Тафаккур соҳили


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Тафаккур ва ибратга бой бўлган энг олди канал - айнан бизда!
Бизни кузатишда давом этинг.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани
:
@tafakkur_sohili


💶 Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги йиллик маоши 3 млн фунт стерлингни (3,5 млн евро) ташкил қилади.

Кунига деярли 10.000$, яъни 1 та Кобалт машинаси дегани экан.

Ташқи инвестициянинг фойдасини бир футболчи мисолида кўряпсизми? Бизда ҳали теша тегмаган қанчалар соҳалар бор...

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Болаларингиз ухлаётганларида қодир бўлганингизча уларга дам солинг. Ёдлаган дуо ва зикрлардан ўқиб, Фотиҳа ва муъаввизатайн (Ихлос, Фалақ ва Наас сура)ларни пичирлаб ўқиб, уларнинг бошларини, жисмларини силанг. Шайтонлар, токи қўлларида телефонлар бор экан, уларнинг бошларидадир. Кўчаларда юрганларида атрофларидадир. Уларнинг кўпларининг жисмлари ҳасадчи ва ёмон кўзи борларнинг сабабидан тешилай дейди. Баъзи бечора фарзандларимиз бир умр отанинг руқясисиз ва онанинг унга паноҳ тилаб ўқийдиган дуоларисиз яшаб ўтишади. Кейин эса (ўша ота-оналар) фарзанднинг ҳоли ёмонлиги ва оғир дардларга мубтало эканидан шикоят қилишади.

Уйларингизни Бақара сурасининг тиловати билан тўлдиринг, зикру дуолар билан қўрғон қилинг,  фарзандларингизни унга одатлантиринг. Шунда барака камаймайди, эр ва хотин ўртасида келшимовчиликлар кўпаймайди. Шайтонлар оила аъзоларининг ақллари ва қалбларига ҳужум қилолмайди. Магарам бу яхшиликни (яъни дуо ва зикрларга эътиборсиз бўлиб) зое қилсаларгина шундай бўлади.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Вафо Мўмин dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нимага бунақа?

Чунки уларнинг халқи амалдорларни кўрса, етти букилиб салом бермайди, улар билан гаплашганда қўлини кўксига қўйиб ўтирмайди, улардан илоҳ ясаб олмайди. Энг асосийси улар яхши биладики, ҳар қандай амалдор уларнинг бошидаги раҳнамо эмас, уларнинг хизматчиси. Уларнинг пулидан маош олади ва уларнинг қонуний талабларини бажаришга мажбур. Бу давлатлар шунинг учун ҳам тараққиётда илгарилаб кетди.

Бизда эса дотацияда яшайдиган энг қолоқ бир туман ҳокимининг юришини кўринг...

Муаммо оёғи ердан узилган амалдорлардами ёки уларни бошига чиқариб олган оламондами!?

@VafoMumin — холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🕋Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва
баракатуҳ!🕌

🌙💐Саййид-ул айём
ҳажжул Масокин
бўлмиш Жума айёми
муборак бўлсин!
17.01.2025 +9°+5°☁️

🤲Аллоҳ бу кунда бизга
хайриятлар ёзиб,
қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш хабарларимиз билан шодлантирсин! Шифо изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!
🌹✨🌹📿🌹🌙🌹📿
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин
ва ъала оли саййидина
Муҳаммад».📿


Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Фаҳрлансак арзийди!

Каъба мусулмонларнинг Ҳаж ва Умра қиладиган жойига айланган ўша даврдан ҳозиргача Каъба 14 марта таъмирланган. Каъбанинг Пайғамбаримиз давридаги эшиги Туркиянинг Истамбул шаҳридаги
музейида сақланади. Турклар ҳукмронлик қилган йиллари олиб кетган экан. 1943 йили Абдулазиз ибн Сауд қимматбаҳо ёғочдан эшик ясатган (30000 риёлга). 1977 йили Подшоҳ Фаҳд ибн Сауд 250 кг соф тилладан эшик ясатди. Тилла эшикка ўймакорлик санъати билан оятлар ёзиш танловини ўтказди. Танловда Наманганнинг
Тўрақўрғон туманидан 1927 йили бориб қолган Абдураҳмон қори
ғолиб бўлиб топилади. Подшо уни тилла эшикка хат битиш учун таклиф қилади. Қори хатни ҳеч қандай ҳақ олмай ёзишни, фақат эшикнинг бир четига «Абдураҳмон Намангоний» деб ёзиб қўйишларини илтимос қилади. Подшо олдин кўнмасдан, кейин розилик берган экан. Борсангиз, кўрасиз.

