бу вақтинчалик ҳушдан кетишга (гипоксия) олиб келади

Ветеранлар эса G-күчга чидамлилик кўникмаларини ҳосил қилган

@themantiq


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мушукнинг кўрув нерви

Телефон камераси орқали бундай тасвир олиш мумкинлигига ишонмайдиганлар бўлса TED каналида 2014-йилда смартфон ёрдамида инсоннинг кўз тубини суратга олиш видеоси бор

Инсонлар каби, мушукларда ҳам кўрув нерви кўзда "кўр доғи"ни ҳосил қилади. Бу нервнинг кўз тўр пардасидан чиқиш жойида ёруғликка сезгир ҳужайралар (фоторецепторлар: таёқчалар ва колбачалар) йўқлиги сабабли юз беради. Шунинг учун ҳар бир кўзнинг кўриш майдонида тасвир қабул қилинмайдиган кичик бир ҳудуд мавжуд — бу "кўр доғ" деб аталади

@themantiq


​​Биологик ва клиник ўлим ҳақида

Энг муҳими, клиник ўлим — бу ҳаётдан ўлимга ўтиш босқичи ҳисобланади ва у ортга қайтадиган жараён. У онг, юрак уриши ва нафас олишнинг йўқолиши билан характерланади

Кўпинча, бундай ҳолатни бошдан кечирган одамларда "туннел кўриши" ривожланади — бутун кўриш майдони қоронғу бўлади, фақат "тасвирнинг" маркази кўриниб туради. Айнан мана шу "туннел охиридаги ёруғлик" ҳақидаги ҳикояларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган

Бу ҳолат мияга кислород етишмаслиги (гипоксия) сабабли рўй беради. Клиник ўлим пайтида миядаги кўриш соҳасига етиб келадиган қон оқими сусаяди, бу эса периферик (четидаги) кўришни йўқотишга ва марказий нуқтада қисман кўриш сақланишига олиб келади

Айнан клиник ўлим пайтида шифокорлар реанимация чораларини кўришади. Уларда мия ҳужайралари гипоксия (кислород етишмаслиги) туфайли ҳалок бўлишидан аввал фақат 5 минутгача вақт бўлади

Биологик ўлим эса — қайтарилмайдиган ҳолат. Бу ҳолатга хос ўзгаришларни тавсифлаш шарт эмас

Фақат бир жуда муҳим фактни айтиш керак: кўпгина органлар ўлимдан кейин ҳам маълум вақт давомида ҳаётий қобилиятини сақлаб туради. Масалан, юрак 1,5–2 соат, буйрак ва жигар 3–4 соат давомида ҳаётга яроқли бўлади

Бу трансплантология учун улкан имкониятларни яратади

@themantiq


Neomind dan repost
Анжелина эффекти

Анжелина Жолида BRCA1 генининг мутацияси аниқланган, бу кўкрак саратони ривожланиш хавфини 87% ва тухумдон саратони хавфини 50% га оширган. Бу аёлларда кўкрак саратонига сабаб булувчи асосий ген ҳисобланади

Унинг онаси Марчелин Бертран 56 ёшида тухумдон саратонидан вафот этган, шунинг учун Жоли ушбу хавф эҳтимолини камайтириш учун профилактик икки томонлама мастэктомия (кўкрак безларини олиб ташлаш) қилишга қарор қилди

Жоли ўзининг ўтказган операциясини "The New York Times" газетасидаги мақолада ёзиб чиққан. Бу дунё бўйлаб миллионлаб аёлларни ўз саломатлигига жиддий эътибор қаратишга ундади.

Шундан кейин кўкрак саратони ва BRCA ген тестларига бўлган талаб сезиларли даражада ошди. Кўп аёллар ўз соғлиғини текшириш учун шифокорларга мурожаат қила бошлади. Инсонлар орасида генетик текширув ва саратоннинг олдини олиш ҳақида билим даражаси ошди. Бу инсонларда генетик мутациялар ҳақида оммавий маълумот тарқатишда катта қадам бўлган


Airpods оригинал ва нусҳасининг фарқи

@themantiq


Сиз ўйлаган нарса эмас. Расмда лава шакллари

Бу ҳайратланарли шакллар фақат одам танасига ўхшаш шаклда қотган лавалар. Сурат 1996 йили вулканолог Ласло Кестей томонидан Гавайида олинган

Бундай шакллар лаванинг муҳит ва оқим динамикаси таъсирида ўзгача тарзда совиб, қотиши натижасида юзага келади.

@themantiq


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Persia - 500 BCE - Experience the majesty of the Achaemenid Empire at its peak - market, temples, and timeless culture brought to life

@themantiq


Инсон танасида қўшимча артерия пайдо бўляпти - эволюция

Қўлнинг ўрта артерияси - одатда бу артерия она қорнидаги эмбрионларда ривожланади. Катталарда учрайдиган икки қўшни артериялар – билак ва тирсак артериялари пайдо бўлганда, ўрта артерия йўқолиб кетади. Лекин кўп ҳолларда ўрта артерия сақланиб қолади

2020-йилда Journal of Anatomy журналида чоп этилган тадқиқотда олимлар эволюциянинг яна бир анатомик далилини намойиш қилишган: катталарда ўрта қўл артерияси сақланиши ҳолати кўпаймоқда. Илгари бу артерия асосан ҳомила ва чақалоқларда учраган. Ҳозирги вақтда бу артерия катталарнинг 35%ида учрамоқда

Шифокорларнинг таъкидлашича, 80 йилдан сўнг ўрта артерия инсонларнинг бугунги кунида одатий ҳолга айланади. Бу артерия қон оқимини оширмайди, балки жароҳат ҳолатида "захира" сифатида хизмат қилади.

@themantiq

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.