Кисва - Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўш. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) 630 йилда Маккага келганларида Каъба устидаги кисвани кўриб, Ямандан келтирилган матодан янги кисва қилдирган эканлар. Кисвалар доим чет элдан келтирилар, ҳар йили Қурбон ҳайити, Ҳаж мавсуми олдидан янгисига алмаштирилар экан. 1938 йили Саудия подшоси Абдулазиз мутахассисларни тўплаб, кисвани энди хориждан олиб келмай, шу ерда тайёрлашни маслаҳат беради. У шу йилдан бошлаб Макка шаҳрида тайёрлана бошланган. Энг қизиғи 1938 йилда подшо Абдулазизхоннинг йиғилишида наманганлик юртдошимиз Аббосхон қори Абдулҳамид қори ўғли ҳам бўлган экан. У киши «Масжидул ҳарам»да чироқбон (электрик, монтёр) бўлиб ишлар экан. Аббосхон подшонинг таклифини эшитиб, рухсат сўраб: «Мен муҳожирман, Ватанимда бўз, алак, реза тўқиганман, агар рухсат этсангиз, шу ерда цех қуриб, кисва тўқишга ҳаракат
қилсам» дебди. Подшо рози бўлган. Аббосхон Қурбон ҳайитигача янги кисва тайёрлаб, Каъбага борган ҳожилар олдида кийдиради. Подшо хурсанд бўлиб Аббосхонга «Кисватул Каъба» деган фабрика қурдириб беради. 1977 йили фабрика кенгайтирилиб, Германиядан янги дастгоҳлар келтирилади. Битта кисва бир йил давомида тайёрланади ва унда 250 нафар ишчи ишлайди, 700 кило табиий ипак қора рангга бўялади. Мустаҳкам пахталик астарни бириктириш учун эса 120 кило олтин ва кумуш симлар ишлатилиб олтин ва кумуш шакллар билан безатилади. Унга камида 17 000 риёл ёки 5 ярим миллион доллар сарфланади. Ҳозирда юртдошимиз Аббосхоннинг фабрикасида бир йилда 3 та кисва тайёрланади. Иккитаси Мадинадаги Расулуллоҳ қабрлари устига, биттаси Каъбага ёпилади. Ёпиш маросимида подшо қатнашади.
Аббосхон қори 1907 йилда туғилганлиги 10 ёшида «Қуръон»ни тўлиқ ёд олганлиги ва 1928 йили Макка шаҳрига келиб қолганлиги айтилади. 2002 йилида Маккага борган юртдошларимиз Аббосхон қорини 95 ёшда хали ҳам фабрика раиси эканлигини, унинг катта ўғли - ҳарбий қўмондон, яна икки ўғли - дўкондор эканлигини, Подшо бу улуғ зотни Саудия фуқаролигига қабул қилганлигини айтишган. Жуда кам одам бу номга эга бўлади.

Ўзбекнинг номи ўша соф олтиндан ясалган Каъбанинг эшигида ҳам ёниб турипти. Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўшни ўзбегимнинг усталари асос солган фабрикада ишлаб чиқарилади. Дунёда шунча миллат турганида нега айнан шу замидан чиққан инсонларга бундай шарафлар насиб этган?

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Бахтли инсонларнинг 7 та махфий сири!!!

1️. Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг
(Эркинлик сири).

2️. Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади
(Воқелик сири).

3️. Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг
(Гўзаллик сири).

4️. Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг
(Аҳиллик сири).

5️. Меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг
(Севги сири).

6️. Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг
(Бадавлатлик сири).

7️. Камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг
(Бахт сири).


Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Нега Бомдод намози нега айнан қуёш чиқишидан олдин ўқилади?

Қуёш чиқишидан олдин ер сиртидан баландликда жойлашган озонли атмосфера (озоносфера) қатлами ерга тушади. Ундан тарқаладиган ҳаво инсон саломатлигига жуда фойдали бўлиб, инсонга ҳузур-ҳаловат беради.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бомдод намозидан кейин шу вақтда ташқарига чиқар ёхуд ҳужраларининг деразаларини очиб бу ҳаводан нафас олар эдилар.

Ибодат қилётганимизда ҳам саломатлигимизни ўйлаган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Адолатнинг кучи ҳақида

Оғзидан шоди кириб, боди чиққан ҳокимлар битта узр билан қутулса, ўзининг ваколати доирасидан чиқиб, қонунларга тупуриб қўядиган айрим масъуллар оддий огоҳлантириш билан чеклансаю, лекин узоқ вақт метанда навбат кутиб, энди навбати келганда «заправка» ёпилиб қолганидан фиғони кўкка чиққан ботинкаси тешик оддий бир халқ вакилини қамаб қўйишса, бечора Янги йил байрамини оила даврасида эмас, панжара ортида кутиб олса, бунда халқ адолатсизлик кўради.

Ва бу адолат ҳам эмас, албатта.
Йилни катта хато билан бошладик. Афсус, минг афсус. Зиғирчалик фойдаси бўлмаган, аммо халқнинг давлатга бўлган ишончи нуқтайи назаридан жуда катта зарар олиб келадиган ушбу ташаббус кимдан чиққани билмайман.

Аммо бу хатонинг ўрнини қоплаш учун жуда кўп иш қилиниши кераклигини аниқ биламан.
Афсус...

✍️Хушнудбек

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.

Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

✍️Ўткир Ҳошимов

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


РАФИҚАНГИЗГА ЭГИЛСАНГИЗ...
🕊️
Шуни унутмангки, сиз оила раҳбарисиз ва барча масъулият сизда туради. Лекин шундай бўлса-да, баъзан аёлингиз тарафга ҳам қараб туринг. Доим муноқаша, тортишувларда сиз устун келаверманг. Кучингизни унга кўрсатманг, енгларингизни унга қарата шимарманг. Ахир, у заифа ва мискина бўлса. Ниманидир муҳокама қилсангизлар унинг гапи устига у ҳақ бўлиб турган ҳолатда ҳам ҳужжат, далилингизни тахлаб ташламанг. Яхшиси, сиз, бироз таслим бўлиш оҳангида гапиринг, сохтакорона бўлсада, енгилганингизга ишонтиринг.

Чекинганингизни кўрсин. “Одам боласи хатодан холимас”, дегандай афсусланиб ҳам қўйинг. Гапларига қулоқ солинг. Оранггиздаги ҳақ ва мажбуриятларингизни унутманг. Бироз шу муҳит давом этгач, қарабсизки, ҳолат сизнинг фойдангизга ҳал бўла бошлайди. Рафиқангиз гапларингизни қабул қилса ва муносабатлар ислоҳ бўлса не ажаб!

Сизга айтмоқчи бўлганим шуки, аёлингизга ғалаба нашидасини туйишига қўйиб беринг. Зеро, сиз шундоқ ҳам ҳеч нарса ютқазмайсиз, балки, унинг қалбини одамийлик жиҳатидан ром этасиз. Оилангиз ва турмушингизни сақлаб қоласиз. Мабодо, бунинг аксини қўлламоқчи бўлсангиз, шундоқ ҳам аксар эр йигитлар мана шунисини афзал, деб биладилар, яъни, баҳодирлигингиз тутиб қолса ёки оила юганини измингизга олмоқчи бўлсангиз ёҳуд турли хил филмларда кўриб турганингиз ҳолатларни ҳаётда қўлламоқчи бўлсангиз, унутмангки, бу тасарруфлар барчаси сизнинг зиддингизга хизмат қилади.

Пировардида, жанжаллар оилангиз бузилган, фарзандлар сарсонлиги, осудалик йўқолгани, хуллас, сизнинг мағлубиятингиз билан тугайди.

Рафиқангизга ғалаба қилишига имкон беринг. Уйингиз сакинатга, бирдамликка, нур ва сурурга тўлганини ҳис қиласиз.

“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Оналар уч хил бўлар экан:

Биринчиси,
боласига бир пайпоқ ёки қанд олиб берганида, “қани айтчи, болам, буни сенга ким олиб берди?” деб сўрар, шу тариқа боласини ўзига йўналтирар, ўзини кўрсатар экан;

Иккинчиси,
ҳар совға олганида, “болам, буни мен олиб бердим, лекин даданг соғ бўлсин, унинг пулига олдим. У ишлаб пул топмаса, ололмасдик” деб болани отасига боғлар экан;

Учинчиси, “
буни мен олган бўлсам ҳам, пулини даданг ишлаб топган бўлса ҳам, аслида Аллоҳ бизни, сени шу билан ризқлантирди. Ҳаммаси унинг марҳаматидир” деб, Аллоҳни эслатар экан. Миннатни, шукрни ёлғиз Аллоҳга қолдирар, иймон ва тақво учун жиддий бир пойдевор қўяр экан!

Биринчиси Онадир, иккинчиси вафоли ва ақлли Онадир, учинчиси эса вафоли, ақлли ва эътиқодли Онадир!
У ҳам Она, ҳам тарбиячи, ҳам буюк ўқитувчидир...

Тафаккур қилинг!


Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Қайси гуноҳ инсоннинг бошига нима олиб келади

• Неъматларни йўқ қиладиган гуноҳ - ҳаддидан ошишлик.
• Надоматни келтирадиган гуноҳ - қотиллик.  
• Нафрат, жазони келтирадиган гуноҳ - зулм.  
• Айбларни очиб қўядиган гуноҳ - ароқхўрлик.
• Ризқни тўхтататиб қўядиган гуноҳ - зино.  
• Ўлимни тезлаштирадиган гуноҳ - қариндош-уруғлар билан алоқаларни узиш.  
• Дуони рад қиладиган гуноҳ - ота-онага оқ бўлиш.  

Тафаккур қилинг!

Tафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


​​ОҚИЛА КЕЛИН

Қайнона эндигина якиндагина туширган келинига деди:
-Барака топинг, қизим! Ўғлимни намоз ўқийдиган, масжидга ошиқадиган бўлишига сабаб бўлдингиз! Мен 30 йилда қилолмаган ишни, 30 кунда амалга оширдингиз! - деди, кўзёшларини қуйиб...
Келин:
-Онажон, тош ва хазина қиссасини биласизми? Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан:
- Эй биродар, тошни майдалашиб юборинг! - дебди.
Йўловчи рози бўлиб тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолишибди. Йўловчи:
- Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди.
Хуллас, улар қозининг ҳузурига боришибди...
Унда менинг ҳам қисман ҳаққим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди, аввалги киши...
Йўқ, бунда ҳаққингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди, иккинчи киши...
Қози:
Сиз тошни 99 марта урганингиз учун 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса, бўлагнингиз учун сизга, - дебди иккинчи кишига...
Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100 - мартада тош бўлинмасди...
Она 30 йил ҳаракат қилиб ўғлига намоз ўқита олмади. Келинининг таъсирида 30 кунда намоз ўқийдиган бўлаганидан қувонди. Келиннинг гўзал ахлоқини қаранг-ки, натижани ўз меҳнати деб эмас, муштипар онанинг йиллар давомида чеккан заҳмати бесамар кетмаганини эътироф этиб, қайнонасини қувонтирди...
Ҳаётда кимнингдир машаққати эвазига осон обрў қозонадиганлар кам эмас...
Бир бинонинг пойдеворидан, аввалги ғиштларидан бошлаб кўтаради. Лекин, охирги ғиштни кимдир келиб қўяди. Ва муваффақият, обрў унга боқиб кетади. Лекин, Аллоҳ барчанинг амали-ю ниятини билади.
Гўзал ахлоқ асли гўзал инсонлардагина бўлади...

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Неъматга шукр этиш ўша неъматнинг ўзидан ҳам яхшироқдир.

✍️Жалолиддин Румий

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


ҚЎШНИЧИЛИК БУРЧЛАРИ:

1. Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ
2. Гаплашганда гапни чўзмаслик
3. Кўп савол бермаслик
4. Касал бўлганда кўргани бориш
5. Бошига мусибат тушганда таъзиясида қатнашиш, унга нисбатан бирга сабрда бўлиш
6. Севинчли онларида қутлаш унинг севинчи билан севиниш
7. Хатоларини кўрмасликка олиш
8. Уйини жосусларча кузатмаслик
9. Деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик
10. Унга тегишли жойдан сув олмаслик
11. Уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик
12. Ўтиш йўлларини торайтирмаслик
13. Бирон баҳона билан уйига қарамаслик
14. Қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик
15. Керагида шаънига ёмон сўз айтаётганларнинг гапини бўлиш
16. Ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш
17. Унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик
18. Маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ
19. Хизматчисига қарамаслик
20. Боласига ширин сўзлар айтиш
21. Диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини билдириш

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Айтганча, сал қолса эсдан чиқай дебди. Конституция куни билан!

Тафаккур қилиб қўярсиз

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ХАЁТ  САБОҒИ

Болалигимдан ота-онам билан яшардим. Ўшанда улардан хеч қачон ажралмайман, уларсиз бир он хам яшолмайман деб ўйлардим. Аммо бир кун келиб улар вафот этишди.
Кейин ака-укаларим билан яшадим. Улардан хам ажралмайман дердим, лекин улар оилали бўлишди ва ўз оилалари билан яшай бошлашди...
Мен хам уйландим. Қизлар, ўғиллар кўрдим, улардан хам айро яшолмайман деб ўйлардим. Улар хам оилали бўлиб, ўз йўлларига равона бўлишди.

Шунда билдимки, одам билан Парвардигоридан бошқа хеч ким абадий қолмас, Одамнинг Роббисига бўлган алоқадан бошқа  барчаси  узилиши  мумкин экан.

©Алий Тантовий

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili


Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани
:
@tafakkur_sohili


ТАЯНЧ...
Автобус бекатида бир чол ва бир ҳомиладор аёл автобус кутиб ўтиришар эди. Чол аёлнинг қорнига бир неча марта термулиб қарадида, сўнгра сўради:
- Нечанчи ойдасиз?
Аёлнинг хаёли паришон эди. Бунинг устига юзида қандайдир маҳзунлик ҳукмрон эди. У аввалига чолнинг саволига эътибор бермади. Бироз туриб унга жавоб берди:
- Мен йигирма учинчи ҳафтадаман!
Чол сўради:
- Бу биринчи фарзандингизми?
Аёл деди:
- Ҳа!
Чол деди:
- Хечқиси йўқ. Хавотир олманг. Ҳаммаси яхши бўлади!
Аёл қўлини қорнига қўйди. Унинг кўзларидан ёш оқар эди. Шу ҳолда чолга деди:
- Мен ҳам шуни умид қиламан!
Чол деди:
- Гоҳида инсон ўйламаслиги керак бўлган нарсалардан кўпроқ ташвишланади!
Аёл маҳзун ҳолатда деди:
- Эҳтимол!
Чол эзмалана бошлади:
- Афтидан қаттиқ асабийсиз. Нега эрингиз ёнингизда йўқ?!
Аёл деди:
- У мени тўрт ой олдин ташлаб кетган!
Чол сўради:
- Нега ташлаб кетади?
Аёл деди:
- Ишимиз бироз чалкашроқ!
Чол сўради:
- Оилангизга нима бўлган? Дўстларингиз, сиз билан бирор киши йўқми?
Аёл чуқур нафас олиб деди:
- Фақатгина бемор отам билан бирга яшайман!
Чол деди:
- Тушундим. Уни ёшлигингизда бўлганидек бугун ҳам ўзингизга суянч, таянч деб биласизми?
Аёл кўзларидан ёши оқиб туриб деди:
- Албатта. Ўзлари бир аҳволда бўлсалар ҳам...!
Чол сўради:
- Отангизга нима қилган?
Аёл деди:
- Менинг кимлигимни эслай олмайдилар!

Аёл охирги гапларини автобус келганида гапирди. Сўнгра ўрнидан туриб автобус томон йўналди. Чол эса ўтирган жойидан қимирламади. Аёл келиб чолнинг қўлидан тутиб деди:
- Туринг дада, автобусимиз келди!

© Антон Чехов

Тафаккур қилинг

Тафаккур соҳили ва ибрат маскани:
@tafakkur_sohili

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.